Масаллиқлар: хамирига: 700 грамм ун, 230-250 миллилитр илиқ сув, 1.5 чой қошиқ туз, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи. Асосига: 1 кило картошка, 2-3 дона пиёз, 1 чой қошиқ зира, таъбга қараб туз ва мурч, 20 миллилитр ўсимлик ёғи. Қайласига: 2 дона помидор, 2 дона пиёз, 1 дона қизил булғор қалампири, 1 ош қошиқ помидор пастаси.

ХОНИМ

Тайёрланиши: Хамирни таёрлагач, у тингунича асосини тайёрлаб оламиз. Картошкани юпқа сомонча шаклида, пиёзни майда тўртбурчак шаклда тўғранг. Ҳаммасини катта идишга солинг ва зираворлардан сепинг, ўсимлик ёғи қўшиб, яхшилаб аралаштиринг. Хамирни олиб ёямиз ва тўртбурчак шаклда кесиб чиқамиз. Кесилган хамирчаларга асосни солиб чиқамиз ва четини ёпиштирамиз. Мантиқосқонни олиб ёғ суртиб чиқамиз ва хонимларни терамиз. Хонимлар устини ҳам ёғлаб, яна бир қават устидан хонимларни қўйиб чиқсангиз ҳам бўлади. Мантиқосқонни газга қўямиз ва ярим соат давомида пишириб оламиз.

Қайласини тайёрлаймиз: Пиёзни майда тўғраб ёғ солинган товада қовуриб оламиз. Блендерда помидор, булғор қалампири ва саримсоқни майдалаймиз. Пиёз устидан аввал помидор пастаси, 2 дақиқадан сўнг эса помидорли аралашмани солиб, 10 дақиқа давомида қайнатамиз. Туз сепамиз, таъбга қараб сув қўшсангиз ҳам бўлади. Пишган хонимларни ёғланган тоғорачага териб чиқамиз: ҳар бир қават хонимнинг устидан помидорли қайла қуйиб чиқамиз. Тайёр хонимлар устини ёпиб, 30 дақиқага четга олиб қўямиз. Бу вақт мобайнида хоним қайлани ўзига шимиб олади ва янада мазалироқ таъмга киради.

Сўнг хонимларни ликопчага соламиз ва тўғралган пиёз ва шивит билан бирга дастурхонга тортамиз.

zira.uz




Ўхшаш мақолалар

Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича  ЖССТ тавсиялари

Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари

🕔23:16, 26.03.2023 ✔413

Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.

Батафсил
Олтин меъёрни сақланг,  байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

Олтин меъёрни сақланг, байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

🕔21:12, 29.12.2022 ✔400

Байрам – совғалар, фестиваллар, севимли фильмлар ва албатта байрам дастурхонини тайёрлашнинг айни вақти. Аммо байрам меъёрдан ортиқ овқатланиш ва катта миқдордаги озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.

Батафсил
Баҳор шўрваси

Баҳор шўрваси

🕔15:26, 28.03.2022 ✔545

Зарур масаллиқлар:

700 грамм мол гўшти,

 300 грамм картошка,

 1 дона сабзи,

2 дона пиёз,

4 дона қайнатилган тухум,

400 грамм шавель,

ўсимлик ёғи,

 сметана,

кўкатлар,

таъбга кўра туз ва мурч.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича  ЖССТ тавсиялари

    Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари

    Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.

    ✔ 413    🕔 23:16, 26.03.2023
  • Олтин меъёрни сақланг,  байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

    Олтин меъёрни сақланг, байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

    Байрам – совғалар, фестиваллар, севимли фильмлар ва албатта байрам дастурхонини тайёрлашнинг айни вақти. Аммо байрам меъёрдан ортиқ овқатланиш ва катта миқдордаги озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.

    ✔ 400    🕔 21:12, 29.12.2022
  • Баҳор шўрваси

    Баҳор шўрваси

    Зарур масаллиқлар:

    700 грамм мол гўшти,

     300 грамм картошка,

     1 дона сабзи,

    2 дона пиёз,

    4 дона қайнатилган тухум,

    400 грамм шавель,

    ўсимлик ёғи,

     сметана,

    кўкатлар,

    таъбга кўра туз ва мурч.

    ✔ 545    🕔 15:26, 28.03.2022
  • Лимонли кекс

    Лимонли кекс

    Кекс хамири учун керакли масаллиқлар: ун — 270 грамм, тухум — 4 дона, сариёғ ёки маргарин — 200 грамм, шакар — 200 грамм, 1 дона лимон пўсти қириндиси, 1 дона лимоннинг шарбати, 1 чой қошиқ қабартма, туз ва ванилин. 

    ✔ 826    🕔 15:57, 16.09.2021
  • Нокли пирог

    Нокли пирог

    Нок ва йогурт қўшиб пишириладиган бу пирог иссиқ чой билан ичишга жуда яхши. Бу пирог ўз навбатида жуда юмшоқ, мазали ва ноклар солиниши сабаб ҳам хушбўй ҳидли чиқади.
     

    ✔ 789    🕔 14:50, 06.08.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар