Етти кун      Бош саҳифа

КЎЧИРИБ ЎТКАЗИЛГАН ДАРАХТЛАР ТАҚДИРИ

Бу амалиёт ўзини оқлаяптими?

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани Aлимкент кўчасидаги кўчириб ўтказилган дарахтлар ҳолати юзасидан Ўзбекистон Экологик партияси томонидан рейд ўтказилди.

КЎЧИРИБ ЎТКАЗИЛГАН ДАРАХТЛАР ТАҚДИРИ

Рейдга Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Яшнобод туман ободонлаштириш бошқармаси вакиллари ҳамда Академик Ф.Н. Русанов номидаги Тошкент ботаника боғи мутахассиси жалб этилди.
Ўрганиш давомида маълум бўлишича, Фарғона йўли кўчасининг кенгайиши муносабати билан йўл юзидаги дарахтлар Алимкент кўчасига Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг хулосаси ҳамда туман ҳокимлигининг қарори билан кўчириб ўтқазилган. Ушбу дарахтларнинг кейинги ҳолати учун масъуллик Яшнобод туман ободонлаштириш бошқармаси зиммасига юклатилган.
Аммо кўчириб ўтқазилган дарахтлар ўз вақтида суғорилмагани эса жамоатчиликнинг эътирозига сабаб бўлмоқда. 
– Яшнобод тумани Алимкент кўчасида кўчириб экилган дарахт­ларни кўриб айтишим мумкинки, кўчирилган бу дарахтларнинг кўпи катта ёшда. Катта ёшдаги дарахтларни эса кўчириш мумкин эмас, – дейди Тошкент Ботаника боғи бўлим бошлиғи Атиргул Холмирзаева. – Дарахтларнинг илдизи бақувват бўлса-да, улар кўчириб экилганда барибир тутиб кетиши қийин. Бунинг устига дарахтлар ёз ойларида кўчирилган. Бу ёғи саратон, кунлар исийди. Ёнидан йўл ўтгани учун унинг иссиғи, шунингдек, атрофдаги иморатлардан келадиган иссиқ ҳам бор. Бунинг устига бу ерлар ҳатто сув ҳам қуйилмайдиган жойлар экан.
Ботаника боғига катта дарахт­ларни кўчириб экиш тўғрисида мурожаат қилишади. Лекин мен жойига бориб кўриб, ёши катта дарахтларни кўчириш умуман мумкин эмас, дейман. Чунки дарахтлар қуриб қолиш эҳтимоли катта. Мана, дарахтлар аҳволини кўрсангиз, уларнинг қанчаси қуриган. Улар орасида, ёш дарахтлар ҳам бор, лекин улар ҳам кўчириш учун қулай эмас. Уларнинг илдизларини кўчиришда кенг олиш керак. Лекин кўчириш учун дарахтни машинага жойлаганда атрофдаги илдизларнинг ҳаммасини кесиб юборишмоқда. Ҳатто танасининг очиқ пўстлоқлари ҳам шилиниб кетяпти. Кўчириш пайтида дарахтнинг асосидаги намлик кўтарилиб кетган. Шунинг учун мутахассис сифатида тавсия бериб айтамиз: катта ёшли дарахтларни кўчириш умуман мумкин эмас.
Ўзбекистон Экологик партияси вазиятни ҳали ўрганишда давом этади...

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔24

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 24    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 108    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар