Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари
Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.
БатафсилҚулупнай ва ялпизли лимонад нафақат мазаси, балки ажойиб ёрқин кўриниши билан кайфиятни кўтара олади.
Уй шароитида фойдали хусусиятларини сақлаган ҳолда лимонадни қандай тайёрлаш мумкинлигини қуйидаги тавсияларимиз орқали билиб оласиз.
Тайёрланиладиган егуликка унча кўп нарса сарф қилинмайди.
Керакли масаллиқлар:
1 литр газли сув, 300 грамм қулупнай, 4 дона ялпиз япроқчалари, 100 грамм шакар, 1 дона лимон, муз бўлакчалари, безатиш учун бир нечта қулупнай.
Тайёрланиши:
Қулупнайларни ювиб, думчасидан ажратамиз ва иккига бўлиб, блендер идишига соламиз.
Лимон пўстини қирғичдан чиқариб, қулупнайлар устидан соламиз. Сўнг оқ рангли пўстини арчиб ташлаб, ўзини тўғраб, қулупнайларни устидан соламиз.
Қулупнайлар устидан ялпиз ва шакарни солиб, блендерда майдалаб оламиз.
Аралашма устидан газли сувни қуйиб, аралаштирамиз ва 30 дақиқага совутгичга олиб қўямиз.
Сўнг ичимликни тўрли сузгичдан ўтказиб оламиз.
Бокалларга муз бўлакчалари, ялпиз япроқчалари, қулупнайни солиб, устидан лимонадни қуямиз.
Ёқимли иштаҳа!
Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.
БатафсилБайрам – совғалар, фестиваллар, севимли фильмлар ва албатта байрам дастурхонини тайёрлашнинг айни вақти. Аммо байрам меъёрдан ортиқ овқатланиш ва катта миқдордаги озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.
БатафсилЗарур масаллиқлар:
700 грамм мол гўшти,
300 грамм картошка,
1 дона сабзи,
2 дона пиёз,
4 дона қайнатилган тухум,
400 грамм шавель,
ўсимлик ёғи,
сметана,
кўкатлар,
таъбга кўра туз ва мурч.
Батафсил