МУТАВАЛИ: Ассалому-алейкум, қўшни, яхшимисиз? Маҳалламизга хуш келибсиз.
Куни кеча кўчиб келганингизни эшитиб, жуда хурсанд бўлдим. Маҳалламиз тинч, обод, яхши, оқибатли одамлар истиқомат қилишади.
БОЛТАВОЙ: Раҳмат, миннатдорман. Маҳалла менга жуда ёқди. «Ҳовли олма, қўшни ол» дейишган. Туз-насиба экан, энди сизлар билан биргамиз. Хизматлар бўлса, менга ҳам буюраверасиз.
МУТАВАЛИ: Хизмат дейсизми? Қанақа хизмат? Борингизга шукр. Маҳалла ичида бўлиб, баъзи бир тадбирларимизда кўриниб турсангиз бўлди. Зиёли кўринасиз. Шу баҳона, одамлар билан танишасиз, таниш-билиш орттирасиз. Нима дедингиз? Хўш, гап бундай. Бугун кечқурун Салим тоға деган одамникида худойи, шунга чиқинг.
БОЛТАВОЙ: Қандай бўларкин, мен янги одам, нотаниш одамникига борсам...
МУТАВАЛИ: Шу баҳона танишасиз. Ўн киши таклиф этилган. Эртага эрталаб, наҳорга, нариги маҳалладан хат келган, Комил новвойникига ошга борамиз. Кундузи, тушликка Ҳалим бойваччаникига. Қизини чиқаряпти. Ўзи зўр одам. Фирмачи! Мезбонликни ўрнига қўяди. Дастурхонида йўқ нарсанинг ўзи йўқ. Кечқурун Гуруч ариқ кўчасидаги ресторанда никоҳ бор! Бирга борамиз!
БОЛТАВОЙ: Қанақа никоҳ? Кимники? Мен боришим шартми?
МУТАВАЛИ: Кимники эканини унутдим. Тўйдака тўй-да. Маҳалла тўйи. Индинга эрталаб «Лола» кафесида ош. Қуда бўлиб борамиз. Пешин — «Наврўз» ресторанида ақиқа! Рўйхатни кўрай. Ҳа, ақиқа экан. Бирга бориб, тўй эгасини табриклаб келамиз. Хурсанд бўлади. Кечқурун бир жойда зиёфат ҳам бор. Бир ҳожи ота ош бераётган эмиш. Маҳаллачилик, бирга бориб, айланиб келамиз. Бормасангиз, тўй эгалари хафа бўлишади!
БОЛТАВОЙ: Ҳаммасига боришим шартми? Ҳали ҳеч кимни танимасам, ҳеч ким мени билмаса, қандай бўларкин?..
МУТАВАЛИ: Яхши бўлади! Мана, мен сизни тўй эгалари номидан таклиф қиляпман. Маҳаллачилик, биринчи кунданоқ одам танласангиз, гап бўлиб қолади. Кейин сизни ҳеч ким таклиф этмай қўяди.
БОЛТАВОЙ: Майли, борсак бораверамиз...
МУТАВАЛИ: Ҳа, айтмоқчи, сиз ҳам, қўшни, янги жой олиб маҳалламизга келдингиз, бирор кун, вақт топиб, кичкина худойи ўтказиб юборинг. Янги жойда ис чиқариш — савобли иш. Арвоҳлар шод бўлади. Бу жойларда кимлар яшаб ўтмаган дейсиз. Таомили шунақа. Рўйхатни қарай, ҳа, мана, келаётган жума, пешинга, вақт бор экан. Эртаси — шанба, бемалол дам оласиз. Ёзиб қўяй, жума, пешинга, янги қўшниникига — худойига. Номи худойи, янги уйга кўчиб келишга бағишланган зиёфат бўлади-да. Шунинг учун, яхшиси, худойини «Баҳор» тўйхонасида ўтказа қолинг, саккиз юз киши бемалол сиғади. Ҳам оворагарчилик кам бўлади, бу ёғи обрўйингиз... Янги одам учун зарур нарса. Йигирма-ўттиз киши — маҳалладан, домла, оқсоқол, уйбошилар, қўшни домлардан вакилларни ўзим айтаман. Ўз улфатларингиз, қариндош-уруғларни ўзингиз таклиф қилинг. Кичкина таклифнома буюрсангиз, яна яхши. Ҳа, айтмоқчи, бир-икки санъаткорларни таклиф этинг! Битта қора қўчқор сўйишни унутманг. Янги жой олгансиз. Қон чиқариш керак! Бўпти, мен одамларни хабардор қилишни бошлайман. Сиз ҳаракатни бошланг. Ошпаз, кабобпаз, чойхоначи, маставачи, закускачилар маҳалламизда бор. Уларга ўзим айтиб қўяман. Унутманг, жума, пешинга! Мен ўзим ёнингизда бўламан...
Анвар ТОЖИЕВ
Сайёр қабул – айёр қабул
🕔13:48, 24.01.2023
✔949
(Ҳажвия)
Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.
Батафсил
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔886
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси
🕔11:06, 23.10.2022
✔970
(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)
Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.
Батафсил