Пазандалик      Бош саҳифа

«Орео» печеньеси

Шоколад бўлакчалари ва майин кремдан таркиб топган дунёга машҳур «Орео» печеньесини нафақат дўконлардан харид қилиш, балки уй шароитида тайёрлаш ҳам мумкин.
 

«Орео» печеньеси

Масаллиқлар: 150 гр. сариёғ; 200 гр. ун; 200 гр. шакар упаси; 1 дона тухум; 50 гр. какао кукуни; 1 чой қошиқ қабартма (разрыхлитель), ванилин.
Кремига: 150 гр. қаймоқли пишлоқ, 50 гр. 35 фоиз ёғли қаймоқ, 30 гр. шакар упаси.
Тайёрланиши: Хона шароитида юмшаган сариёғни миксерда аралаштирамиз. Кейин шакар упаси, ванилин ва тухум қўшиб, аралаштиришда давом этамиз. Алоҳида идишга эланган унга какао, қабартма ва туз қўшиб аралаштирилади. Унли аралашмамизни аста-секин ёғли қоришмамизга қўшиб, хамир қорамиз. Хамир қўлга ёпишмайдиган, аммо юмшоқ бўлиши керак. Хамир ёйилиб, ундан кичкина думалоқ шакллар кесиб олинади. Лист усти ёғланиб, зарқоғоз билан қоплангач, печеньелар тахлаб чиқилади. 180 даражада қиздирилган газ печида 12-15 дақиқа мобайнида пиширилади.
Кремни тайёрлаш учун қаймоқ, қаймоқли пишлоқ ва шакар упаси қуюқлашиб ҳажми кўпайгунга қадар аралаштирилади. Крем махсус қандолат қопчасига солиниб, музлаткичга ярим соатга қўйилади. Совиган икки печеньени ўртасига крем сурилади ва бир-бирига ёпиштирилади. Ёқимли иштаҳа!




Ўхшаш мақолалар

Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича  ЖССТ тавсиялари

Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари

🕔23:16, 26.03.2023 ✔437

Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.

Батафсил
Олтин меъёрни сақланг,  байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

Олтин меъёрни сақланг, байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

🕔21:12, 29.12.2022 ✔424

Байрам – совғалар, фестиваллар, севимли фильмлар ва албатта байрам дастурхонини тайёрлашнинг айни вақти. Аммо байрам меъёрдан ортиқ овқатланиш ва катта миқдордаги озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.

Батафсил
Баҳор шўрваси

Баҳор шўрваси

🕔15:26, 28.03.2022 ✔563

Зарур масаллиқлар:

700 грамм мол гўшти,

 300 грамм картошка,

 1 дона сабзи,

2 дона пиёз,

4 дона қайнатилган тухум,

400 грамм шавель,

ўсимлик ёғи,

 сметана,

кўкатлар,

таъбга кўра туз ва мурч.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича  ЖССТ тавсиялари

    Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари

    Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.

    ✔ 437    🕔 23:16, 26.03.2023
  • Олтин меъёрни сақланг,  байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

    Олтин меъёрни сақланг, байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

    Байрам – совғалар, фестиваллар, севимли фильмлар ва албатта байрам дастурхонини тайёрлашнинг айни вақти. Аммо байрам меъёрдан ортиқ овқатланиш ва катта миқдордаги озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.

    ✔ 424    🕔 21:12, 29.12.2022
  • Баҳор шўрваси

    Баҳор шўрваси

    Зарур масаллиқлар:

    700 грамм мол гўшти,

     300 грамм картошка,

     1 дона сабзи,

    2 дона пиёз,

    4 дона қайнатилган тухум,

    400 грамм шавель,

    ўсимлик ёғи,

     сметана,

    кўкатлар,

    таъбга кўра туз ва мурч.

    ✔ 563    🕔 15:26, 28.03.2022
  • Лимонли кекс

    Лимонли кекс

    Кекс хамири учун керакли масаллиқлар: ун — 270 грамм, тухум — 4 дона, сариёғ ёки маргарин — 200 грамм, шакар — 200 грамм, 1 дона лимон пўсти қириндиси, 1 дона лимоннинг шарбати, 1 чой қошиқ қабартма, туз ва ванилин. 

    ✔ 848    🕔 15:57, 16.09.2021
  • Нокли пирог

    Нокли пирог

    Нок ва йогурт қўшиб пишириладиган бу пирог иссиқ чой билан ичишга жуда яхши. Бу пирог ўз навбатида жуда юмшоқ, мазали ва ноклар солиниши сабаб ҳам хушбўй ҳидли чиқади.
     

    ✔ 813    🕔 14:50, 06.08.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар