Оила хуржун      Бош саҳифа

ЎЗГАЧА ИЛТИФОТ

Эшматнинг тўртта фарзанди ва битта хотини бор. Улар қишлоқда яшашади. Хориж киноларига ишқибоз акамиз анчадан бери бир нарсани амалга оширишни ўйлайди-ю, ҳеч журъати етмайди.

ЎЗГАЧА ИЛТИФОТ

Хуллас, меҳрибон эр хотини учун тайёрлаган нонуштани ётоқхонага олиб кириб бериш саҳналари тинчлик бермасди унга. Бир томондан аёлини лол қолдирай дейди-ю, бошқа томондан қаралса, жа-а ғалати-да. Шундай пайтда ўзини ташқаридан кўрмоқчи бўлади, худди кинодагидек. Қараса, беўхшов қорин қўйган, тепакал ва катта мўйловли эркак патнис кўтарганча оёқлари учида ётоқхонага кириб кетяпти. Сюрприздан олдин хотини уйғониб кетса бўлмайди-да. Қолаверса, болалари отасини бундай аҳволда кўрса, нотўғри тушунишлари мумкин...

Хаёл сураркан, гўё улардан кимдир хабардор бўлиб қолишидан чўчигандек атрофга қараб-қараб қўйди. Хайрият, ҳеч ким сезмади. Ички курашда барибир ёстиқдошига ўзгача илтифот кўрсатиш хоҳиши устун келди. Тайёргарлик ишлари бир кун олдин, кечки пайт бошланди. Эшмат ака уйдагиларга билдирмасдан дўкондан қиммат шоколад, алламбало қаҳва, ўзлари камдан-кам ишлатадиган қоғоз салфетка ва яна нималардир харид қилди. Уйга келса, анчадан бери меҳмон бўлишни ваъда қилиб юришган қайнота-қайнонаси келибди. Қандай хурсандчилик. Аммо эртанги режа нима бўлади? Бу ёғи энди таваккал. Қарор қатъий ва у ижро учун қабул қилинган.

Кечаги харид яширилган жойдан олинди. Катта патнисга бир амаллаб нонушта тайёрланди. Режанинг бу қисми ҳар қалай осон кечди. Мураккаби олдинда: кўпчилик барвақт турадиган уйда билдирмасдан ётоқхонага кириб кетиш. Ҳа, айтганча, акамиз куйиб-пишиб ошпазлик қилаётганда унинг қайнонаси билдирмайгина ташқарига чиқиб-киришга ҳамда ошхонадаги воқеага ҳайрон бўлишга ҳам улгурди.

Патнис қўлда. Қадамлар оҳиста. Мана, ётоқхона эшиги. У аста очилиб, ичкарига кирилса, марра забт этилади.

Сал нарироқда эса ҳар нарсага, айниқса бундай кутилмаган кўринишга қизиқаётган қайнона эшик тирқишидан билдирмайгина кузатиб турибди. Во-ажаб. Қўрсгина куёви элликка қараб юмшай бошлабдими? «Ошхона ҳақиқий эркаклар жойи эмас», дейдиган одамми шу, патнис кўтарган? Та-а-ак, бу ёғи нима бўларкан?

Ҳаяжондан терлаб кетган хонадон соҳиби ётоғига кирди, ниҳоят. Хайрият хотин уйқуда. Шу жойига келганда, умумий кўриниш кинодагидек бўлмаётгани сезилди. Фильмларда ихчамгина патнис оёқчали бўларди-ку. Қўлидаги, ярим хонтахтани эгаллайдиган матоҳни қандай жойлаштиради энди? Вазиятдан чиқиш керак. Ҳовлида ишлатиладиган кичикроқ столча келди хаёлга. Хуллас, у ҳам бир амаллаб хонага олиб кирилди. Мана энди хотинни уйғотиб, сюрпризни кўрсатай деганда қўл телефони жиринглади. Жавоб бермай деса, бошлиқ экан. Ташқарига чиқиб гаплашишга мажбур бўлди. Аксига олиб, суҳбат ҳам анча чўзилди. Гапни қисқа қилиш иложсиз.

Бу ёқда эса хотин уйғонган. Қараса, тоза кўрпа-тўшак устида ҳовлидаги лой оёқли столча. Унинг устида эса уйларидаги энг катта патнис. У ёқда эса бир неча хил шоколад ва ширинликлар, қайноққина қаҳва. Хўш, бу нимани англатиши мумкин? Татиб кўрай деса, ҳали бет-қўлини ювмаган. Бунинг устига болаларига доим дастурхон устида овқатланишни уқтиришарди. Аёл мушоҳадани давом эттирмоқчи эди-ю, бугун кечроқ уйғонгани, уйида ота-онаси борлигини эслади...

Эшмат ака хонага келса, хотин ҳам, патнис ҳам йўқ. Аста ошхонага борди. Қайнона жўшиб нималарнидир гапирар, қайнота эса ҳар замон «Йўғ-э», деб қўярди. Куёвини кўришгач, иккиси ҳам ўрнидан тургудек, ўтирган жойини бўшатиб бергудек илтифот кўрсатишди. Анграйиб турган акамизни онахон шартта ёнига ўтқизди. Болажоним, дея қучиб, пешонасидан ўпди ва деди: – Қизим ҳаммасини айтди. Бизни хурсанд қилай депсан-да. Эрта туриб, дастурхон тайёрлабсан. Сюрпризни хотининг қилгандай кўрсатмоқчи бўлибсан-а, камтарин болам. Даданг ишонмади. Аммо мен ҳаммасини ўз кўзим билан кўрганимни айтдим. Шу фақат ётоқхонага столни нега олиб кирганингни унча тушунмадим. Ҳа майли, барака топ.

Эшмат ака эса биронта кинода бундай якун бўлмагани, экрандаги ҳаёт реалликдан фарқ қилиши ҳақида ўйлаб, мийиғида кулиб қўйди...

Тўлқин ЖУМАНАЗАРОВ




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔378

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔347

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔410

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 378    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 347    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 410    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 452    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 437    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар