Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

БОШДАН УСТУН ҚАДРИЯТ

Ўзбек аёлларининг бошига ўрайдиган миллий либосларидан бири – лачакдир. Унинг ҳар бир минтақага хос турлари мавжуд. Ҳозирги пайтда лачакнинг хилма-хил тури кўп учрайдиган минтақа бу – Сурхон воҳаси ҳисобланади. 
 

БОШДАН УСТУН ҚАДРИЯТ

Хоразм воҳасида ҳам ушбу либос кўринишлари кам бўлса-да сақланиб келяпти. Унинг миллийлигига бўлган эъзоз ва ҳурмат, айниқса Ҳазорасп ва Боғот туманларида кўзга ташланади. Хусусан, Ҳазораспнинг Карвак қиш­лоғи бу антиқа либосни авлоддан авлодга ташиётган гўшадир. Бу ерда яшаётган кекса аёллар бошига ўрайдиган лачак «карвакий лачак» номи билан машҳур. Карвакий лачак туркманча, қозоқча лачаклардан ўзининг баланд қилиб, ранг-баранг тарзда ўралиши билан ажралиб туради.
Карвак қишлоғида яшовчи ҳар бир аёлдан ушбу либоснинг хусусиятлари ҳақида сўрасангиз, кўнглингиз тўлгунча маълумот беради. Уларнинг таъкидлашича, қадимда лачак нафақат ўзбек, балки умумтуркий халқлар аёлларининг  либоси саналган экан. Қирғиз ва қорақалпоқ аёллари ўрайдиган лачак қозоқча лачакларга ўхшашлиги билан тавсифланади. Туркманча ва ўзбекча бош ўрамлари эса умуман ўзига хослиги, бетакрорлиги билан ажралиб туради. Ўзбекча лачаклар ҳам бир неча турга эга бўлиб, уларнинг ичида карвакий хили этнограф тадқиқотчилар томонидан кам ўрганилган.
Азалдан ўзбек аёллари қирқ ёшга тўлганида бош ўраш маросими, яъни лачак тўйи ўтказишган. ХХ асрнинг 50-йилларидан эътиборан  бу маросимни олтмиш ёшга тўлганда нишонлаш одат тусига кирди. Ҳозир аёлларнинг ушбу миллий либосни ўраш муддатини кечга суришига сабаб – навқиронлик завқини мўлроқ тотишга бўлган иштиёқлари бўлса керак деб ўйлаймиз.
Одатда лачак тўйи ўзига хос тарзда бўлиб ўтади. Бунда олтмиш ёшга тўлган аёл қариндош-тувғонларини чорлаб ош беради. Шодиёна давом этади.
Аёллар маросим сабабчисини давра ўртасига тўшалган гиламга ўтқазиб, атрофида парвона бўлганча бош ўрашни бошлайдилар. Дастлаб пешонадан тортиб то белгача тушиб турадиган печ ташланади. У турумсо деб ҳам аталади. Унинг устидан эса елкаларини кенг равишда босиб турувчи ҳалақо ташланади. Кейин Хоразм тахясининг манатсиз хили кийдирилади. Тахя устидан ҳар хил рўмоллар ёки матоҳлар чирмалади. Лозим кўрган аёл тамоқсо тортади. Тамоқсо ияк остидан чаккагача тортилган матоҳдир. Унга ҳозирги вақтда кам эътибор берилади. 
Лачак чирмаб бўлингач, унинг устидан кенг рўмол ёпилган. Аввалги даврларда бадавлат хотинлар бу либоснинг тепасига укпар ёки тудор қистиришган.
Бош ўраб бўлингач, лапар айтишувларига навбат берилади. Кўпинча минг ойни кўрган ували-жували кампирлар лачак ўрашни бошлаб беришса, айтишув – лапарларга ҳам улар дебоча ясайди.
Лапарлар  айтишиб, хумордан чиққан момолар охирида маросим сабабчисининг бахт-иқболини тилашиб дуои фотиҳалар қилишган.
Баъзан бу либоснинг  салобатлилиги фарзандлар сони билан боғлиқ, деган гап қулоққа чалинади. Эмишки, момолар фарзандлари қанчалик кўп бўлса, лачакни шунчалик баланд қилиб ўрашган. 
Тадқиқотчиларнинг сурхон лачаклари хусусияти борасида ёзишича, бу гўша момолари насл поғоналарига қараб лачакнинг баландлигини оширар экан. Масалан: неварали кампир мазкур бош либоси устидан икки йўл, чеваралиси эса уч йўл қилиб белбоққа ўхшаш ўрам ёки чилвир танғишган. Хоразмда эса унинг баландлиги айтиб ўтганимиздек аёлнинг серфарзандлигидан дарак беради.
Шу ўринда лачакнинг яна бир хусусияти борасида тўхталиш жоиз. Ушбу салобатли бош кийимини ўраб юрган аёл шамоллаш, менингит, ангина, қулоқ оғриғи каби касалликларга кам чалинар экан. Буни шифокорлар ҳам тасдиқлайди.
Албатта, миллий либосларнинг жозибаси, хусусияти кишини ўзига жалб этади. Улар орасида лачак ҳам ноёб антик либос сифатида ҳали кўп замонлар нигоҳларни ҳайрат билан равшанлаштириб туради, дея умид қиламиз.
Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

🕔16:36, 02.05.2024 ✔27

Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

Батафсил
Еттинчи синфда  унаштирув

Еттинчи синфда унаштирув

🕔15:57, 08.01.2024 ✔123

ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

Батафсил
Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

🕔17:36, 23.11.2023 ✔200

Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 27    🕔 16:36, 02.05.2024
  • Еттинчи синфда  унаштирув

    Еттинчи синфда унаштирув

    ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

    ✔ 123    🕔 15:57, 08.01.2024
  • Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

    Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

    Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

    ✔ 200    🕔 17:36, 23.11.2023
  • Оилавий ажримлар:  калаванинг учи  кимнинг  қўлида?

    Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

    Ўзбек жамияти ҳақида гап кетганда, европа бизнинг оила анъаналаримизга, қадрият, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, ришталарни мустаҳкамловчи тушунчаларимизга ҳавас билан қарайди, деб мағрурланишга ўрганиб қолганмиз.

    ✔ 204    🕔 10:24, 27.10.2023
  • Фикр  От қачон  қозиғини  топади?..

    Фикр От қачон қозиғини топади?..

    Ўзбекнинг мақоли: «От айланиб қозиғини топади», дейди. Лекин бизнинг таълим-тарбия отимиз узлуксиз айланмоқда. Бир италиён Монтессори, ... кейин корейс, энди фин услубиётига бошини уриб кўрмоқда. Ҳозиргина ўқиб қолдим, Саудия Арабистони таълимини андоза қилишар эмиш...

    ✔ 225    🕔 13:18, 06.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар