Етти кун      Бош саҳифа

ПАНДЕМИЯ ЧЕКИНМОҚДА...МИ?

Сўнгги илмий тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, коронавируснинг тажовузкорлиги борган сари пасаймоқда. Бу эса, COVID-19 пандемиясининг иккинчи тўлқини бўлмаслигига умид уйғотади, дейди таниқли италиялик вирусолог, Миландаги Vita-Salute San Raffaele университети проректори Массимо Клементи.
 

ПАНДЕМИЯ ЧЕКИНМОҚДА...МИ?

«Шифокорларимиз май ойида касаллик тарқалишининг тезлик билан сусаяётганига эътибор беришган эди. Бу ерда гап нафақат касалланаётганлар сонининг камайиб бораётгани ҳақида бормоқда, балки тезкор даволаш бўлимида даволаниши талаб қилинган, жумладан, ўпкаси шамоллаган касаллар сони ҳам қисқаргани назарда тутилмоқда. Бироқ уйда даволаса бўладиган коронавирусга чалинган беморлар сони кўпайган», – деди профессор.
Клементининг таъкидлашича, клиник манзаранинг бу қадар жиддий ўзгаргани ўзининг илмий изоҳини талаб қилмоқда. «Биз кичикроқ тадқиқот ўтказдик, унда 15 мартдан 15 апрелгача касалхонага ётқизилган 100 фоиз беморни май ойининг иккинчи ярмида касалхонага ётқизилган 100 фоиз бемор билан солиштириб кўрдик. Натижада шу нарса маълум бўлдики, дастлабки даврдаги вирус келтириб чиқараётган касалликларнинг оғирлик даражаси май ойининг иккинчи ярмидагига қараганда 10 баробарга юқори бўлган. Ушбу натижа жуда муҳим аҳамиятга эга», – дея таъкидлайди олим.
Клементининг фикрича, клиник манзаранинг яхшиланиши вирус таҳдидининг сезиларли равишда пасайиб бораётгани билан бирга кечмоқда, бу бизга коронавирус ортга чекинмоқда, деб хулоса чиқаришимизга асос бўлаётир. «Тўғри, ҳозир ушбу хулосани ишонч билан таъкидлай олмаймиз, бироқ фаразимиз шуки, воқеалар ривожи шунга қараб бормоқда», – дейди у.
Олимнинг таъкидлашича, вируснинг кучсизланиши ҳақидаги хулосани, эпидемиянинг турли босқичларида турган, кўплаб мамлакатлардан келган маълумотлар ҳам тасдиқламоқда. У шунингдек, яқинда Лондон шаҳрида бир гуруҳ олимлар томонидан олиб борилган тадқиқот натижаларини ҳам эслади. Лондонлик олимлар Хитой, Европа ва АҚШда аниқланган вирус геномининг турли секвенциясини ўрганиб, пандемиянинг босқичларини таҳлил қилиб кўришган.
«Британиялик ҳамкасбларимиз шу нарсани аниқлашдики, вирус геномининг мутациялашадиган алоҳида бир ҳудуди бўлар экан. Гап гомоплазия деб номланган феномен ҳақида бормоқда. Бу эса, вирус жуда қайишқоқ ва инсон организмига турли мутация йўли билан мослаша олишини исботламоқда», – дей­ди микробиолог.
Доктор Клементи ушбу маълумотларни пандемиянинг ривожланиш истиқболига тегишли жуда муҳим янгилик деб атади. «Гап шундаки, юқорида таъриф берилган жараён жуғрофий ҳолати ва эпидемия босқичи турлича бўлишига қарамай, барча мамлакатларда бирдек кечмоқда. Барча минтақада вирус эволюцияси бир жойда тезроқ, бошқа жойда секинроқ бўлса-да, лекин фақат битта йўналишда ҳаракат қилмоқда. Демак, мазкур жараён вируснинг патоген салоҳияти камайишига олиб келади. Вируснинг тажовузкорлиги борган сари пасаймоқда, у мослашмоқда ва кучсизланмоқда», – дейди профессор. Унинг фикрича, янги вирус яқин орада шу даражада кучсизланадики, «худди бошқа вирусларга ўхшаб, инсонлар ҳар йили хасталанадиган оддий респираторли касалликка айланади».
Пандемия қишга яқин яна кучаядими, яъни иккинчи тўлқини рўй берадими, деган саволга жавоб берар экан, Клементи иккинчи тўлқин бўлмаслигидан умид қилаётганини таъкидлади. «Агар вируснинг ривожланиши биз юқорида таъкидлагандек кечаётган бўлса, у ҳолда келаётган куз ёки қишда ҳозирги вазият такрорланмайди», – деди у «РИА Новости» билан уюштирган суҳбати чоғида.




Ўхшаш мақолалар

«Турон»  обод бўлмоқда

«Турон» обод бўлмоқда

🕔14:34, 14.08.2026 ✔112

Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

Батафсил
Экологияда  сунъий  интеллект

Экологияда сунъий интеллект

🕔14:33, 14.08.2026 ✔94

Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔117

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Турон»  обод бўлмоқда

    «Турон» обод бўлмоқда

    Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

    ✔ 112    🕔 14:34, 14.08.2026
  • Экологияда  сунъий  интеллект

    Экологияда сунъий интеллект

    Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 94    🕔 14:33, 14.08.2026
  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 117    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 130    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 128    🕔 15:11, 23.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар