Оила хуржун      Бош саҳифа

Ғафур Ғулом бир куни...

Ҳатто,  санай  олмасди  ўн  бармоқни  мукаммал...

Лабидан  кулгу-табассум аримайдиган Ғафур Ғуломнинг бу сафар негадир шашти пастроқ эди. Аёли бунинг сабабини замоннинг нотинчлигига йўйди. Охири сабри чидамади.

— Тобингиз йўқми, дадаси. Аччиқ мастава қилиб берайинми? — деди. — Йўқ, овора бўлма. Ҳеч нарсанинг кераги йўқ. Негадир юрагим ёниб бораяпти. — Бундоқ тушунтириброқ айтсангиз-чи, нима бўлганини? — Машойихлар бежиз «ёмон тилнинг заҳри, илон заҳридан ёмон», дея айтмаган экан. Буни қара, уч-тўрт танга топиб, босар-тусарини билмай қолган инглиз лордларидан бири ўзбекдек қадимий халқни қабила деб ҳақорат қилибди. Ўзинг ўйла, бундай ҳақоратга ор-номуси, виждони бор одам қандай чидаши мумкин? Мен ўша олифтага ўзбек халқи кимлигини, у нималарга қодир эканини кўрсатиб қўяман! У шундай деди-да, ҳовлининг у ёғидан-бу ёғига бориб кела бошлади. Муҳаррам ая тушундики, хўжайини шеър тўқияпти. Унинг одати ўзи шунақа. Кимдандир ёки нимадандир ранжигудек бўлса, дарҳол унга муносиб жавоб ҳозирламагунча тинчимайди. Бу орада бир чой қайнагулик вақт ўтди. Ниҳоят, шеър тайёр бўлди. Шоир шеърни жангда ғолиб чиққан аскар мисоли баланд ва  жарангдор овозда ўқий бошлади: Қадим ўзбек халқисан, асл одам авлоди, Миср эҳромларидан тарихинг қарироқдир.

Хоразмнинг ҳар ғиштида боболарнинг ижоди, Англо-саксонлардан анча юқорироқдир. Бизда логарифманинг мушкул муаммолари, Қўлдаги бармоқлардай оддий қилинганда ҳал, «Олий ирқ» даъвогарлари, Черчелнинг боболари Ҳатто, санай олмасди ўн бармоқни мукаммал...

Биз эккан пахталардан ер юзида бор киши Уятини ёпганда устма-уст, қават-қават, Ҳозирги жанобларнинг маърифат ва дониши: «Пахта дарахт қўзисин жуни» деб билгай фақат. Халқимизнинг севимли шоири Ғафур Ғуломнинг бир минг тўққиз юз қирқ тўққизинчи йилда «ўзбек халқини қабила деб атаган» инглиз лордига жавоб тариқасида ёзган ўша шеъри эртасига марказий газеталардан бирида босилиб чиқди. Шеър тез орада одамлар орасида  қўлма-қўл бўлиб кетди. Халқнинг ўзига хос урф-одатларини, аънана ва тутумларини англамасдан, билмасдан, сўрамасдан ҳақорат қилган ўша олифта, инглиз лорди эса шоирнинг ҳанжардек ўткир шеърига муносиб жавоб қайтаролмай тилини тишлаб қолди. Менимча, ўша кезлари шоир халқимизнинг «урма, сўкма эгнини йирт», деган асрлар синовидан ўтиб келаётган нақлига амал қилиб, ўша жанобни боплаб таъзирини берганди.

 

Палахмонтош  –  шафтоли

Ғафур Ғуломнинг гулларга бурканган Намангандан қадами узилмас экан.  Уни халқ яхши, илиқ кутиб олар, жонига жойлар экан.

Ўша сафарлар чоғида анчагина дўстлар орттирган экан. Айниқса, улар орасида чортоқлик зироатчи Юсуфжон Бобохонов деган кишини эл-улус Ғафур Ғуломнинг ўғли деб жуда раъйига борарди. Кузнинг бошлари. Шарқ тарафдан майин сабо эсиб турибди. Ҳаво одамга  хуш ёқади. Ана шу паллада машҳур шоир уч-тўртта дилтортар, кўнгилга яқин улфатлари билан колхознинг ҳафсала билан барпо этилган боғида шакаргуфторлик қилиб ўтирарди. Боғда дунёнинг барча меваси бор. Бари ғарқ пишган. Шираси тилни ёрадиган шафтолию нашватилар кўплигидан дарахтлар худди кампирлардек қаддини эгиб олган. Барчанинг кайфияти аъло.

Шу маҳал ўша ажойиб боғнинг боғбони Қўчқорвой «шоирнинг ҳам оғзи тексин», деб ҳар бири Қуванинг сувли ва сертаъм аноридек келадиган шафтоли келтиради.  Меваларнинг ҳиди оламни тутди. Шафтоли дегани обдан ширага эниб, роса етилиб пишган экан. Шоир палахмон тошдек келадиган мевалардан бирини танлади, сочиққа яхшилаб артди-да зўр иштаҳа билан ея бошлади. Бу орада етилиб пишган тарвуз суйилиб, коса қилинди. Буларнинг бари шоирнинг иштаҳасини қитиқлади, илҳомини жўштирди. Сўнгра ҳеч кутилмаганда Лўдка дедим тарвузингни бир палласин, Эру хотун дарёларда сузса бўлур.

Палахмонтош шафтолингни ҳар донаси, Отса агар қўрғонларни бузса бўлур. деган шеърни варанглатиб ўқиб юборса бўладими? Ўшанда, она заминимизда етилган ноз-неъматлар шаънига берилган бундай чиройли таърифдан боғга йиғилганлар донг қотиб қолишган экан.

Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔378

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔347

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔410

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 378    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 347    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 410    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 452    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 437    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар