Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ФИТНА ФАЛОКАТЛАР ОРТИДА

Ёхуд бугунги сиёсатга хиёнат

Мана, яна бир Янги йилни – 2021 йилни жуда яхши кутиб олдик. Оммавий тадбирлар бекор этилганини ҳисобга олмасак, авваллари сира бундай шодиёна бўлмаган эди. Қувончимиз фалакка етди, орзу-умидларимиз олам-олам бўлди, табрикларимиздаги жўшқинликка қиёс тополмаймиз. Мушакбозликдан қулоқларимиз қоматга келиб, кўзларимиз яйради...

Лекин энди қарасак, кутиб олган янги йилимиз биз энтиккандек қувончу шодликларга тўла эмасдек. Дастлабки ўн куннинг ўзидаёқ қалбларимиздаги қувончимизга путур етди.

Бунинг сабаблари нима, дейсизми?

Келинг, бир бошдан бошлайлик.

Жиззахда қурилаётган кўп қаватли бино қулаб тушди.

Бу ҳодиса одамнинг кўнглида катта хавотир уйғотмай қўймайди. Қанча-қанча оилалар янги кўп қаватли уйларга кўчиб ўтган, ахир. Яна қанчаси кўчиб ўтади. Бир бинодаки камчилик, шунчаки камчилик эмас, инсон ҳаётини хавф остига қўядиган ўта мудҳиш нуқсон бор экан, бошқа иморат ундан холи бўлиши дарров асосли шубҳа уйғотади. Жиззахдаги воқеадан буён ҳойнаҳой янги уйларда яшаётган, энди кўчиб ўтмоқчи бўлаётганлар юрагини ҳовучлаб ўтирибди. Булар қаторига уларнинг яқинларини ҳам қўшинг.

Янги йилдан буни кутмаган эдик.

Андижонда сув қувурида авария юз берди.

Одамзот ош-овқатсиз анча вақт яшаши мумкин. Сувсизликка тоқати йўқ. Чанқаган одамни ҳеч нарса билан овутиб бўлмайди. Боз устига, сувга инсон танасидан бошқа ташқи эҳтиёжлар ҳам бор. Масалан, иситиш тизимлари ишлаши учун ҳамма нарсадан олдин сув талаб қилинади. Маиший т омонини олсак, энг қуюқ овқатга ҳам бир қултум сув солинади, кир ювишга сув керак ва ҳоказо.

Андижондан сўнг Наманганда, сал кейин Янгийўлда шундай техноген фалокат рўй берди.

Янги йилдан буни кутмаган эдик.

Ҳаммасини санамаймиз. Бир далилни келтириш билан чекланамиз. Ижтимоий тармоқларда кутиб олган йилимиз бошида электр ва газ таъминотидаги муаммолар тўғрисидаги хабарлар кўпайди.

Буларнинг барчаси мулоҳазага ундайди. Техноген фалокатлар ва бошқа муаммолар форс-мажор аталувчи ҳодисанинг оқибатими ёки кимларнингдир қинғир қўллари билан атай уюштирилаётган ишларми? Бошқача айтганда, Президентнинг Мурожаатномасидан кўп ўтмай, кетма-кет юз бераётган бу воқеалар саботажга, яна ҳам очиғи, фитнага ўхшаб кетмаяптими?! Давлат раҳбарининг шахсан ўзи ҳар бир янги қурилган уйнинг сифатини текширмайди, ҳар бир қувурнинг техник ҳолатини назорат қилмайди, ахир!

Туркларда бундай гап бор: «Эр-хотин уришиб қолса, ҳукумат айбдор бўлади».

Мана шундай ҳодисаларни жўрттага уюштириб, халқ орасида ислоҳотларга ишончсизлик, давлатдан норозилик кайфиятини уйғотиш ҳеч гап эмас.

Ким қандай хулоса қилса, ўзига қўйиб берамиз.

Хитойларда «Энди хўб ажиб замонларда яшашимизга тўғри келади», деган гап бор.

Бизнинг бошимизга «хўб ажойиб замонларда яшаш»дек мусибат тушишидан Яратганнинг ўзи асрасин.

Мадина МАШРАБХОН




Ўхшаш мақолалар

Sea Breeze:  Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган  саволлар бор

Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор

🕔14:42, 22.10.2026 ✔33

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.

Батафсил
Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

🕔14:29, 22.10.2026 ✔26

Дўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.

Батафсил
Ҳашамдор  қадоқлар –  кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

Ҳашамдор қадоқлар – кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

🕔13:15, 15.10.2026 ✔185

Ҳар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар