Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

ҚИЁФАСИЗ КИМСАЛАР ФОЖИАСИ

Ҳаётимиз ўткинчи нарсаларга шу қадар тўлиб кетганки, баъзан шуларсиз ҳаёт ҳаёт эмасдек, шуларсиз бир онимизни тасаввур этолмаймиз гўё. Ҳаётимизда пул, мол-дунё тўплаш, бир-биридан ўзиш шу даражада кескинлашганки, бунинг оқибатида одамлар қариндошми ёки дўст – бир-бирини танимай қиёфасиз кимсаларга айланиб бормоқда...

ҚИЁФАСИЗ КИМСАЛАР ФОЖИАСИ

«Сиз билмайдиган замонларда» ҳикоясида муаллиф Усмон Азим Алпомиш яшаган даврни қаламга олади. Лекин ҳикоя достоннинг айнан кўчирмаси эмас. Асар мағзига ёзувчи дарди, у яшаётган давр муаммоси сингдирилган. Ҳикояда хабар берилишича, Алпомиш зиндонбанд қилинган, уни ўлган деб ноумид бўлган отаси Бойбўри «воҳ, болам»лаб оламдан ўтади, энаси Кунтуғмиш «паналарда йиғлай-йиғлай» жон беради, синглиси Қалдирғоч Ойнакўлнинг даштида туя боқиб «тиканнинг тагида, бор алами бағрида» ўлиб қолади, Барчин ўзига атаб тикланган қирқ увуқли уйнинг чанғароғига ўзини осади, унга жаноза ўқиган Қултой чолнинг бошини Ултонтоз олдиради, ота изидан йўлга тушган Ёдгор бедарак йўқолади. «Бойсун Қўнғирот эгасиз қолади».

Буларнинг барини Алпомишнинг қайғусини бағрига жо қилган Ҳаққул бахши ёниқ дард билан куйлайди. «Қўнғиротнинг бошидан ўтганларни эслаб, нортуядай бўзлаб, янги достон айтди. Элидайин мунграйиб, юртидайин инграйиб, овозини созлаб, қаддини ро стлаб, душманни қастлаб: «Ростини айтмоқ – тариқат, отам ҳам, энам ҳам – ҳақиқат» деб айтди. Алпомиш Қалмоққа кетганини, мастон кампирнинг қошига етганини, зиндонга тушганини, хат олиб ғозлар учганини… Ҳаммасини айтди. Ёв Алпомишни чиритганини, Қўнғиротнинг илдизини қуритганини ҳам айтди. Ҳар сўзни йиғлатиб, одамларни ҳўнгратиб айтди.

Қош қорайгандан тонг отгунча айтди. Ултонтознинг зулминиям битта қолдирмай, дўмбирасини толдирмай айтди. Айтди, биродарлар, оғзини тўлдириб, ёлғонларни ўлдириб айтди. Достонда ҳамма ўзини кўрди, элу юртнинг аҳволини билди».

Келтирилган воқеий парчадаги қаҳрамонлар ҳалокати ўқувчи диққатини жалб этмай қолмайди. Хусусан, Алпомишга оқ сут берган энаси Кунтуғмиш жон бергач, унинг жанозасини ўқиш учун учта ўзидан қўрқмаган одам келгани, тобутни кўтаришга тўртинчи одам топилмагани ҳақидаги хабар айрим замондошларимиз ҳаётига оид аччиқ ҳақиқатларни ёдга солди. Оламни титратувчи халқ бийининг қизи, тенгсиз баҳодир Алпомишнинг синглиси Қалдирғоч жасадининг қузғунларга ем бўлиши лавҳасини дард ва ҳаяжонсиз ўқиш мушкул.

Хўш , ёзувчининг бундай воқеий лавҳа ларни яратишдан мақсади нима? Бирор бир ас арни яратиш учун қўлига қалам олган ижодкор абадий мавзу танлашга, тарихий асар бўлса ҳозирги замон билан қиёслашга уринади. Усмон Азим ҳам ҳикоя даги фожиавий нуқталарга мурожаат асосида инсон дарди, инсон қайғуси, буюк Алпомишнинг ўзлигини тобора унутаётган авлоди фожиасига мурожаат этади. Буни асар аввалиданоқ англашимиз мумкин. «Кундузи бошингизда пулнинг ҳисоб-китоби, кечқурун кўзингиз ойнаи жаҳонда – бизнинг замонлар эсингиздан чиқиб кетган. Мен – Эломон бахши нур тўла лаҳадимдан чиқиб, хуноба рўзғорингизга қўшилиб юрарканман, шунча ўтган доно дунёдан буларни олиб қолгани мана шу Алдаркўса қутию неча-неча пасткаш аждаҳолар сассиқ бағрини босган пул экан-да, деб ўпкам тўлади. Ҳа, эси йўқлар! Ҳа, умрининг қадрини билмаганлар!.. Боши борни юкинтириб, тиззаси борни букилтириб, кўзи борни ёшлатиб, осмону ернинг ишини ташлатиб, достон айтган мендай одам ҳам турмушингизга аралашмагани маъқул дейман. Аммо, шер йигитлар, саҳна деган тепада ликилламасдан, бизнинг дўмбирани ҳам бир эшитиб кўринглар! Ёқяптими? Боболарингизни ингратган бу оғоч сизни тек қўярми? Шу дириллаб турган икки торга бир улуснинг юрагини жойлаганман-да! Худо кўрсатмасин, кўкрагингизда дард қолмаганини билган кунингиз чақиринг, дўмбирамнинг ўзи келиб ўтганнинг ғамларидан бир йиғласа, дунёнгизда кўнгил пайдо бўлиб, жимиллаб турганини кўрасиз».

Ҳа, ҳақиқатдан ҳам ҳаётимиз ўткинчи нарсаларга шу қадар тўлиб кетганки, баъзан шуларсиз ҳаёт ҳаёт эмасдек, шуларсиз бир онимизни тасаввур этолмаймиз гўё. Ҳаётимизда пул, мол-дунё тўплаш, бир-биридан ўзиш шу даражада кескинлашганки, бунинг оқибатида одамлар қариндошми ёки дўст – бир-бирини танимай қиёфасиз кимсаларга айланиб бормоқда.

Инсон ҳар қандай жамиятнинг маънавий-ахлоқий қиёфасини, ижтимоий-сиёсий йўналишини белгилаб беради. Шу нуқтаи назардан, ижтимоий-фалсафий маъно таҳлилдаги ҳикоянинг бадиий эстетик мағзини тайин этади. Ҳикояда амал қилинган тасвирларининг ҳаётийлиги шундаки, унда миллатимизга хос азалий хислатлар ҳам, даврнинг шиддати-ю, маънавиятимизга киритган ўзгаришлари ҳам бутун борлиғи билан ўз аксини топади.

Ижодкор ҳаётий ҳолатлар, лавҳаларни сюжетнинг бадиий қирралари билан уйғунликда талқин этиш орқали ғоявий ниятга эришади. Бинобарин, у дастлаб, Эломон бахшига ҳаётбахш достон куйлатиб, руҳий забунлик гирдобида абгор бўлган Бойсун-Қўнғирот элини оёққа турғизади.

Лекин бу ҳақиқий Алпомишмикан? Ахир дунё бевафо, дўстлик ва садоқат ҳақида ичилган қасамлар омонат-ку!.. Мана шу нуқтада ёзувчи Эломон бахшининг бутун танасидан айрилиш манзарасини чизади. Ёзувчининг бахшини вужудидан айириши рамзий маъно ташийди. Аслида Эломон бахши ишончидан айрилади, орзуларидан жудо бўлади. Нафақат у, балки бутун умр қаҳрамонини кутиб, руҳий изтироблар исканжасида қолган эл эзилади, эътиқоди бузилади.

Бироқ ўзи тўқиган сохта Алпомиш зулми туфайли ўлим топган Эломон бахшининг ҳалокати китобхонни умидсизликка туширмайди. Ҳатто унинг ўлимини шарафли ўлим дейиш мумкин. Зеро, у хато қилганини, тўғрироғи, адашганини тушунади, ўлими олдидан бўлса-да, ҳақиқатнинг юзига тик қараб, Ҳаққул бахшининг авлиёлигига тан беради. Ўз ўлими билан ҳаёт бошқа-ю, хаёл бошқа эканини яна бир карра исботлайди Эломон бахши.

Адабиётнинг умумбашарий ғояларидан бири яшашга, халқ, миллат сифатида ғурурга эга бўлишга ундаш экан, ижодкорнинг бурчи ҳам халқ қалбида яшашга умид уйғота оладиган асарлар яратишдан иборат. Усмон Азим, биз имкон қадар таҳлилга тортган, ҳикояси орқали бундай вазифани адо этишга эриша олган. Бу ҳикоя орқали адиб миллатдошларимизнинг халқ қаҳрамонига ташна қалбидан чиққан ўтли нидоларни баралла куйга сола олган.

Шаҳло ЛАТИПОВА




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔281

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 281    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар