Турмуш қурганлар учун ҳам, қурмаганлар учун ҳам, турмуш қуриш арафасида турганлар учун ҳам ибратли воқеа.
Бир йигит уйланибди. Отаси янги оилани муборакбод қилиш учун уникига меҳмонга борибди. Бир оз суҳбатдан сўнг ота ўғлидан оқ қоғоз, қалам ва ўчирғич келтиришни сўрабди. Йигит ҳайрон бўлиб, «Нима учун, отажон?» деб сўрабди. Отаси бу саволга жавоб бермай, яна бояги талабини такрорлабди. Уйда қоғоз-қалам бор экан, аммо ўчирғич топилмабди. Шунда ота ўғлига: «Ундай бўлса, бориб, ўчирғич сотиб олиб кел», дебди. Йигит отасининг гапини икки қила олмай, атайин дўконга чиқиб, ўчирғич олиб келибди. Отаси унинг олдига қоғоз билан қаламни қўйиб, шундай дебди: – Ёз. – Нимани ёзай? – Истаган нарсангни ёз.
Йигит бир жумла ёзган экан, ота: «Энди ёзганларингни ўчир», дебди. Йигит ўчирғич билан ёзган сўзини ўчирса, ота яна: «Ёз», дебди. Ўғил ҳайрон бўлиб, «Ота, нега ёздириб, нега ўчиртиряпсиз? Тушунмаяпман», дебди. Бироқ ота яна: «Ёз» дебди. Йигит ноилож яна бирон нарса ёзибди, отаси яна ўчиртирибди. Бир неча марта ёзиб-ўчиргандан кейин йигитнинг тоқати тоқ бўлиб, «Отажон, айтсангиз-чи, нега бундай қиляпсиз?» деб сўрабди.
Шунда ота «Ўғлим! Кўрдингми, неча марта ҳар хил сўз ёзсанг ҳам, қоғоз ҳалиям оппоқ турибди», дебди. Ўғил: «Ҳа, кўряпман, оппоқ турибди. Чунки ёзганларимни ўчириб ташлаяпман! Лекин бу билан нима демоқчисиз ахир?» дебди тоқати тоқ бўлиб. Ниҳоят, ота бу имтиҳоннинг ҳикматини тушунтириб берибди: «Ўғлим! Янги қурилган оила ҳам бир варақ оппоқ қоғознинг худди ўзи. Турмушда ҳар хил яхши-ёмон гап-сўзлар бўлиб туради, чунки инсон ожиз, баъзан тилини тия олмай қолади. Ана шунда бу вараққа ҳар хил нарсалар ёзилиб қолади. Агар эр-хотиннинг қалбида кечирим деб аталган ўчирғич бўлмаса, бу варақ кўнгилсиз нарсаларга тўлиб кетади. Шунинг учун орада бўлиб ўтган гап-сўзларни дарҳол кечириб, турмуш саҳифасидан ўчириб туриш керак. Ана шунда оиланг саҳифаси доимо оппоқ, топ-тоза бўлади». Азизлар! Ҳаётингиз осойишта, турмушингиз ширин, оилангиз саодатли бўлишини истасангиз, ўчирғич доим қўлингизда бўлсин! Ўзаро кечиримли бўлайлик, гўзал хулқ соҳиби бўлайлик!
Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ
Аёл – миллат бунёдкори
🕔15:33, 06.03.2026
✔98
Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.
Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ
🕔17:05, 08.01.2026
✔244
Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбияни олиб бориш зарур.
Батафсил
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔527
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил