Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари
Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.
БатафсилБундай ажойиб печеньелар учун хамирни бир кеча олдин қориб қўйсангиз, эрталаб пишириб оласиз, қарабсизки, атиргулли гулдаста ҳам тайёр.
Керакли масаллиқлар:
2 дона тухум сариғи, 100 грамм сариёғ, 250 грамм творог, бир чимдим туз, 1 чой қошиқ ванил шакари, 1 чой қошиқ қабартма, 120 грамм шакар, 400 грамм ун.
Тайёрланиши:
Тоғорачага ун ва қабартмадан ташқари барча масаллиқларни соламиз.
Юмшаган сариёғ ва творогни санчқи билан эзиб майдалаймиз. Ун ва қабартмани элаб соламиз ва хамир қориб оламиз.
Хамирни 2-3 мм қалинликда ёйиб оламиз ва стакан ёрдамида айлана шаклчалар кесиб чиқамиз.
Тўртта хамир бўлакчалари учини сал теккизиб, устма-уст териб чиқамиз. Сўнг рулетга ўхшаб ўраб чиқамиз. Пичоқ ёрдамида уларнинг тенг ўртасидан кесамиз.
Атиргулларни пергамент қоғоз тўшалган патнисга терамиз ва 180 даража ҳароратда 20 дақиқа давомида пишириб оламиз.
Пишган печеньеларни устидан шакар упасини сепамиз. Ёқимли иштаҳа!
Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.
БатафсилБайрам – совғалар, фестиваллар, севимли фильмлар ва албатта байрам дастурхонини тайёрлашнинг айни вақти. Аммо байрам меъёрдан ортиқ овқатланиш ва катта миқдордаги озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.
БатафсилЗарур масаллиқлар:
700 грамм мол гўшти,
300 грамм картошка,
1 дона сабзи,
2 дона пиёз,
4 дона қайнатилган тухум,
400 грамм шавель,
ўсимлик ёғи,
сметана,
кўкатлар,
таъбга кўра туз ва мурч.
Батафсил