Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари
Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.
БатафсилОддий, аммо жуда мазали таом рецепти кўпчиликка маъқул келади, деган умиддамиз. Шундай таомлардан бири – қовурилган гулкарам ҳақида билиб оласиз.
Гулкарам жуда фойдали маҳсулотлиги сабабли ундан ҳар куни таом тайёрлаб, истеъмол қилиш саломатлик учун ҳам наф келтиради. Бунинг устига тайёрланиладиган егуликка унча кўп ва қиммат маҳсулот ишлатилмайди.
Масаллиқлар:
1 бош гулкарам, 3 дона тухум, 100 грамм ун, таъбга кўра туз, қовуриш учун ўсимлик ёғи, бирга тортиш учун хоҳлаганча кўкатлар.
Тайёрланиши:
Гулкарамни бўлакларга бўламиз ва ювиб оламиз.
Сўнг тузли сувга солиб, 5-7 дақиқа давомида қайнатиб пиширамиз. Сувини тўкиб ташлаймиз.
Тухумларни чақиб битта идишга соламиз, туз сепиб, аралаштирамиз. Сўнг унни солиб, силлиқ ҳолатга киргунича яхшилаб аралаштириб оламиз.
Қозон ёки товага ёғ қуйиб қиздирамиз. Гулкарамларни аралашмага ботириб, қовуриб оламиз. Пишгандан сўнг эса қоғоз сочиқ устидан териб чиқамиз.
Хоҳишга қараб тўғралган кўкатлар ва саримсоқ сепиб, дастурхонга тортамиз.
Ёқимли иштаҳа!
Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.
БатафсилБайрам – совғалар, фестиваллар, севимли фильмлар ва албатта байрам дастурхонини тайёрлашнинг айни вақти. Аммо байрам меъёрдан ортиқ овқатланиш ва катта миқдордаги озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.
БатафсилЗарур масаллиқлар:
700 грамм мол гўшти,
300 грамм картошка,
1 дона сабзи,
2 дона пиёз,
4 дона қайнатилган тухум,
400 грамм шавель,
ўсимлик ёғи,
сметана,
кўкатлар,
таъбга кўра туз ва мурч.
Батафсил