Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

ҚИСМАТ ИПИ БОҒЛАНГАН НИҲОЛ

Инсон кўнгли осмон қадар сузаётган булутлар мисоли чегара билмас бир ҳилқатдир. Маъсума куй каби дил пайғомларини уйғота оладиган, унга ҳаёт бағишлайдиган, сўз сеҳри билан одамзот мудом талпинадиган, излаган сирли руҳият оламининг ажойиб дарчаларига етаклайдиган асарлар инсон қалбининг ана шундай юксак даражасига етиб боради.
 

Ёзувчи Улуғбек Ҳамдамнинг яқинда бир асарини ўқидим. «Наъматак» деб номланган, кичик роман жанрида ёзилган ушбу асар уч авлод теграсида бўлиб ўтган азалий муҳаббатни тараннум этади. Муҳаббат ҳамда у билан ёнма-ён юрадиган нафрат, адоват, жоҳиллик унсурлари моҳирлик билан ёритилган.
Асар бошида эпиграф сифатида келтирилган мисралар юрак денгизига таниш пўртанамисол сузиб киради:

Қандай кўз-ла боқса, одам оламга,
Шундай жавоб айлар, олам, одамга...

Кичик асар марказида қаҳрамонлар тақдиру қисмати ипини боғлаган дарахт – наъматак туради. Икки дала ҳовлининг қоқ марказида ўсаётган, гуллаётган бу дарахт неча фаслларнинг, икки хонадоннинг баракаси эди. Икки оила ҳам дарахтга даъво қилмас, меваси ҳосилга кирса-да, дарахт ҳам бу самимий инсонларнинг нафси камтарлигидан лол эди. Асарда келтирилган биринчи авлод вакиллари йигит ва қиз наъматак гуллари-ла севгидан маст бўлишади. Унинг пок муҳаббати мева туккан наъматак остида янада камолотга етади. Тўй қилишади, наъматакни эъзоз этишади.
Йиллар чархпалаги айланиб, бу дарахтнинг бақувват илдизлари ёш ниҳолларни бўй чўздиради. Худди муҳаббатдан рози бўлган икки ёшнинг катта оиласидаги фарзандларига ўхшаб... Aфсуски, иккинчи авлод болалари ношуд ва ношукур чиқади. Улар бу дарахтнинг хосиятига ишонишмайди. Нафснинг гирдобига тушиб, мева тугаётган кўҳна наъматак буталарига болта уришади. Ер ва мол талашиб, гўзал хотиралар саҳифаларига ҳам ўт қўйишади. Шайтон ноғорасига ўйнаб, нафақат наъматак, балки бутун боғдаги ҳосили яшнаган дарахтлар илдизига ҳам болта тушади. Қўшничилик, қариндошлик, самимият ва андиша каби фазилатларни билмаган оқибатсиз одамлар жанжалидан ғазабга минган болтанинг кескир учи инсон бошига келиб тушади. Қотилликка айланган бу жангда ҳеч ким ғолиб бўлмайди, аслида.
Романнинг шиддатли ҳукми инсонни чуқур ўйга толдиради. Воқеалар ривожидан тўлиб бораётган дил уйимизни минг бора қалқитади. Гўё энди умид ҳам нафрат тузоғига тушиб чиқолмаётгандек...
Дунё тегирмони оғир-оғир айланиб, йиллар тўплаган мисл­сиз ҳасратларни парчалаб юборганида, илдизида ҳаёт яшнаган наъматак ҳам кўклам ёмғиридан сўнг куртак ёзиб, олам юзини яна қайта кўради. Дала ҳовлида учинчи авлод кезинади. Тақдир такрорланганидек, ўсмир қиз ногоҳоний ўша ниҳолнинг номини билмай турганида, бўз йигит қизнинг сокин ҳаёлларини бузиб, саволга тутади. Aммо уларни наъматак ёнига чорлаган самимий нигоҳларидаги тушунтириб бўлмас, руҳлар исёни, ўтган авлоднинг даҳшатли тақдирини эслаш билан якун топади.
Қисмат битиги учинчи авлод вакилларини наъматакнинг биринчи соҳиб ва соҳибаларини яйратган туйғулар билан сийлайди. Уларнинг ёш кўнгли бобо ва момоларининг чин муҳаббатига йўғрилади. Бунинг натижаси ўлароқ, инсониятнинг қалбида эзгулик ва яна севги ниҳоллари илдиз отади.
Асар тамомила одам боласининг пинҳоний ҳислар ошкораси мисоли ўқувчи шуурида жаранглаб туради. Ва дебочада келтирилган сатрлар билан якунланади:

Қандай кўз-ла боқса, одам оламга,
Шундай жавоб айлар олам одамга...

Чўлпоной AҲМЕДОВA,
ЎзЖОКУ талабаси




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔281

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 281    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар