Пазандалик      Бош саҳифа

КОВАТОК ПАЛОВ

Керакли масаллиқлар:

1 кг. гуруч, 500 г. қўй гўшти, 500 г. сабзи, 4-5 бош пиёз, ёғ, туз ва зираворлар таъбга кўра олинади. Ҳар порциясига 12-15 донадан коваток ҳисобига 60-70 дона ток барги керак бўлади.

КОВАТОК ПАЛОВ

Тайёрланиши:

палов учун мўлжалланган қўй гўштини икки қисмга бўласиз. Лаҳм қисмидан қийма тайёрлайсиз, қолган суякли гўштни пиёз ва сабзи билан қовуришга ишлатасиз. Доғланган ёғда пиёзни жазлаганингиздан сўнг, суякли гўштни солиб қизартириб қовурасиз, сўнг сабзини соласиз. Яхшилаб қовурилгач, сув қуйиб суст оловда қайнатасиз.

Ток баргларини терасиз; бунда янги чиққан сурхнинг (яъни янги новдасининг) юқорисидан учинчи ва тўртинчи баргларни териб оласиз. Бу барглар ўртача катталикда, сирти ялтироқ ва таъми тотимли бўлади. Баргларни совуқ сувда яхшилаб чайгач, қайноқ сувга ботириб олинади. Бунда барглар юмшаб қийма ўралиши осонлашади.

Сўнг баргларга бир чой қошиғидан тайёр қиймадан солиб, юмалоқ шаклли дўлмалар тугасиз. Дўлма ларнинг ўра лган томонини тагига қилиб тахтага терсангиз очилиб кетмайди. Коватокларнинг ҳаммасини тугиб бўлгач, дўлмаларни ипга тизиб, қозонга сабзининг юзига солиб, кўмиб турарли даражада сув қуйиб, милдиратиб қайнатиб пиширасиз, сўнг пишган дўлмаларни олиб қўйиб, гуруч солиб одатдаги паловлар сингари ош тайёрлаб, олиб қўйилган коватокларни ошнинг юзига қўйиб дамлайсиз. Дамлаш муддати 10-15 дақиқа.

Дастурхонга тортишда коваток шодани аста олиб паловни аралаштириб, лаганга соласиз, юзига коватокни қўйиб ипини узиб ташлайсиз.

Унутманг!

Ток оши – палов тайёрлаётганда шуни эсдан чиқармаслик лозимки, витамин С билан бир қаторда ток баргидаги керакли бўлган баъзи бошқа моддалар ҳаво ва юқори ҳарорат таъсирида парчаланади. Бу эса ток баргининг шифобахш модда сифатидаги аҳамиятини камайтиради. Шунинг учун паловни дамлаш вақтида қозон ичига кўп ҳаво киришига йўл қўймаслик керак. Бунинг учун қозон қопқоғини ёпиб қўйилса кифоя. Қозон қайнаб турганида ундан чиқадиган буғ ҳавони тўла сиқиб чиқаради. Натижада зарур моддалар оксидланмайди. Бундай қоида кўк ўсимлик маҳсулотларидан тайёрланаётган бошқа хил таомларни пиширишда ҳам тавсия қилинади.

Марзия СОАТОВА, доришунос




Ўхшаш мақолалар

Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича  ЖССТ тавсиялари

Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари

🕔23:16, 26.03.2023 ✔413

Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.

Батафсил
Олтин меъёрни сақланг,  байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

Олтин меъёрни сақланг, байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

🕔21:12, 29.12.2022 ✔399

Байрам – совғалар, фестиваллар, севимли фильмлар ва албатта байрам дастурхонини тайёрлашнинг айни вақти. Аммо байрам меъёрдан ортиқ овқатланиш ва катта миқдордаги озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.

Батафсил
Баҳор шўрваси

Баҳор шўрваси

🕔15:26, 28.03.2022 ✔544

Зарур масаллиқлар:

700 грамм мол гўшти,

 300 грамм картошка,

 1 дона сабзи,

2 дона пиёз,

4 дона қайнатилган тухум,

400 грамм шавель,

ўсимлик ёғи,

 сметана,

кўкатлар,

таъбга кўра туз ва мурч.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича  ЖССТ тавсиялари

    Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари

    Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.

    ✔ 413    🕔 23:16, 26.03.2023
  • Олтин меъёрни сақланг,  байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

    Олтин меъёрни сақланг, байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

    Байрам – совғалар, фестиваллар, севимли фильмлар ва албатта байрам дастурхонини тайёрлашнинг айни вақти. Аммо байрам меъёрдан ортиқ овқатланиш ва катта миқдордаги озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.

    ✔ 399    🕔 21:12, 29.12.2022
  • Баҳор шўрваси

    Баҳор шўрваси

    Зарур масаллиқлар:

    700 грамм мол гўшти,

     300 грамм картошка,

     1 дона сабзи,

    2 дона пиёз,

    4 дона қайнатилган тухум,

    400 грамм шавель,

    ўсимлик ёғи,

     сметана,

    кўкатлар,

    таъбга кўра туз ва мурч.

    ✔ 544    🕔 15:26, 28.03.2022
  • Лимонли кекс

    Лимонли кекс

    Кекс хамири учун керакли масаллиқлар: ун — 270 грамм, тухум — 4 дона, сариёғ ёки маргарин — 200 грамм, шакар — 200 грамм, 1 дона лимон пўсти қириндиси, 1 дона лимоннинг шарбати, 1 чой қошиқ қабартма, туз ва ванилин. 

    ✔ 825    🕔 15:57, 16.09.2021
  • Нокли пирог

    Нокли пирог

    Нок ва йогурт қўшиб пишириладиган бу пирог иссиқ чой билан ичишга жуда яхши. Бу пирог ўз навбатида жуда юмшоқ, мазали ва ноклар солиниши сабаб ҳам хушбўй ҳидли чиқади.
     

    ✔ 789    🕔 14:50, 06.08.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар