Оила хуржун      Бош саҳифа

ИШОНЧЛИ МАЪЛУМОТ

Қўшнимиз Қарлибой билан бир йўлакда турамиз. Уйимизнинг эшиклари қарама-қарши бўлгани учун муносабатларимизнинг мазаси йўқ, гапларимиз ҳам унчалик қовушмайди.

ИШОНЧЛИ МАЪЛУМОТ

Боиси, Қарлибойнинг босган қадами пул. Юз минг дегани оғзининг бир чеккасидан чиқиб кетади. Хотинининг устида дунёнинг асл матолари, қўлларини эса тилла тақинчоқ ва бриллиантлар безаб туради. Биз уларнинг ёнида фақат майда-чуйда нарсалар билан айланиб юргандекмиз гўё. Хуллас, тарозида тошинг тенг келмаса бир эшикдан кириб чиққанинг билан иккаланг икки дунёнинг одамларидек бўлиб кетар экансан.

Ўша куни тушки пайт уларнинг уйига бири ўрта бўйли, иккинчиси чимиридан келган йигитлар келишди. Иккаласи ҳам бирма-бир эшик қўнғироғини босди. Ичкаридан жавоб бўлмади. Сабаби, улар уйида йўқ эди. – Бу уйда ҳеч ким йўқми дейман, – деди сўнг бизнинг уйнинг эшигини очиб.

– Йўқ. – Қаёққа кетишган айта олмайсизми? – Эрталаб Тошкентга кетди.

– Кечгача айланиб келармикин? – Йўқ, келмайди. – Бир-икки кун бўламиз дедими? – Бизларга ҳеч нарса демади-ю, аммо бировларга нариёғига Бишкекка учамиз деб айтаётганини эшитгандим. – Балки, рейси ушланиб учмай қолган бўлиши… – Йўқ, учди. Эрталаб мен ҳам ўғлимни кузатиб кўйгандим. Бирга кетишди. – Раҳмат.

Икки йигит тез-тез юриб пастга тушиб кетишди.

Шу куни телевизорда унчалик қизиқ нарса бермагани сабабли, эрта ухлаб қолдик. Азонда нонушта қилиб ишга чиқсам, эшигимнинг тутқичида бир парча қоғоз қистирилиб турган экан. Дарров олиб ўқидим. «Берган ишончли маълумотингиз учун раҳмат. Кеча кўрган йигитларингиз».

Қарасам қўшнимизнинг эшиги ланг очиқ, ичкари эса ҳувиллаб ётибди.

Қорақалпоқ тилидан Азамат ПИРНИЯЗОВ таржимаси.




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔378

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔347

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔410

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 378    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 347    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 410    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 452    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 438    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар