Экология      Бош саҳифа

Коронавирус ва оддий шамоллашнинг фарқи нимада?

Саволларга Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат ­Отабеков АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда жавоб берди.
 

Коронавирус ва оддий шамоллашнинг фарқи нимада?

Блокатор бейжикларнинг ичида оддий кукун борлиги тўғрисида видеороликлар тарқалди. Бу борада керакли ташкилотлар суриштирув ишларини олиб боришдими, шунинг­дек, четдан келадиган блокаторларнинг ичидаги таркиби текшириб бориладими?

– Бейжик ичидаги кортрежга жойлаштирилган фаол модда – хлор диоксидини сақлайди. Аммо бу модда кишида аллергия, тошмаларни келтириб чиқариши мумкин.
Мазкур блокаторларнинг коронавирусдан ҳимоя қилишини исботловчи маълумотлар йўқ. Блокатор тақиш ниқоб ва антисептикнинг ўрнини боса олмайди. Четдан кириб келган ҳар бир махсулот албатта текширувдан ўтказилганидан сўнг ишлатишга рухсат берилади.

Икки марта коронавирусга тест топширдим, иккаласида ҳам тест натижаси манфий чикди, лекин ўзимни жуда ёмон ҳис қиляпман. Коронавирус симптомлари бор. Поликлиникага мурожаат қилганимда сизнинг тест натижаларингиз манфий деб мени даволашдан бош тортишяпти, бундай ҳолатда мен қандай йўл тутай?

– Ҳозирги кунда шифохонага ётиш учун коронавирус лаборатория усулида тасдиқланган бўлиши шарт эмас.
Поликлиникаларда ташкил этилган мобиль гуруҳлар томонидан ўтказилган тиббий кўрик пайтида касаллик аломатлари кузатилаётган бўлса ва эпидемиологик кўрсатма бўлса, у ҳолда шифохонага ётишингиз учун асос бўла олади.

Ҳозир кўпчиликда худди аввалгидек ЎРИ, шамоллаш, тумов ҳолатлари кузатиляпти, лекин бу ҳолатдан коронавирусни юқтириб олингандек шубҳа қилинмоқда. Бу касалликларнинг фарқини қандай билса бўлади?

– Коронавирус ўрта оғирлик ва оғир кечишида касалликнинг 5-7 кунида  тана ҳарорати 38-39 ºС дан ошади, нафас етишмовчилиги, ҳансираш пайдо бўлади.
Оддий шамоллаш ва гриппда эса – аксинча 3-4 кундан кейин бемор аҳволи яхшилана боради. Бундан ташқари коронавирус касаллигини аниқ ташхислаш учун эпидемиологик анамнез, ПЗР текшируви жавоби мусбат бўлиши, кислород сатурацияси 90 фоиздан камайиши, КТ сида характерли «буғли ойна» симптоми кузатилишини инобатга олишимиз керак.

Маҳфуза ПЎЛАТОВА тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

🕔14:44, 22.10.2026 ✔23

Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

Батафсил
Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

🕔14:32, 22.10.2026 ✔19

Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

Батафсил
Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

🕔13:19, 15.10.2026 ✔95

Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

    ✔ 23    🕔 14:44, 22.10.2026
  • Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

    Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

    Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

    ✔ 19    🕔 14:32, 22.10.2026
  • Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

    Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

    Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

    ✔ 95    🕔 13:19, 15.10.2026
  • Бухорода экологик  плоггинг акцияси

    Бухорода экологик плоггинг акцияси

    Бухоро давлат техника университетида ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши ҳамкорлигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудлар тозалигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган экологик плоггинг акцияси ташкил этилди.

    ✔ 93    🕔 13:16, 15.10.2026
  • PM 2.5  камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    PM 2.5 камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    Пойтахт Тошкент шаҳар ҳавоси яхшиланяптими? Кўпчиликни бирдек қизиқтирадиган бу саволга янги рақамлар ижобий жавоб бермоқда. 2026 йилнинг 1 январидан 21 сентябригача Тошкентда PM 2.5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган. Яхши ҳаво кузатилган кунлар сони эса 81 кундан 147 кунга етган.

    ✔ 115    🕔 14:57, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар