Давр нафаси      Бош саҳифа

БАХТИЁР АЁЛНИНГ ЧИН БАХТИ

Аёл оилада турмушнинг асосий тиргаги. Оиланинг ҳар бир аъзоси учун меҳрибон ва мушфиқ аёллар жамият тараққиёти ва фаровонлиги учун ҳам жуда муҳим шахс. Ўз оиласида бир гала фарзандлар парвариши, таълим-тарбиясидан ортиб, жамиятда ҳам катта ва залворли вазифаларни зиммасига олган, уни шараф билан уддалаб келаётган фидойи аёллар замонамизнинг чинакам қаҳрамонлари десак, муболаға бўлмайди.

БАХТИЁР АЁЛНИНГ ЧИН БАХТИ

Бугун халқ таълимида асосан аёллар хизмат қилаётгани баъзан турли мулоҳазаларга сабаб бўлади. Мактабларга қаттиққўл ва талабчан эркак ўқитувчилар зарурлиги ҳақида бот-бот гапирилади. Бу гаплар ҳам беҳуда эмас, лекин таълим-тарбияда аёлларнинг ўрни, улар меҳнатининг салмоғи инкор қилиб бўлмас даражада беқиёс эканини ҳам эсдан чиқармаслик керак.

Тажрибали устозлардан бири, жамоадошлари орасида катта ҳурмат-эҳтиромга муносиб кўрилган аёл — Муҳаббат Ғозиеванинг педагогик фаолият бошлаганига ярим асрдан ошган. Муҳаббат опанинг йиллар давомида тўплаган тажрибаси нафақат ўқувчиларга намунали таълим беришда, балки таълим-тарбия соҳасига эндигина қадам қўйган ёш педагоглар учун ҳам ўзи хос бир мактаб вазифасини ўтай олади. Опанинг ҳаётий тажрибаси ҳам барчага ўрнак, десак янглишмаймиз. Турмушнинг паст-баландларида, ҳаётнинг яхши-ёмон кунларида опа доимо ҳамкасбларига яқин кўмакчи ва маслаҳатгўй бўлиб келади. Ўқувчига худди ўз фарзандидай меҳр бера олган педагог учун ўқувчилар ҳам меҳрибон онасига қарагандай муносабат кўрсатади. Таълим-тарбияни бу тарзда оналик меҳри билан уйғун олиб бориш меҳридарё аёлнинг асосий ютуғидир. Мамлакат Ҳайитметова узоқ йиллар давомида халқ таълими тизимида фаолият кўрсатиб келаётган тажрибали устоз. Қирқ йилдан ортиқ давр ичида ўқувчиларга рус тили ва адабиёти фанидан дарс бериб келади. Шунингдек, касаба уюшмаси раиси сифатида жамоадаги меҳнат муно сабатларига тўла риоя қилиниши, бирдамлик ва тотувликнинг барқарор бўлиши, ўз навбатида самарали меҳнат қилаётган жамоадошлар хизматини қадрлаш намунасини кўрсатишда ҳам фидойи инсонлардан ҳисобланади. Ҳамкасблари ва шогирдлари орасида ҳурмат-эҳтиромга эга эканини ҳис қилиб яшаш инсонга ҳамиша ўзгача куч-ғайрат бағишлаб туради. – Бундай тажрибали устозлар билан бир сафда, елкама-елка туриб хизмат қилиб келаётганимиздан мамнунмиз, – дейди Тошкент туманидаги 18-мактабнинг директор ўринбосари Зокир Рафиқов. – Жамоамизда меҳнат қилаётганларнинг кўпчилиги аёллар. Улар орасида умрини халқ таълимига бағишлаган, узоқ йиллар давомида сабоқ бериб келаётган тажрибали, ёши улуғ устозлар бор. Уларнинг ҳаётий тажрибаси, фаолиятидаги малакаси ёш педагоглар учун намуна бўлиб келяпти. Олий ўқув юртини тугатиб, қўлига етуклик гувоҳномасини олиб келган ёш мутахассисларни ёши катта, тажрибали педагогларга бириктириб қўйганмиз. Аёллар ўқувчиларга она, касбдошларига маслаҳатгўй опа сифатида фаолият юритишади. Аёллардаги бундай фазилатлар иш фаолиятимизда яхши самара беряпти. – Менимча, ҳар бир инсон шахсий намуна кўрсатиш билан бошқаларга катта ёрдам бера олади, – дейди Юлдуз Абдувалиева. – Аёлнинг бошқаларга ўрнак бўлишини мен жамоамиз раҳбари Шоҳида Йўлдошева тимсолида кўраман. Шоҳида Бахтиёровна жамоада ўз ишига масъулиятли педагог бўлиши билан бирга, ҳамма билан ўзаро самимий муносабатда бўлувчи раҳбар. «Шуҳрат» медали соҳиби, Халқ маорифи аълочиси бўлса-да, ўз устида ишлаш ва изланишдан ҳеч чарчамайди. Раҳбардаги ғайрат-шижоат жамоага ҳам катта ижобий таъсир кўрсатмай қўймайди. Раҳбардан ўрнак олган ўқитувчиларимиз ўзлари ҳаракат қилиб, малака ва илмий-услубий салоҳиятларини оширишга интилишяпти. – Аёлнинг оиладаги ўрни ва жамиятдаги мавқеи бир-бирига мутаносиб бўлиши керак, – дейди Дилдора Ниғматуллаева. – Ҳар бир аёл ўз оиласида ота-онасидан кўриб-эшитиб ўрганган тарбияси, ахлоқи ва билим-савияси билан жамиятга кириб боради. Агар аёл киши оилада етарлича қадрланмаса, меҳр, эътибор кўрмаса, ундаги бундай ички руҳий ҳолат жамиятда эгаллаб турган вазифасига, иш фаолиятига албатта таъсир кўрсатади. Мен меҳнат қилаётган жамоада барча аёллар ўз оиласидан кўнгли тўқ, фарзандларидан тиниб-тинчиган аёллар. Менимча, аёл кишининг бемалол ишлаши учун бу жуда зарур ва муҳим хусусият. Ҳар бир аёл аввало оиласида ўз бахтини топган бўлса, жамиятда аёллар ва фарзандлар билан боғлиқ муаммолар келиб чиқиши кескин камаяди. Аёлнинг нималарга қодирлиги, оила ва жамият учун қанчалик муҳим шахслиги ана шунда кўринади.

Биргина болани таълим-тарбия қилиш, уни баркамол инсон даражасига етказиш мураккаб ва нозик бир юмуш. Уни муваффақият билан уддалаш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Шунингдек, бу фаолиятни аёлларсиз тасаввур қилиш ҳам амри маҳол. Тошкент туманидаги 18-мактабда узоқ йиллардан бери хизмат қилиб келаётган Муҳаббат Ғозиева, Мамлакат Ҳайитметова, Дилфуза Мирдадаева каби тажрибали аёллар ҳамда уларнинг издошлари Шоҳида Йўлдошева, Дилдора Ниғматуллаева, Юлдуз Абдувалиева каби фидойи аёлларнинг самарали меҳнати кўпчиликка ўрнак бўла олади.

Ҳеч қачон бирон эътибор ё эътироф кутмасдан, оиладаги, жамиятдаги ишини ўзининг виждоний бурчи деб биладиган аёллар борлигидан ҳар қанча фахрланса арзийди.

Сожида ЮЛДАШЕВА,

ўқитувчи




Ўхшаш мақолалар

Авлодларни хафа,  табиатни зада қилаётган чиқиндилар

Авлодларни хафа, табиатни зада қилаётган чиқиндилар

🕔20:50, 19.04.2024 ✔34

Муносабатимизни ўзгартирмасдан, муаммоларга ечим топа олмаймиз

Батафсил
Ер ва ер ости бойликлари  муҳофазаси  кучайтирилмоқда

Ер ва ер ости бойликлари муҳофазаси кучайтирилмоқда

🕔22:21, 12.04.2024 ✔24

2024 йил 8 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партия­си фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Батафсил
Ҳар биримизнинг  виждон амримиз,  она табиатнинг  ҳақли талаби

Ҳар биримизнинг виждон амримиз, она табиатнинг ҳақли талаби

🕔22:44, 07.04.2024 ✔50

Юртимиз бўйлаб «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг 2024 йил баҳорги мавсуми қизғин давом этмоқда. Гўзал анъанага айланиб бораётган ушбу дарахт экиш лойиҳаси ўзида авлодларга обод ватанни, тоза, соф атроф-муҳитни, соғлом табиатни мерос қолдиришдек эзгу ва ҳаётбахш мақсадни жамлаган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар