Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ТОВАДАГИ «ҚАРИНДОШ» ТУХУМЛАР

Кейинги пайтлар соғлиғидан тез-тез нолийдиган бўлиб қолган қайнсинглим билан суҳбатлашиб ўтирамиз.

ТОВАДАГИ «ҚАРИНДОШ» ТУХУМЛАР

У доим китоб, газета-журнал ўқиб тургани учунми дунё воқеалари, янгиликлардан анчагина бохабар аёл. Санобар жиянлари, яъни қизларимни жуда яхши кўради. Ўз навбатида, қизлар ҳам аммасига меҳрибон.

— Жоним оғриса, қизларингиз парвона. Дори-дармон ташиган, овқат қилган: ўз қизимдай меҳрибон. Шундай келин насиб қилармикан менга, — деб орзуланади.

Яхшиям, у оқила аёл. «Жиянимни келин қиламан. Эрта бир кунимга шулар ярайди-да», деб туриб олса, нима қилардим? Ҳолбуки, унинг ўғли ҳам ҳар қандай одам орзу қиладиган йигит.

Қариндошлар қуда-андалиги ҳақида гап кетганда, ҳамиша бир воқеа хаёлимга келаверади.

* * *

 Ўшанда куз эди. Мен ўтирган таксига бир аёл қўл кўтарди. Ҳайдовчининг ёнига жойлашган аёлнинг юзлари қаримсиқ, сочлари оқариб кетган, олтмишнинг нари-берисида кўринарди. Унинг ногирон болалар уйига бормоқчи эканини билган ҳайдовчи «Ўша ерда ишлайсизми?» дея шунчаки савол берди. Аёл тўлиб турган эканми ё юрагини ёзгиси келдими, йиғлаб ҳикоясини бошлади:

— Эрим билан иккаламиз ака-сингилнинг фарзандларимиз. Аммамга келин бўлдим. Ота-оналаримиз ҳам, ўзимиз ҳам бу никоҳдан рози эдик. Эрим меҳрибон, қайнота-қайнонамга ўз қизларидекман. Бу бахтли кунларим биринчи фарзандим туғилгунча давом этди. Болам дунёга келиши билан бирга ғам, алам, изтироб ҳам эшик қоқмай кириб келди: ўғлим ногирон экан. У бўйнини ушлолмасди, қўл-оёқлари жуда кичкина ва қийшиқ, тўғриси, биров кўрса, сесканадиган чақалоқ эди. Дўхтирлар бундай болалар эр-хотин қариндош бўлган оилаларда кўп кузатилишини айтишганда, дунёмиз қоронғи бўлиб кетди... Қанча қийин бўлса ҳам нега ўша пайтлар ажрашиб кетмадим экан-а?..

Узилишиб кетишдан қўрқдикми, ногирон ўғлимни боқиб юриб, иккинчи фарзандимга ҳомиладор бўлдим. Бор умидим иккинчи боламдан эди. Тўққиз ойни минг хавотир билан ўтказдим. Аввалига дурустгина кўринган чақалоқ ой, йил ўтиб, қўл-оёғи тўғри бўлса-да, акасидан ҳам баттарроқ — ақлан заиф экани маълум бўлди. Дунёдаги энг бахтсиз одамларга айландик.

Ҳамма истаган никоҳ. Ҳеч кимни айблаб бўлмайди. Ҳамма ўзини айблайди. Учинчи фарзандим қиз бўлди. Акаларидан бироз яхши бўлса-да, у ҳам соғлом эмас. Дуппа-дуруст ишлаб юрган эрим фарзандларининг бу аҳволига чидай олмай, уйдан совиди. Ичкиликка берилди. Ота-онамиз дардимизга куя-куя оламдан ўтишди. Мен бахтиқаро уч ногирон фарзанд ва дунёдан умидини узган эр билан қолдим. Болаларимни ногиронлар уйига топширдим. Ўзим ҳам ўша ерга энага бўлиб ишга кирдим. Йиллар ўтиб фарзандларим катта бўлишди. Ногирон болалар уйидан чиқишди. Қизимни ўзига ўхшаш бир йигитга узатдим. Ўғилларимнинг бири 28, иккинчиси 25 ёшда. Катта ўғлим мени ҳам уйлантиринг, деб жанжал қилади. Баъзилар «ўғлингизни уйлантиринг», деб маслаҳат беради. Ўғлим бўйнини яхши тутолмаса, қўл-оёқлари қийшиқ... Унга соғлом қиз тегармиди?.. Улардан туғилган бола соғлом бўлармиди?..

Машинанинг ойнасини очдим. Тоза ҳаво ғамбода аёлнинг дардини бироз енгиллатар, деб ўйладим...

— Опажон, асло ундай қилманг, — деган овоздан сергак тортдим, ҳайдовчи аёлга куйиб-пишиб тушунтиришга ҳаракат қиларди. — Бир умр ногирон боқибсиз. Энди ногирон ўғлингизга ногирон келин олиб... Уларнинг ташвишини ҳам елкангизга оласизми? Улардан туғилган фарзанд соғлом бўлади, деб ким кафолат беради? Ногиронликни яна давом эттирасизми?..

Ким ҳақ? Ҳайдовчи шўрпешона аёлнинг аҳволини кўриб ўзича маслаҳат беради. Менинг эса тилим лол. Аёл манзилида тушаётиб шундай деди:

— Мана бу ногирон болалар ўзини бир бало қилиб қўймасин, деб навбатчиликка — ишга келаману, уйда икки ногирон йигит — ўғилларим, ичкиликдан бошқасини билмайдиган эрим мен боргунимча тинч ўтирсин-да, деб жоним ҳалак, — деди синиқ кулимсираб...

То манзилга етгунча на мен, на ҳайдовчи бир оғиз гапирдик. Иккаламиз ҳам ўз хаёлларимиз билан банд эдик. Ногиронлик деганда кўпчилик қўл-оёғида қусури бор кишиларни тушунади. Аммо ногиронликнинг кутилмаган кўринишлари ҳам борлигини бу бахтсизлик билан юзма-юз келган кишиларгина яхши тушунади.

Тоғли туманлардан бирида хизмат сафарида бўлдим. Фуқаролар йиғини фаоли ўзим қизиқаётган мавзунинг тирик тимсоли бўлган аёл билан таништирди. Сўзамолгина аёл — Холбиби опа билан суҳбатимиз анча давом этди. Дардини тўкиб солишига балки журналистлигим сабаб бўлгандир. Чунки у қайта-қайта «Ҳаётим бир китоб бўлади», дерди куюниб.

— Қишлоқда камдан-кам бегонага қиз берадилар, — дея сўз бошлади Холбиби опа. — Мен ҳам амакимга келин бўлдим. Аввалдан келиб-кетиб юрган хонадоним, ўз қариндошларим эмасми, келин-қиз бўлиб яшаб кетдим. Тақдир нималарни ҳозирлаб қўйганидан ғофилмиз-да. Фарзандли ҳам бўлдик. Ойдеккина ўғил бола. Бир куни қайнонам, «Шу ўғлинг ўйинчоқ шиқиллатсам қарамайди, эшитмайдими?» деб қолди. Ҳақиқатдан ҳам, ўғлим то кўзига кўринмагунимча шарпамни сезмасди. Орқадан туриб бор овозда чақирсангиз ҳам қарамасди. Олти ойлик болани олиб дўхтирга чопдим. У ердан аҳволим баттар бўлиб чиқди. Дўхтирлар ўғлимни фақат кар эмас, гунг ҳам бўлиши мумкин, дейишди. Олти ойлик бола гувранади, гапиришга ҳаракат қилади. Ўғлим бир ёш бўлди ҳамки, овоз чиқармасди. Иккинчи, учинчи, тўртинчи... борингки, еттинчи фарзандим ҳам гунг бўлди. Олтинчи ўғлим гунгликнинг устига шол ҳам эди. Тақдирнинг бу зарбаси бизни бутунлай букиб қўйди. Бормаган жойимиз қолмади. Шунда табиблардан бири «Болаларингизни эмизмаслигингиз керак эди, шунда фарзандларингиз гунг бўлмасди», деб қолди. Болалардан бир оғиз «Онажон!» деган сўзни эшитмаслик жуда оғир. Етти марта жон ҳовучлаб кутиб, тилсиз болани қучоқлаб йиғлай-йиғлай оттирган тонгларимнинг саноғи бўлмади. Саккизинчи боламни туғдиму табибнинг айтганини қилиб, эмизмадим. Эчки сутини ичиб, катта бўлган боламнинг тили тез чиқди. Ака-опаларининг олдида чулдираб, маҳмадона бўлиб ўсди. Энди болаларимнинг жанжал қилишини кўрсангиз. «Нимага бизни эмиздингиз? Эмизмасангиз биз ҳам тилли бўлардик!» демоқчи бўлади имо-ишоралар билан. Онанг ўлсин, болам! Сенларни тилсиз кўриш менга осонми? У сутданми, қариндошлар никоҳиданми, бу ёғини Худо билади...

Қариндош билан қуда бўлаётганларни кўрсангиз, ҳаётимни айтиб беринг. Газетага ёзинг, одамлар ўқисин. Бир дўхтир айтган эди: «Қариндошлар ўртасидаги никоҳдан болалар ногирон туғилмаса, неваралар-чевараларга чиқади. Наслда барибир сақланиб қолади бу».

* * *

«Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари» мавзусида биз билан суҳбат ўтказишга келган шифокорларнинг ҳикояси сира эсимдан чиқмайди.

 — Сурхондарё вилоятининг узоқ туманларидан бирида бўлдик, — дейди болалар шифокори Малоҳат Исаева. — Тўрт ногирон ўғли бор хонадоннинг эшигини қоқдик. Эллик ёшлар атрофидаги аёл бизни қаршилади. Унинг юз-кўзида дунёнинг ҳеч қандай қизиғи қолмаган, лоқайд, ҳамма нарсадан ҳафсаласи пир бўлган кишини кўрдик. Суҳбат давомида аёлнинг энди 40 ёшга кирганини билиб, шошиб қолдик. Ахир, қаршимизда сочлари оппоқ...  деярли кампир турарди-да.

Қисқаси, тўрт ногирон ўғли ётган хонага киришимизга зўрға рози бўлди. Қўланса ҳиддан нафас олиш қийин бўлган хонада соқол-мўйловлари ўса бошлаган тўрт йигит ётарди. Еб тўймайдиган, ишлаб чарчамайдиган ёшдаги бу навқирон йигитлар шол эди. Уларни боқиш, тагини тозалаш, ювинтириш шу шўрпешона онанинг зиммасида экан. Бу оиланинг аҳволидан ҳали-ҳали ўзимга келолмайман. Опа-сингил қуда-андачилигининг аламли, фожиали оқибатини ўз кўзим билан кўрганман...

* * *

 — Ая, ҳеч эътибор берганмисиз, — дейди Тошкент тиббиёт академиясида таҳсил олаётган қизим. — Мен товуқларимизнинг тухумини танийман. Мана бу иккита тухум битта товуқники. Ҳозир қараб туринг-да. Товага тушгач, шу иккита тухум, ҳатто узоқроққа ташласам ҳам, бир-бирига қўшилиб кетади. Бошқалари унақамас. Қариндошлар ўртасидаги никоҳда ҳам ирсий касалликлар бир-бирига интилиб, фарзандлар вужудига қалқиб чиқади-да.

«Профессор» қизимнинг тажрибасига қизиқсиниб, тухумлар ташланган товага қарайман: ҳалиги «қариндош» тухумлар бирлашиб кетган, бошқалари алоҳида-алоҳида пишмоқда...

 Маҳкамтош ҚОДИРОВА,

 журналист




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔217

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔254

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔430

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 217    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 254    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 430    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 537    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 806    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар