Гулноза биздан икки кўча нарида турарди. Оилада ёлғиз фарзанд, эрка қиз эди.

ТАСКИН

Шунгами, узатилгач, янги оиланинг муҳитига кўникиши қийин кечди. Турмуш ўртоғининг рашки дард устига чипқондек, ҳар кунги жанжалига сабаб бўларди.

Бугун яна эрталабдан иккови ғижиллашиб қолди. Гулноза юз-кўзи қизариб, жаҳлини босолмай, ўқишига отланди. Дарвоза эшигини шарақлатиб ёпди-да, чиқиб кетди. То дарси тугагунча алами тарқамади, ҳеч ким билан очилиб гаплашмади. Дарсдан чиқибоқ, уйга эмас, ота ҳовлисига йўл олди. Улов тўхтатиб, манзилни тушунтирди.

Машинада кета-кетгунча ўйдан боши тарс ёрилай дерди. Миясида тизгинсиз саволлар ғужғон ўйнарди: «Нега оила қурдим-а? Ҳали тайёр эмас эканман-ку? Ота-онамнинг бағрида юрган пайтларим энг гўзал дамлар экан-ку!»

Туриб-туриб, хўрлиги келди: «Бормайман энди, қайтмайман. Ўзи яшаб кўрсин-чи...»

Ғазабини босолмай, кўзига ёш қалқиди. Гулнозага машина ойнасидан ҳар замон-ҳар замон қараб қўяётган ҳайдовчи амаки унинг аҳволини пайқади. Секингина:

— Нима гап, қизим? —  дея сўради. —  Йиғламанг!..

Гулноза индамади. Фақат тез-тез кўзёшларини рўмолчаси билан артар, кўчага маънисизгина қараб кетарди. Ўртадаги сукунат машинанинг маромидаги гувиллашига қўшилиб, юракка баттар ғулғула соларди.

— Оилалимисиз, қизим? —  амаки яна хавотирланиб сўради. Гулноза боши билан тасдиқ ишорасини берди.

Ҳайдовчи вазиятни ўзича тахмин қилди. Зум ўтгач:

— Қизим, бу — ҳаёт! — деди. — Турмушнинг паст-баланди бор, қинғир-қийшиқ кўчалари, йиртиқ-ямоқ кўйлаклари сероб. Мен ҳам икки йил аввал сизга ўхшаган хушрўйгина келин туширган эдим. Янги рўзғор, тўй қилишнинг ўзи бўлмайди ҳозир. Орзу-ҳавас деб боримизни сарфлабмиз. Янги келин тўқчиликда улғайган эканми, бошида озроқ етишмовчиликка чидолмади. Ўғлим билан сабабсиз жанжаллашаверди. Охири онасиникига аразлаб кетадиган одат чиқарди. Келиним тушган жойида сув келса, симириб, тош келса, кемириш ўрнига охири ажрашишгача борди. Ҳозир, билмадим, балки янги бахтини ҳам топгандир. Ўғлим, хайрият, эсли чиқди. Бировларга ўхшаб аламини ичкиликдан олмади. Тинмай ишлади, ишларини юргизди. Ҳозир, шукр, ўзини анча ўнглаб олди. Лекин ҳанузгача сўққабош. Кўнгли синган-да. Аёл кишидан кўнгли қолганми, билмайман, онаси гап очгудек бўлса, тўмтайиб олади. Асли, оилани мустаҳкамлаш аёлга боғлиқ... Келинимизга шуни минг тушунтирдик, унамади...

Амаки бора-боргунча Гулнозани инсофга чақириб, насиҳат қилиб борди. У гапиргани сари Гулнозанинг кўнгли ёришиб, зулмат зумда тарқагандек бўлди. У ўйлади: «Сени бошқалардан қизғонса, суйса, ардоқласа, нимаси ёмон? Ёмон кўзлардан асрагиси келар? Аҳмоқ қиз! Бугун қадрига етмай, эртага хор бўлсанг-чи? Аёлни эътиборсизлик ўлдиради-ку! Отамникига кетиб, тўғри қиляпманми?..»

Ота уйига етай деганда, ўзини ўзи қаттиқ сўроққа тутди. Кўнгил —  душман, деганлари рост экан. Иккиланди. Остонага бир қадам қўйди-ю, тўхтади. Ҳайдовчи амакининг гапи хаёлида жонланди. Сўнг... шартта орқага тисланди ва келинлик уйига қараб жадал юриб кетди... 

Ҳа, бировга яхшилик қилиш нақадар осон. Бир оғиз ширин сўз, чиройли бир табассум, салом-алик ҳам инсон кўнглини тоғдай кўтариб, керак бўлса, бахт улашар экан. Барча инсон меҳрга интиқ. Ҳамма бахт қидиради. Сабр-тоқатли, эртанги кунига умид билан яшаган инсонгина ҳаёт машаққатларини ортда қолдиради.  Фақат буни англаб етса, албатта...

Мафтуна МАҲМУДОВА




Ўхшаш мақолалар

Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

🕔16:36, 02.05.2024 ✔26

Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

Батафсил
Еттинчи синфда  унаштирув

Еттинчи синфда унаштирув

🕔15:57, 08.01.2024 ✔123

ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

Батафсил
Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

🕔17:36, 23.11.2023 ✔200

Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 26    🕔 16:36, 02.05.2024
  • Еттинчи синфда  унаштирув

    Еттинчи синфда унаштирув

    ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

    ✔ 123    🕔 15:57, 08.01.2024
  • Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

    Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

    Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

    ✔ 200    🕔 17:36, 23.11.2023
  • Оилавий ажримлар:  калаванинг учи  кимнинг  қўлида?

    Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

    Ўзбек жамияти ҳақида гап кетганда, европа бизнинг оила анъаналаримизга, қадрият, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, ришталарни мустаҳкамловчи тушунчаларимизга ҳавас билан қарайди, деб мағрурланишга ўрганиб қолганмиз.

    ✔ 204    🕔 10:24, 27.10.2023
  • Фикр  От қачон  қозиғини  топади?..

    Фикр От қачон қозиғини топади?..

    Ўзбекнинг мақоли: «От айланиб қозиғини топади», дейди. Лекин бизнинг таълим-тарбия отимиз узлуксиз айланмоқда. Бир италиён Монтессори, ... кейин корейс, энди фин услубиётига бошини уриб кўрмоқда. Ҳозиргина ўқиб қолдим, Саудия Арабистони таълимини андоза қилишар эмиш...

    ✔ 225    🕔 13:18, 06.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар