Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари
Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.
БатафсилМасаллиқлар: Хамири учун: 200 грамм ун, 1 дона тухум, 1 чой қошиқ 10 фоизли сирка, 2 ошқошиқ қаймоқли ўсимлик ёғи, 50 миллилитр илиқ сув, суртиш учун қаймоқли ўсимлик ёғи, устига сепиш учун шакар упаси.
Начинкаси учун: 100 грамм қаймоқли ўсимлик ёғи, 4 ошқошиқ талқон, 100 грамм майиз, 500 грамм нордон олма, 100 грамм ёнғоқ, 1 чойқошиқ долчин, 100 грамм шакар. Хамир тайёрлаймиз: чуқур идишда ун, тухум, сариёғ ва сиркани аралаштирамиз. Илиқ сув солиб, юмшоқ хамир қорамиз. Хамирни 5 дақиқа яхшилаб қорамиз. Хамирни ёпишқоқ плёнка ёки салфетка билан ёпиб, хона ҳароратида 20-30 дақиқага тиндириб қўямиз. Хамир яхши тинса, ёйилиши осон бўлади.
Начинка тайёрлаймиз: олмаларни пўстидан арчиб, ўртача бўлакларга бўламиз. Майизни иссиқ сувга 10 дақиқага солиб қўямиз. Сўнгра сувини тўкамиз. Товада сариёғни эритиб, майдаланган нонқоқ (сухари) соламиз ва 2 дақиқа аралаштириб турган ҳолда қовурамиз. Майиз, ёнғоқ, долчин ва шакарни талқон қовурилаётган товага солиб, аралаштирамиз. Олма солиб, аралаштирамиз ва 5 дақиқа олмалар сал юмшагунича қовурамиз. Начинкани оловдан олиб, озроқ совутамиз. Хамирни ёғланган стол устига қўйиб, ўқловда озроқ ёйиб, сўнгра эҳтиёткорлик билан қўлда ўртасидан бошлаб, ёнга тортамиз. Сиз биринчи ёйган хамирингиз 3-3,5 баравар катталашиши керак. Хамир устига начинка солиб, четларини эса очиқ қолдирамиз. Сўнгра четларини ичига қайирамиз. Энди штруделни эҳтиёткорлик билан рулет шаклида ўраб, пергамент қоғози билан қопланган газ печи патнисига жойлаштирамиз. Устига эритилган сариёғ суртиб, устини зарқоғоз билан ёпамиз ва 200 даражада қиздирилган газ печига 15 дақиқа қўямиз. Сўнгра зарқоғозни олиб, яна 20-25 дақиқа пиширамиз. Тайёр штруделни озроқ совутиб, шакар упаси сепамиз.
Ёқимли иштаҳа!
Ситора ОМОНОВА
Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.
БатафсилБайрам – совғалар, фестиваллар, севимли фильмлар ва албатта байрам дастурхонини тайёрлашнинг айни вақти. Аммо байрам меъёрдан ортиқ овқатланиш ва катта миқдордаги озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.
БатафсилЗарур масаллиқлар:
700 грамм мол гўшти,
300 грамм картошка,
1 дона сабзи,
2 дона пиёз,
4 дона қайнатилган тухум,
400 грамм шавель,
ўсимлик ёғи,
сметана,
кўкатлар,
таъбга кўра туз ва мурч.
Батафсил