Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари
Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.
БатафсилКеракли масалликлар. Хамир учун: 200 миллилитр сут, 2 чойқошиқ шакар, 5 грамм қуруқ хамиртуруш, 1 чойқошиқ туз, 50 грамм маргарин, 350 грамм ун.
Асоси учун: 300 грамм мол гўштидан қийма, 100 грамм пиёз, 100 грамм булғор қалампири, 1 ошқошиқ помидор пастаси, 2 та саримсоқ тишчаси, 100 грамм пишлоқ, 0,5 боғ шивит ва кашнич, 30 миллилитр ўсимлик ёғи, таъбга кўра туз ва мурч, устига суртиш учун тухум.
Хамир тайёрлаймиз: Илиқ сутга туз, шакар ва хамиртуруш солиб, аралаштирамиз. Эритилган маргарин солиб, яна аралаштирамиз. Ун солиб, юмшоқ хамир қорамиз. Хамирни 1 соатга иссиқ жойга олиб қўямиз.
Асосини тайёрлаймиз: Пиёзни майда тўртбурчак шаклида тўғраб, ўсимлик ёғида шаффоф тусга киргунича қовурамиз. Қийма солиб, ўртача оловда 4-5 дақиқа қовурамиз. Тўртбурчак шаклида тўғралган булғор қалампири, помидор пастаси ва саримсоқни солиб, аралаштирамиз ва 2-3 дақиқа қовурамиз. Туз ва мурч сепамиз. Охирида майдаланган кўкатларни солиб, аралаштирамиз ва оловдан олиб, озроқ совутамиз. Хамирни иккига бўлиб, ҳар бирини 3 мм. қалинликда ёямиз. Хамир ёнларини ичига қаратиб, озроқ ўраб, қайиқча ҳосил қиламиз. Қайиқчани зарқоғоз билан қопланган газ печи патнисига жойлаштирамиз.
Хамир устига қиймани солиб, устидан қирғичдан ўтказилган пишлоқни сепамиз. Ёнларига кўпиртирилган тухум суртамиз ва 190 даражада қиздирилган газ печига 20-25 дақиқага қўямиз.
Ёқимли иштаҳа!
Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.
БатафсилБайрам – совғалар, фестиваллар, севимли фильмлар ва албатта байрам дастурхонини тайёрлашнинг айни вақти. Аммо байрам меъёрдан ортиқ овқатланиш ва катта миқдордаги озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.
БатафсилЗарур масаллиқлар:
700 грамм мол гўшти,
300 грамм картошка,
1 дона сабзи,
2 дона пиёз,
4 дона қайнатилган тухум,
400 грамм шавель,
ўсимлик ёғи,
сметана,
кўкатлар,
таъбга кўра туз ва мурч.
Батафсил