Долзарб мавзу      Бош саҳифа

МАКТАБ ЁНИДАГИ «ОЗОДАЛИК МАСКАНИ»

Хабарингиз бор, карантин сабабли мактаб ошхоналари ишламаётгани боис ўқувчилар уйларидан егулик келтириб тамадди қилмоқда. Танаффус пайти синфда ҳар хил таомларнинг ҳиди аралашиб, ғайритабиий «ифор» таралади. Биз хонага тоза ҳаво кириши учун ойнани очган эдик ҳамки, синфдаги ҳавони ҳам ортда қолдирадиган таъбни хира қиладиган сассиқ ҳид димоғимизга урилди.
 

МАКТАБ ЁНИДАГИ «ОЗОДАЛИК МАСКАНИ»

Дарс тугагач, мактаб ортига бориб кўрдим. Мактабимизнинг шундоқ ён томонида чиқиндилар уюми, материаллар ва турли ҳайвонларнинг мурдалари, суяклари ётибди. Мактабнинг рўпарасида тўққиз қаватли турар жой биносининг биринчи қаватида тикув цехи бор. Ана шу цехда андозаланиб, қирқилган материаллар чиқиндисини мактаб девори ёнига олиб чиқиб тўкишар экан. Мактаб атрофида йиғилиб қолган чиқинди орасида турли ҳайвонларнинг мурдалари, суяклари тўпланиб қолган. Бундай ҳолат исталган хавфли касаллик уяси бўлиши шундоқ кўриниб турибди.
Кўпчилик ота-оналар фарзандлари қўлига чиқинди солинган елим халтани ёки челакни тутқазганида қаерга ташлашни айтишни унутиб қўймоқда. Менга онам ҳар сафар чиқиндиларни ташлаб келишни буюрганида: «Сувга ахлат ташлама», «Нолойиқ жойларга чиқинди ташлама. Ёмон бўлади», – дея панд-насиҳат қиладилар. Айрим жойларда кўп қаватли уйларнинг атрофида, болалар ўйингоҳларида елим халтага жойлаб ташлаб кетилаётган чиқиндиларга тез-тез кўзим тушади. Айрим оналар болаларининг қўлига ахлат солинган халталарни тутқазаётганда, уларга кўчага ирғитмасдан, махсус қутиларга ташлаш кераклигини бот-бот такрорлашни негадир ўзига эп кўрмайди.
Агар сиз яшаётган уйнинг ёнгинасига чиқинди ташлаб кетишса, дилингиз оғрийдими? Албатта оғрийди. Нима учун кўчаларга, мактаб ҳудудларига, ноўрин жойларга чиқинди ташлаётганларга нисбатан чора кўрилмаяпти? Нимага қайсидир бир маданиятсиз кишининг ўйламасдан ташлаган ахлатини тегишли идоралар кўриб кўрмасликка оляпти? Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тузатиш­лар киритилган. Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун 2019 йил 12 январдан бошлаб жарималар оширилди. Янги санкциялар жорий этилди. Шаҳарлар ва бошқа аҳоли масканларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш (юқорида номи тилга олинган Кодекснинг 161-моддаси), шунингдек, тозалик ва санитария тартибини таъминлаш қоидаларига риоя қилмаслик республикада ўрнатилган энг кам иш ҳақининг 2 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 3 бараваридан 5 бараваригача жарима солинишига сабаб бўлиши белгилаб қўйилди. Лекин ҳали-ҳануз шаҳарларимиз обод бўлгани йўқ.
Камчилик ҳамма жойда бор. Шу ўринда бир мулоҳаза, муаммони кўтаришдан мақсад кимнидир танқид қилиш эмас балки муаммони ўрганиб, уни ҳал этиш. Бу ўринда фуқароларни ҳам тўлиқ айбсиз деб бўлмайди. Аммо ойлар давомида эътибор қаратилмаётган чиқинди уюмларини кўриб, кўзларини юмиб келаётган мутасадди ташкилотларни ҳам оқлаб бўлмайди. Ҳар бир инсон ўз фуқаролик бурчини, шу юртнинг фарзанди эканини ҳис қилиб яшаса, бу каби танқидга эҳтиёж бўлмасди.

Азизбек АБДУМАЛИКОВ,
Тошкент шаҳар
Чилонзор туманидаги
202-мактаб ўқувчиси




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔269

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔429

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔424

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 269    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 429    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 424    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 548    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 695    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар