Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари
Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.
БатафсилТовуқ гўшти, бақлажон ва пишлоқ уйғунлашуви жуда мазали таъмни ҳосил қилади. Помидорли қайла эса ушбу таом серсув ва хушхўр бўлишини таъминлайди.
Масаллиқлар: 3 та товуқ филеси, 1 дона бақлажон, 200 грамм пишлоқ, 100 мл. ўсимлик ёғи. Қайла учун: 500 грамм помидор, 1 дона пиёз, 2 ошқошиқ помидор пастаси, саримсоқпиёз, таъбга кўра туз ва зираворлар.
Тайёрланиши: Аввал помидорли қайла тайёрлаймиз. Идишга 50 мл. ўсимлик ёғи қуйиб, майдаланган пиёзни соламиз ва юмшагунича қовурамиз. Майдаланган саримсоқпиёз солиб, аралаштирамиз. Помидорни пўстлоғидан ажратиб, тўртбурчак шаклда тўғраймиз ва қовурилаётган маҳсулотларга соламиз. Зираворлар сепиб, аралаштирамиз. Помидор пастаси солиб, ўртача оловда 7-10 дақиқа қайнатамиз. Қўл блендерида помидорли қайлани яхшилаб, аралаштирамиз. Бақлажонларни ювиб, қалин бўлакларга бўламиз. Тузлаб, қуруқ грил товасида қовуриб оламиз. Товуқ филесини ортиқча суяклардан ажратиб, туз ва мурч сепамиз. Ўсимлик ёғини суртиб, икки тарафлама гриль товасида қовурамиз. Тоблатма учун мўлжалланган қолипга бақлажонларни жойлаштирамиз. Помидорли қайланинг ярмини солиб, устидан товуқ гўштини қўямиз. Устидан яна қайлани қуйиб, устига парракларга бўлинган ёки қирғичнинг йирик тишидан ўтказилган пишлоқни соламиз. 180 даражада қиздирилган газ печида 20-25 дақиқа қизаргунича пишириб оламиз. Ёқимли иштаҳа!
Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.
БатафсилБайрам – совғалар, фестиваллар, севимли фильмлар ва албатта байрам дастурхонини тайёрлашнинг айни вақти. Аммо байрам меъёрдан ортиқ овқатланиш ва катта миқдордаги озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.
БатафсилЗарур масаллиқлар:
700 грамм мол гўшти,
300 грамм картошка,
1 дона сабзи,
2 дона пиёз,
4 дона қайнатилган тухум,
400 грамм шавель,
ўсимлик ёғи,
сметана,
кўкатлар,
таъбга кўра туз ва мурч.
Батафсил