Етти кун      Бош саҳифа

Соғайганлар тўғри уйига боради

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларни даволаган тиббиёт ходимлари ва даволаниш курсини тугатган беморларни реабилитация курсларисиз уйларига кузатиш бошланди. ССВ бу амалиёт дунёда фақат Ўзбекистонда қўлланилгани ва унга зарурат йўқлигини маълум қилди.
 

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаев коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаган тиббиёт ходимлари ва даволаниш курсини тугатган беморлар 14 кунлик реабилитация курсларисиз тўғридан-тўғри уйларига кузатила бошлагани юзасидан изоҳ берди.
Қайд этилишича, аслида тўлиқ даволанишдан кейин, вирус организмдан батамом чиқиб кетганидан сўнг 14 кунлик реабилитация амалиёти фақат Ўзбекистонда эҳтиёт чораси сифатида қўлланилган. Ҳатто дунёнинг ривожланган давлатларида ҳам нафақат бу амалиёт, балки коронавирусга чалинганлар ҳам фақат оғир ҳолатлардагина шифохонага ётқизилади, қолган пайт керакли дори-дармонлар тавсия қилиниб, уйда даволаниш буюрилади.
Ўзбекистонда вирусга чалинган ҳар қандай бемор белгиланган муддатда жиддий кузатув остида тўлиқ бепул даволанади. Даволаниш сўнгида вирус бўйича текширувлар манфий натижа берганидан кейин ҳам бу намуналар пойтахтдаги СЭОМнинг махсус вирусология лабораторияларида қайта таҳлилдан ўтказилади ва фақат шундан кейингина узил-кесил ташхис қўйилади. Ана шундай такрорий чуқурлаштирилган текширувдан кейингина бемор тузалган ҳамда хавфсиз ҳисобланади.
Ўз навбатида, ушбу беморларни даволаган тиббиёт ходимлари ҳам ана шундай такрорий текширув таҳлилларидан ўтишади.
«Энди реабилитация амалиёти тўхтатилганига келсак, тажриба бу амалиётга зарурат йўқлигини кўрсатди. Чунки реабилитацияга вирусдан батамом халос бўлганлар жўнатиларди ва улар орасида касаллик қайталаниш ҳолати ҳам кузатилмади. Шундан кейин бу тажрибадан воз кечилди», – дейилади баёнотда.
«Эндиликда беморлар ҳам, тиббиёт ходимлари ҳам уй шароитида тиббий кузатувга олинади», – дея аниқлик киритди Фурқат Санаев «Газета.uz»га.
Аввалроқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов коронавирус беморлари учун ажратилаётган маблағлар миқдори ҳақида маълумот берар экан, ҳар бир бемор учун реабилитация курсларига 2,8 млн. сўмдан йўналтирилаётганини хабар қилган эди.
 




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔33

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔34

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 33    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 34    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар