Пазандалик      Бош саҳифа

Туркча пицца

Тўйимли ва мазали нарса хоҳлаяпсизми? Унда, туркча пицца тайёрланг. Бундай пицца юмшоқ ва жуда мазали бўлиб чиқади. Қолаверса бундай пишириқ, ишга ёки ўқишга олиб кетиш учун ажойиб егулик ҳамдир.

Туркча пицца

Керакли масаллиқлар: Хамир учун — 1 дона тухум, 8 грамм хамиртуруш, 1 ош қошиқ кефир, 100 миллилитр илиқ сув, 40 миллилитр ўсимлик ёғи, 270 грамм ун, 1 ош қошиқ асал, 50 миллилитр сув, 20 грамм оқ кунжут, 1 чой қошиқ шакар, бир чимдим туз. Хамирни қоплаш учун — 60 грамм пишлоқ, 60 грамм қайнатилган колбаса, 60 грамм помидор, 60 грамм қизил булғор қалампири.

Тайёрланиши: Қоплама тайёрлаш: Пишлоқ, колбаса, помидор ва булғор қалампирини тўртбурчак шаклида тўғралади. Хамирни тайёрлаш: Илиқ сувга кефир солиб, аралаштирамиз. Сўнгра хамиртуруш, шакар, туз, тухум, ўсимлик ёғи ва эланган ун солиб, юмшоқ, озроқ ёпишқоқ хамир қорамиз. Хамирни ёғланган идишга солиб, устини ёпишқоқ плёнка билан ёпамиз ва иссиқ жойда 40 дақиқа сақлаймиз.

Ошган хамирни 6 та бир хил бўлакларга бўламиз (80 граммдан). Думалоқлаб, устини ёпишқоқ плёнка билан ёпиб, 10 дақиқа тиндирамиз.

Идишда асал ва сувни аралаштирамиз. Бошқа ликопчага кунжут соламиз. Сўнгра ҳар бир думалоқни асалли сувга ботириб, кунжутга буркаймиз ва пергамент қоғози билан қопланган газ печи патнисига терамиз. Устини ёпишқоқ плёнка билан ёпиб, 10 дақиқага қолдирамиз.

Сўнгра булочкаларнинг ўртасида чуқурча ҳосил қилиб, масаллиқ соламиз. 180 даражада қиздирилган газ печига 20 дақиқа пиширамиз.

Ёқимли иштаҳа!

Ситора ОМОНОВА

 




Ўхшаш мақолалар

Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича  ЖССТ тавсиялари

Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари

🕔23:16, 26.03.2023 ✔259

Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.

Батафсил
Олтин меъёрни сақланг,  байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

Олтин меъёрни сақланг, байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

🕔21:12, 29.12.2022 ✔244

Байрам – совғалар, фестиваллар, севимли фильмлар ва албатта байрам дастурхонини тайёрлашнинг айни вақти. Аммо байрам меъёрдан ортиқ овқатланиш ва катта миқдордаги озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.

Батафсил
Баҳор шўрваси

Баҳор шўрваси

🕔15:26, 28.03.2022 ✔378

Зарур масаллиқлар:

700 грамм мол гўшти,

 300 грамм картошка,

 1 дона сабзи,

2 дона пиёз,

4 дона қайнатилган тухум,

400 грамм шавель,

ўсимлик ёғи,

 сметана,

кўкатлар,

таъбга кўра туз ва мурч.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича  ЖССТ тавсиялари

    Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари

    Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.

    ✔ 259    🕔 23:16, 26.03.2023
  • Олтин меъёрни сақланг,  байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

    Олтин меъёрни сақланг, байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

    Байрам – совғалар, фестиваллар, севимли фильмлар ва албатта байрам дастурхонини тайёрлашнинг айни вақти. Аммо байрам меъёрдан ортиқ овқатланиш ва катта миқдордаги озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.

    ✔ 244    🕔 21:12, 29.12.2022
  • Баҳор шўрваси

    Баҳор шўрваси

    Зарур масаллиқлар:

    700 грамм мол гўшти,

     300 грамм картошка,

     1 дона сабзи,

    2 дона пиёз,

    4 дона қайнатилган тухум,

    400 грамм шавель,

    ўсимлик ёғи,

     сметана,

    кўкатлар,

    таъбга кўра туз ва мурч.

    ✔ 378    🕔 15:26, 28.03.2022
  • Лимонли кекс

    Лимонли кекс

    Кекс хамири учун керакли масаллиқлар: ун — 270 грамм, тухум — 4 дона, сариёғ ёки маргарин — 200 грамм, шакар — 200 грамм, 1 дона лимон пўсти қириндиси, 1 дона лимоннинг шарбати, 1 чой қошиқ қабартма, туз ва ванилин. 

    ✔ 642    🕔 15:57, 16.09.2021
  • Нокли пирог

    Нокли пирог

    Нок ва йогурт қўшиб пишириладиган бу пирог иссиқ чой билан ичишга жуда яхши. Бу пирог ўз навбатида жуда юмшоқ, мазали ва ноклар солиниши сабаб ҳам хушбўй ҳидли чиқади.
     

    ✔ 609    🕔 14:50, 06.08.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар