Давр нафаси      Бош саҳифа

Сайлов – доимий ҳаракатдаги жараён Президент сайловининг конституциявий- ҳуқуқий асослари муҳокама этилди

Сўнгги йилларда демократик, ташқи дунё учун очиқ ва рақобатбардош янги Ўзбекистонни бунёд этиш доирасида фуқароларнинг вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш бўйича конституциявий ҳуқуқини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар халқаро миқёсдаги кузатувчилар диққат эътиборида турибди.

Сайлов – доимий  ҳаракатдаги жараён  Президент сайловининг конституциявий-  ҳуқуқий асослари муҳокама этилди

Очиқ ва ошкора, умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали эркин ва адолатли сайловларни ўтказиш учун Ўзбекистонда унинг конституциявий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган изчил чора-тадбирлар қабул қилинган.

Гулистон шаҳрида «Президент сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари: Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар тажрибаси» мавзусида ўтказилган халқаро конференцияда бу алоҳида эътироф этилди.

Бугунги замонавий дунёда демократик жараёнлар ўзгаришига ҳамоҳанг равишда сайлов тизимини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, шунингдек сайлов қонунчилигининг ривож­ланиш тенденциялари бутун дунёда давом этмоқда. Жумладан, Ўзбекистондаги сайлов тизимини миллий ва хорижий тажриба асосида ўрганиш, шу билан бирга, ўтган йиллар давомида соҳада тўпланган тажриба, фуқароларнинг сиёсий онги ва электорал маданияти ўсиб боришини назарда тутган ҳолда, сайлов қонунчилиги ва амалиётини янада такомиллаштириш бўйича тажриба ва фикр алмашиш долзарб аҳамиятга эга.

Конференция халқаро шерик­лар – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (БМТТД), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ), Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) кўмагида ташкил этилди. Унда парламент, суд тизими, Марказий сайлов комиссияси, мамлакатнинг етакчи илмий-таҳлилий марказлари, сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти институти вакиллари, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (БМТТД), Парламентлараро Иттифоқ, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ), шунингдек, Тошкентдаги дипломатик корпус вакиллари қатнашди.

Анжуманда сайловларнинг конституциявий-ҳуқуқий асослари ва сайлов қонунчилиги ривож­ланиш тенденцияларини илмий таҳлил қилиш, шунингдек, сайлов қонунчилиги ва амалиётини янада такомиллаштириш юзасидан ўзаро тажриба ва фикр алмашилди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда сўнгги йилларда сайлов қонунчилигини тизимли ва изчил демократлаштириш ҳамда либераллаштириш бўйича эришилган натижалар, шунинг­дек, адолатли сайловларни ташкил этиш ва ўтказишда очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш бўйича яратилган шарт-шароитлардан халқаро жамоатчилик ва экспертлар хабардор қилинди.

Конференцияда иштирок этган Ўзбекистон Экологик партия­си Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов сайловга тайёргарлик кўришда, аввало, сайловчиларга қулай шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани хусусида тўхталиб ўтди.

Замонавий дунёда эркин ва адолатли сайловлар демократлаштириш жараёнининг ҳал қилувчи омили ва халқ иродасини ифода этувчи асосий воситалардан бири ҳисобланади. Зеро, сайловлар жамиятнинг сиёсий ҳокимиятини ягона, ажралмас, давлат ҳокимиятига айлантиришга хизмат қилади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда давлат ва жамиятни демок­ратлаштириш ҳамда модернизация қилиш бўйича жадал ва кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Натижада бугунги кунда мамлакатимиз демократик талабларга жавоб берадиган замонавий миллий сайлов тизимига эга.

Ўзбекистоннинг замонавий сайлов тизими кўп йиллик эвол­юция ва кўп томонлама сиёсий мулоқот натижасидир. Сайлов тизими ва қонунчиликни модернизация қилиш уч босқичда амалга оширилди.

Бу қонунлардан Сайлов кодексига ўтиш, яъни сайлов қонунчилигини кодификация қилиш; иккинчидан, барча даражадаги сайлов комиссиялари фаолиятининг мустақиллигини таъминлаш; учинчидан, миллий қонунчилик ва сайлов амалиётининг умумий қабул қилинган халқаро демократик тамойилларга мувофиқлиги, ўзаро боғлиқлигини таъминлайдиган адолатли сайловлар учун ҳуқуқий шароитларни шакллантириш ва такомиллаштириш жараёнларини ўзида қамраган.

Шу билан бирга, сайлов тизимига муайян таъсир кўрсатадиган янги омиллар пайдо бўлди. Ҳозирда ҳаётнинг барча соҳаларида кенг қўлланиладиган электрон ахборот технология­лари етакчи ўрин эгалламоқда. Дунёда сўнгги бир ярим йилда сайловлар пандемия шароитида бўлиб ўтмоқда, бу эса, ўзига хос янги чоралар қўллашни талаб қилмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Тошкент –  табиатнинг бебаҳо  Ресурсларига  бой замин

Тошкент – табиатнинг бебаҳо Ресурсларига бой замин

🕔15:36, 10.10.2024 ✔12

Ўзбекистон Экологик партияси шаҳарларда бино ва кўп квартирали уйлар қурилишини мажбурий тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш механизмларини қонунда аниқ белгилашни таклиф этмоқда.

Батафсил
ОРОЛБЎЙИДА ЭКОЛОГИК ВАЗИЯТНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ  бўйича аниқ механизм ишлаб чиқилган

ОРОЛБЎЙИДА ЭКОЛОГИК ВАЗИЯТНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ бўйича аниқ механизм ишлаб чиқилган

🕔21:16, 05.10.2024 ✔35

«Оролбўйи минтақасида юзага келган экологик вазият нафақат Ўзбекистон ёки Марказий Осиё, балки бутун дунё ҳамжамияти учун ташвишли ҳолдир...»

Батафсил
60 турдаги муносабатлар тўлиқ рақамлаштирилди

60 турдаги муносабатлар тўлиқ рақамлаштирилди

🕔22:42, 21.09.2024 ✔67

Мамлакатимизда 2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда рақамли технологиялар имкониятларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилгани сиёсий партиялар ишини ҳам сезиларли даражада енгиллаш­тирмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар