Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари
Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.
БатафсилҚизил карамнинг яхши томони шундаки, у деярли ҳар қандай салатга ёрқин ранглар қўшиши мумкин. Ушбу салат сизнинг столингизнинг ҳақиқий безакига айланади. Бу шунингдек, мазали тушлик ёки кечки овқат учун ажойиб қўшимча бўлади ва бутун оилани хурсанд қилади.
Масаллиқлар: 400 грамм қизил карам, 150 грамм қизил сабзи, 150 грамм бодринг, 1-2 та саримсоқ донаси, 0,5 боғ кўк пиёз, 0,5 боғ шивит, 1 чой қошиқ шакар, 0,5 чой қошиқ туз. 100 грамм қаймоқ.
Тайёрланиши: Барча сабзавотларни ювиб пўстини арчамиз. Карамни майда қилиб тўғраймиз. Сабзи ва бодрингни майда сомонча шаклида тўғраймиз (ёки қирғичдан ўтказишингиз мумкин).
Майда тўғралган карам турган идишга шакар ва туз солиб, карам юмшаши учун озроқ қўлда эзамиз. Сўнгра бодринг, сабзи, кўк пиёз, шивит ва эзилган саримсоқ соламиз. Қаймоқ солиб, аралаштирамиз. Таъбга кўра туз ва мурч солиш мумкин.
Ёқимли иштаҳа!
Ситора ОМОНОВА
Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.
БатафсилБайрам – совғалар, фестиваллар, севимли фильмлар ва албатта байрам дастурхонини тайёрлашнинг айни вақти. Аммо байрам меъёрдан ортиқ овқатланиш ва катта миқдордаги озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.
БатафсилЗарур масаллиқлар:
700 грамм мол гўшти,
300 грамм картошка,
1 дона сабзи,
2 дона пиёз,
4 дона қайнатилган тухум,
400 грамм шавель,
ўсимлик ёғи,
сметана,
кўкатлар,
таъбга кўра туз ва мурч.
Батафсил