Пазандалик      Бош саҳифа

Хуштаъм таом

Бу таомнинг афзал томони нимада дейсизми? Бу таомни бир неча хил усулда тайёрласа бўлади, масалан, картошка ўрнига гуруч ёки маржумак солиб, умуман янгича таъмга эга таом тайёрлаш имкониятига эга бўласиз.

Хуштаъм таом

Керакли масаллиқлар: 500 грамм мол гўшти, 600 грамм картошка, 3 дона бодринг, 1 дона пиёз, 2 дона помидор, 2 та саримсоқ, 1 ошқошиқ помидор пастаси, 1 ошқошиқ ун, ярим боғ кашнич, таъбга қараб туз, 1 чой қошиқ қуритилган қалампир, таъбга қараб қора мурч, янчилган аччиқ қалампир, қовуриш учун ўсимлик ёғи.

Мол гўштидан тайёрланадиган бу таом мазали ва жуда тўйимли бўлиб, бирозгина нордонроқ таъмга ҳам эгадир. Айниқса бу таом эркакларга жуда ҳам ёқади.

Тайёрланиши: Гўштни узунлиги 5 см, қалинлиги 1 см қилиб сомонча шаклида тўғраб оламиз. Товага икки ош қошиқ ўсимлик ёғи соламиз ва қиздирамиз. Гўштни ўртача оловда қизартириб қовурамиз. Устидан гўштни қоплагунича қайноқ сув соламиз. Това қопқоғини ёпиб, гўшт юмшагунича димлаб қўямиз.

Гўшт пишгандан сўнг, қолган суви буғланиб кетиши учун, това қопқоғини очиб оловни баландлатамиз. Сўнг тўғралган пиёз ва унни соламиз ва аралаштирамиз.

Пиёз юмшагунича қовурамиз. Помидорларни пўстидан тозалаймиз, қирғичдан ўтказамиз ва гўштнинг устидан соламиз. Помидор паст асини ҳам соламиз. Сўнг ҳаммасини бирга 5 дақиқача димлаймиз. Бодрингни ҳам сомонча шаклида тўғраймиз ва товага соламиз, яна 5 дақиқа димлаб оламиз.

Гўштни димлаётган вақтда картошкани арчамиз ва узун сомонча шаклида тўғраб оламиз. Унчалик ҳам юпқа кесманг, эзилиб кетиши мумкин.

Алоҳида товага ёғ солиб, картошкани қовуриб оламиз. Қовуриш жараёнида картошкага бироз туз сепамиз. Картошкани гўштнинг устига солиб аралаштирамиз ва 5 дақиқа димлаб қўямиз. Устидан кўкатлар, таъбга қараб саримсоқ ва аччиқ қалампир соламиз.

Тайёр овқатга 5-7 дақиқа дам берамиз. Сўнг эса дастурхонга тортишингиз мумкин. Ёқимли иштаҳа!




Ўхшаш мақолалар

Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича  ЖССТ тавсиялари

Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари

🕔23:16, 26.03.2023 ✔413

Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.

Батафсил
Олтин меъёрни сақланг,  байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

Олтин меъёрни сақланг, байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

🕔21:12, 29.12.2022 ✔399

Байрам – совғалар, фестиваллар, севимли фильмлар ва албатта байрам дастурхонини тайёрлашнинг айни вақти. Аммо байрам меъёрдан ортиқ овқатланиш ва катта миқдордаги озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.

Батафсил
Баҳор шўрваси

Баҳор шўрваси

🕔15:26, 28.03.2022 ✔544

Зарур масаллиқлар:

700 грамм мол гўшти,

 300 грамм картошка,

 1 дона сабзи,

2 дона пиёз,

4 дона қайнатилган тухум,

400 грамм шавель,

ўсимлик ёғи,

 сметана,

кўкатлар,

таъбга кўра туз ва мурч.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича  ЖССТ тавсиялари

    Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари

    Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.

    ✔ 413    🕔 23:16, 26.03.2023
  • Олтин меъёрни сақланг,  байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

    Олтин меъёрни сақланг, байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

    Байрам – совғалар, фестиваллар, севимли фильмлар ва албатта байрам дастурхонини тайёрлашнинг айни вақти. Аммо байрам меъёрдан ортиқ овқатланиш ва катта миқдордаги озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.

    ✔ 399    🕔 21:12, 29.12.2022
  • Баҳор шўрваси

    Баҳор шўрваси

    Зарур масаллиқлар:

    700 грамм мол гўшти,

     300 грамм картошка,

     1 дона сабзи,

    2 дона пиёз,

    4 дона қайнатилган тухум,

    400 грамм шавель,

    ўсимлик ёғи,

     сметана,

    кўкатлар,

    таъбга кўра туз ва мурч.

    ✔ 544    🕔 15:26, 28.03.2022
  • Лимонли кекс

    Лимонли кекс

    Кекс хамири учун керакли масаллиқлар: ун — 270 грамм, тухум — 4 дона, сариёғ ёки маргарин — 200 грамм, шакар — 200 грамм, 1 дона лимон пўсти қириндиси, 1 дона лимоннинг шарбати, 1 чой қошиқ қабартма, туз ва ванилин. 

    ✔ 825    🕔 15:57, 16.09.2021
  • Нокли пирог

    Нокли пирог

    Нок ва йогурт қўшиб пишириладиган бу пирог иссиқ чой билан ичишга жуда яхши. Бу пирог ўз навбатида жуда юмшоқ, мазали ва ноклар солиниши сабаб ҳам хушбўй ҳидли чиқади.
     

    ✔ 789    🕔 14:50, 06.08.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар