Экология      Бош саҳифа

Маҳалла рўйхатига киритилмаган бўлса...

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева АОКА ҳузуридаги штабда ташкил этилган брифингда муҳим саволларга жавоб берди:
 

Маҳалла рўйхатига киритилмаган бўлса...

Нега Ҳомийлик марказларининг 1197 рақамига боғланиб бўлмаяпти, доимий банд? Ходимлар етишмайдими ёки моддий техник база етарли эмасми?

– Ҳомийлик, хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари фаолиятини ташкил этиш бевосита вазирлик ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида йўлга қўйилган.
Ҳозирда марказлар қошида ташкил этилган 1197 қисқа рақамлари орқали аҳоли мурожаатларини қабул қилиш Ёшлар ишлари агентлиги томонидан жалб қилинган волонтёрлар томонидан олиб борилмоқда. Аҳоли мурожаатларини қабул қилувчи волонтёрлар гуруҳи барча зарур алоқа ва моддий-техника воситалари билан тўлиқ таъминланган.
Агар сиз 1197 рақамига боғлана олмаётган бўлсангиз, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган 71-203-01-21 ишонч телефонларига қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз.

Мурожаат асосида ёрдам олган фуқароларнинг аниқ таҳлили юритиладими? Маҳалланинг рўйхатига киритилмаган бўлса, уларга кўрсатилган ёрдамлар учун харажатлар қайси манбадан қопланади?
– Ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик  марказлари ўз номи билан ҳомийлик асосида иш олиб борувчи, аҳолига ҳомийлар томонидан тақдим қилинган маҳсулотларни санитария қоидаларига риоя этган ҳолда фақат етказиб бериш билан шуғулланадиган марказдир.
Етказиб бериш ишлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан жалб қилинган волонтёрлар томонидан олиб борилади.
Транспорт хизматларини ташкил этиш ва унинг харажатларини қоплаш эса маҳаллий ҳокимликлар томонидан йўлга қўйилган. Бундан кўриниб турибдики, ортиқча харажатга ҳеч бир асос йўқ.

Ҳозирга қадар мазкур телефон рақамлар орқали мамлакатимиз бўйича 144 561 та аҳоли мурожаатлари қабул қилинди. Уларнинг 138 485 таси — озиқ-овқат, 1 876 таси — дори-дармон ҳамда 4 200 таси бошқа масалалар бўйича қилинган мурожаатлардир.

Мурожаатчиларнинг 104 809 нафарига зарур ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди.




Ўхшаш мақолалар

Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

🕔11:42, 20.08.2026 ✔60

Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

Батафсил
Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

🕔11:39, 20.08.2026 ✔58

1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

Батафсил
Экологик  Меъёрларга  риоя қилган  тадбиркор барқарор ривожланади

Экологик Меъёрларга риоя қилган тадбиркор барқарор ривожланади

🕔14:32, 14.08.2026 ✔107

Давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бири – қонуний ва масъулиятли тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш билан бир қаторда, атроф-муҳитни ишончли муҳофаза қилишдан иборат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар