Пазандалик      Бош саҳифа

Бринзали галеталар

Помидор ва бринзали галеталар – нонушта ёки тушлик ўрнини боса оладиган оддий, ёзги, жуда иштаҳаочар таомдир.
 

Бринзали галеталар

Масаллиқлар: хамир учун – 210-220 гр. ун, 110 гр. сариёғ, 1 та тухум сариғи, 80 миллилитр совуқ сут, бир чимдим туз. Асоси учун – 400 гр. помидор, 100 гр. бринза, ярим чойқошиқ қуритилган райҳон, 2 чойқошиқ помидорли кетчуп, устига суртиш учун тухум сариғи.
Тайёрланиши: Идишга унни элаб, сариёғни қирғичдан чиқарамиз. Бир чимдим туз солиб, қўлда увоқ шаклига келгунича ишқалаймиз. Тухум сариғини сут билан аралаштирамиз. Унли массада чуқурча ҳосил қилиб, у ерга суюқликни қуямиз. Хамир қориб, уни думалоқ шаклга келтирамиз. Сўнг­ра хамирни ёпишқоқ плёнкага ўраб, музлатгичга 30 дақиқага қўямиз.
Помидорни ингичка думалоқ шаклида кесамиз. Бринзани қўлда майдалаб, увоқ шаклига келтирамиз. Хамирни иккига бўламиз. Ҳар бир бўлакни қалинлиги 4-5 мм. келадиган думалоқ шаклида ёйиб оламиз ва газ печи патнисига жойлаштирамиз. Хамирга қайла ёки кетчуп суртамиз. Помидорни доира бўйлаб, устма-уст териб чиқамиз. Қуритилган райҳон сепамиз. Агар бринза етарлича шўр бўлса, унда туз сепишнинг ҳожати йўқ. Бринза увоғини помидор устидан сепиб чиқамиз. Хамир устига тухум сариғини сурамиз. 180 даражада қиздирилган газ печига 30 дақиқага қўямиз.
Ёқимли иштаҳа!
 




Ўхшаш мақолалар

Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича  ЖССТ тавсиялари

Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари

🕔23:16, 26.03.2023 ✔269

Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.

Батафсил
Олтин меъёрни сақланг,  байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

Олтин меъёрни сақланг, байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

🕔21:12, 29.12.2022 ✔254

Байрам – совғалар, фестиваллар, севимли фильмлар ва албатта байрам дастурхонини тайёрлашнинг айни вақти. Аммо байрам меъёрдан ортиқ овқатланиш ва катта миқдордаги озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.

Батафсил
Баҳор шўрваси

Баҳор шўрваси

🕔15:26, 28.03.2022 ✔386

Зарур масаллиқлар:

700 грамм мол гўшти,

 300 грамм картошка,

 1 дона сабзи,

2 дона пиёз,

4 дона қайнатилган тухум,

400 грамм шавель,

ўсимлик ёғи,

 сметана,

кўкатлар,

таъбга кўра туз ва мурч.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича  ЖССТ тавсиялари

    Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари

    Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.

    ✔ 269    🕔 23:16, 26.03.2023
  • Олтин меъёрни сақланг,  байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

    Олтин меъёрни сақланг, байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

    Байрам – совғалар, фестиваллар, севимли фильмлар ва албатта байрам дастурхонини тайёрлашнинг айни вақти. Аммо байрам меъёрдан ортиқ овқатланиш ва катта миқдордаги озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.

    ✔ 254    🕔 21:12, 29.12.2022
  • Баҳор шўрваси

    Баҳор шўрваси

    Зарур масаллиқлар:

    700 грамм мол гўшти,

     300 грамм картошка,

     1 дона сабзи,

    2 дона пиёз,

    4 дона қайнатилган тухум,

    400 грамм шавель,

    ўсимлик ёғи,

     сметана,

    кўкатлар,

    таъбга кўра туз ва мурч.

    ✔ 386    🕔 15:26, 28.03.2022
  • Лимонли кекс

    Лимонли кекс

    Кекс хамири учун керакли масаллиқлар: ун — 270 грамм, тухум — 4 дона, сариёғ ёки маргарин — 200 грамм, шакар — 200 грамм, 1 дона лимон пўсти қириндиси, 1 дона лимоннинг шарбати, 1 чой қошиқ қабартма, туз ва ванилин. 

    ✔ 652    🕔 15:57, 16.09.2021
  • Нокли пирог

    Нокли пирог

    Нок ва йогурт қўшиб пишириладиган бу пирог иссиқ чой билан ичишга жуда яхши. Бу пирог ўз навбатида жуда юмшоқ, мазали ва ноклар солиниши сабаб ҳам хушбўй ҳидли чиқади.
     

    ✔ 620    🕔 14:50, 06.08.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар