Экоолам      Бош саҳифа

ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

ёхуд уч зулмат ичидаги ёруғлик

Оламдаги ҳар бир ҳодиса сабаб ва қонуниятларсиз вужудга келмайди. Аллоҳ таоло табиат ҳодисаларини бир-бири билан мустаҳкам боғланган қонунлар асосида барпо бўлишига боғлиқ қилиб қўйган. Бу қонуниятлар шунчалик дақиқ ва мукаммалки, уларнинг бири издан чиқса, бошқасига таъсир қилмай қолмайди.

ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

Аммо Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага қодир. Гоҳида Ўзи бу қонуниятлардан бошқа ҳодисаларни ҳам пайдо қилиши мумкин. Мисол учун инсоннинг бир ота ва онадан вужудга келиши табиий бир ҳодиса. Аммо Аллоҳ бу ҳолатдан бошқа кўринишда ҳам инсонни яратишга қодир. Бунга Исо алайҳиссаломнинг фақат бир онадан туғилганини мисол қилиб келтириш мумкин.

Шунингдек, табиатдаги ҳодисалар аста-секинлик ва босқичма-босқич тадрижий равишда ривожланиб боради. Буни инсонни яратилишида ҳам кўриш мумкин. Яратувчи Зот инсонни бир неча босқич ва ҳолатларда яратганини Қуръони каримда баён қилган. Бу яратиш босқичлари эса, ҳозирги замонавий воситалар орқали текширилганда муқаддас китоб баён қилганидек эканини кўрсатади. Аллоҳ таоло «Нуҳ» сурасининг 14-оятида шундай баён қилади:

«Ҳолбуки, У сизларни (она қорнидаги вақтингиздан бошлаб) босқичма босқич яратган бўлса».

Аллоҳ таоло одамни Ер жинсидан яратишни бошлаганининг хабарини берган. Қуръонда бу модда турли номлар билан аталади. Албатта бу номлар уларнинг хусусиятидан келиб чиққан. Масалан, инсон яратилган моддалар «тийн», «туроб», «солсол», «ҳамаим-маснун» деб марҳамат қилинади. Одам авлодлари эса она қорнидаги ривожланиш босқичларида «нутфа», «алақ» ва «музға» деган ҳолатлардан аста-секин келиб чиққан.

Инсон эмбрионининг ўсиш жараёни Қуръони каримда қандай баён қилинганига эътибор қаратмоқчимиз. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«12. Қасамки, Биз инсонни (Одамни) лойнинг сарасидан яратдик. 13. Сўнгра уни (инсон наслини, аввало) мустаҳкам қароргоҳ (бачадон)даги маний қилдик. 14. Сўнгра манийни лахта қон қилиб яратдик, бас, лахта қонни парча гўшт қилиб яратдик, бас, парча гўштни суяклар қилиб яратиб, суякларга гўшт қопладик, сўнгра (унга жон киргизиб, олдинги ҳолидан бутунлай) бошқача бир вужудни пайдо қилдик. Яратувчиларнинг энг гўзали – Аллоҳ баракотлидир!» (Муъминун сураси).

Оятда инсон ривожланиш босқичлари бирма-бир зикр қилинмоқда. Аллоҳ таоло она вужудига тушган ота уруғини бирданига инсон шаклида яратмади. Балки, ўзигагина аён бўлган ҳикматга кўра, тадрижийлик асосида ривожланиб боришини ирода қилди. Оятдаги «бошқа бир вужудни пайдо қилдик» жумласи алоҳида эътиборга лойиқдир. Олимларнинг таъкидлашича, эмбрион иккинчи ойнинг аввалида бир сув жонзоти шаклида бўлади. Иккинчи ой давомида унда бутунлай бошқача ўзгаришлар содир бўлиб, инсон шаклига ўтади. «Бошқа бир вужудни пайдо қилиш», дегани мана шу ҳодисадир.

Замонавий текширувлар инсоннинг она қорнида ривожланиши тўғрисидаги оятлар мазмунига сўзма-сўз мос келмоқда. Узоқ йиллар шу соҳада илмий изланишлар олиб борган тадқиқотчи К.Л.Мур шундай дейди:  «Етти ҳафта давомида, суяк­ларнинг ривожланиши босқичида скелетнинг шакли эмбрионнинг умумий кўринишини белгилаб беради. Мушаклар бир вақтнинг ўзида ривож­ланмайди. Уларнинг ривожланиши кейинроқ бошланади. Мушаклар бутун тана бўйлаб суяклар атрофида ўз жойларини эгаллайди ва шундан сўнг суякларни қоплаб олади. Мушак­лар билан қоплаб олиш саккизинчи ҳафта давомида содир бўлади».

Шунингдек, Аллоҳ таоло инсоннинг она қорнида ривожланишининг уч босқичи борлигини ҳам Қуръонда хабар берган:

«У сизларни оналарингизнинг қорнида уч (қават) зулмат ичида аста-секин яратур».

Уч қоронғилик – зулмат қуйидагилардан иборат:

1) қорин бўшлиғи қоронғилиги;

2) бачадон қоронғилиги;

3) йўлдошнинг қоронғилиги.

Қорин бўшлиғи ён деворлари ҳам учта қатламни ташкил қилади: ташқи, ички ва кўндаланг қорин мушаклари.

Бачадоннинг девори ҳам учта қатламдан иборат: ташқи, мушак, ички қисмлар.

Эмбирионни ўраб турган йўлдош ҳам уч қатламдан ташкил топган: амнион (ҳомила атрофидаги ички мембириана), хорион (ўрта амнион қатлам) ва дисидуа (сиртқи амнион қатлами).

Инсоннинг туғилишидан олдинги ҳаёти уч босқичга эга:

1) дастлабки эмбрионал босқич – биринчи икки ярим ҳафта;

2) эмбирионал босқич – саккизинчи ҳафтанинг охиригача;

3) ҳомила босқичи – саккизинчи ҳафтадан онанинг кўзи ёригунгача давом этади.

Дастлабки эмбирионал босқичи – биринчи босқичда зигота бўлиниши орқали ўсади ва ҳужайралар тўдасига айланганидан сўнг, ўзини бачадон девори ичига беркитади. Ўсиш давомида бу ҳужайралар ўзини у қатламга ажратади.

Эмбирионал босқич беш ярим ҳафта давом этади. Бу даврда бола «эмбирион» деб аталади. Бу босқич мобайнида бола танасининг асосий аъзолари ва тизим ҳужайра қатламларидан пайдо бўлади.

Ҳомила босқичидан бошлаб бола «ҳомила» деб юртила бошлайди. Она қорнида иккинчи ойнинг охиридан (тўққизинчи ҳафта) бошлаб туғиш вақтигача (40-ҳафта) давом этади. Тўққизинчи ҳафтада ҳомила инсон қиёфасига киради. Бу даврда ҳомиланинг боши, кўзи, бурни, оғзи, танаси, қўл-оёқлари аниқ бўлади.

Юқорида зикр қилинган оятлар нозил қилинган даврда илм-фан ҳозиргидек тараққиётга эга эмас эди. Бу оятлар мазмунини инсоният ХХ асрга келибгина тушиниб етмоқда.

Қуръони карим табиат ҳодисаларини ёки бошқа жараёнларни тушунтириб берувчи махсус китоб эмас. Шунга қарамасдан ундаги маънолар кўлами барча нарсаларни қамраб олган. Қуръонда инсонни тафаккурга ундовчи оятлар кўп. Инсон оламни тафаккур қилиб борган сари Яратувчининг қудратига шоҳид бўлади. Одамнинг яратилиш ҳолатларининг ҳар бир босқичида чексиз ҳикмат ва маънолар яшириган. Инсон уларни ўргангани сайин ўзлигини ҳам англаб бораверади.

Дилмурод СОБИРОВ,

Андижон давлат

университети катта ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔9

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 9    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 32    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 32    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 34    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 43    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар