Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ҲАР БИР ОИЛА ДАВЛАТИМИЗНИНГ КЎМАГИНИ ҲИС ҚИЛИШИ ЛОЗИМ

Юртимиздаги ҳар бир фуқаронинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшаши, эртанги кунга бўлган ишончини ошириш бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мезони, фаолиятимиз ва ҳаётимизнинг асосий тамойили бўлиши керак.

ҲАР БИР ОИЛА ДАВЛАТИМИЗНИНГ КЎМАГИНИ ҲИС ҚИЛИШИ ЛОЗИМ

Юртбошимиз Андижон вилоятида олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижаси билан танишиш мақсадида куни кеча ушбу ҳудудга амалга оширган ташрифи давомида мазкур ҳаётий масалага ­эътибор қаратар экан, масъуллар олдига бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш вазифасини қўйди.
Инсон қачон ўз умридан, ҳаётидан тўлақонли мамнун бўлади? Қачонки, бошпанаси, иши тайин бўлса, оиласи, болалари қуршовида яшаса, жамиятга, шу юртга ўзининг керакли эканлигини ҳис қилса, буни ўз ҳаётида кўрса.
Давлатимиз раҳбарининг респуб­ликамиз­даги аҳолиси энг зич ҳисоб­ланадиган мазкур вилоятга икки йил муқаддам – 2018 йил 20 май куни қилган ташрифи давомида ҳам бу мулоҳазаларни билдириб, Андижон шаҳрида қад ростлаётган янги уй-жойларни янада кўпайтириш, қўшимча турар жойлар қуриш ҳисобидан имкон қадар одамларни сифатли ва арзон уй-жойлар билан таъминлаш бўйича топшириқлар берганди.
Президентимиз мазкур кўрсатма асосида сўнгги уч йил давомида илғор шаҳарсозлик андозаларига мос равишда қад кўтарган 1 минг 798 хонадондан иборат 41 та кўп қаватли уйларни кўздан кечириш асносида Андижон шаҳар «Ўзбегим» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ҳунарманд тадбиркор Шавкат Бобоев оиласида бўлди ва яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Мутасаддилар олдига аҳолини турар жойлар билан таъминлашни изчил давом эттириш вазифасини қўяр экан, «камбағалликдан чиқишнинг энг асосий замини – уй-жой. Одамларнинг бошпанаси бўлса, ўзи ҳаракат қилиб, рўзғорини оёққа қў­йиб олади», дея таъкидлаб ўтди.
Мазкур уйларда барча шароитлар яратилган бўлиб, ҳовлисида дам олиш ва спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари, автотураргоҳ барпо этилган.
Юртбошимизнинг вилоятга қилган ташрифидан кўзланган асосий мақсадлардан яна бири, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда бу борада мавжуд имкониятлардан тўлақонли фойдаланишдан иборат бўлди.
Шу мақсадда, энг аввало, Марҳамат туманидаги «Водий ҳамкор агрофирмаси» томонидан ташкил этилган қуёнчилик кластери билан ҳам танишди. Бир йилда жами 3 миллиард сўмликдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқариш, 150 минг долларлик экспорт қилиш имкониятига эга мазкур кластер тажрибасини оммалаштириш, белгиланган лойиҳалар доирасида кооперация усулида хонадонларда қуён боқишни кенг йўлга қўйиш, қуёнчиликни 1 миллион бошга етказиш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Ипотека банк томонидан Хитой технологияси асосида балиқ етиштириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш, шу орқали аҳолини иш билан таъминлашнинг яна бир тармоғига асос солинишига доир ўзининг зарур маслаҳатларини берар экан, жумладан, шундай деди:
– Андижонда чорва кам, гўшт бошқа жойлардан олиб келиняпти. Қуён, парранда, балиқ кўпайтирилиб, гўшти истеъмолга чиқарилса, вилоятда гўшт нархи тушади. Камбағал оилаларга тарқатилиб, кластерлар томонидан қайта сотиб олинса, уларга даромад бўлади. Иқтисодий комплекс ва сектор раҳбарлари шу билан шуғулланиши керак.
Давлатимиз раҳбари «Замонавий қишлоқ» лойиҳаси доирасида Пахтаобод тумани Бўстонобод қишлоғи ҳамда Қўрғонтепа туманидаги «Янги ҳаёт» маҳалласи учун дастлабки қадам сифатида режалаштирилаётган ишлар билан танишар экан, бу борада Андижон тажрибасини яратиш кераклигини таъкидлади. Сабаби мактаб, болалар боғчаси, тиббиёт муассасаси, «Book cafe», мини-банк шохобчаси, спорт-кўнгилочар мас­канлар, автобекат каби аҳоли учун энг зарур инфратузилмани ўзида мужассам этган бу каби замонавий қишлоқлар эртага ҳеч бир шаҳардан қолишмайдиган масканга айланиши, шубҳасиз.
Ёшлар – бизнинг келажагимиз, бугунги ишларимизнинг эртанги давомчилари. Президентимиз қаерга бормасин, ўша ҳудуд ёшларининг ўй-кечинмалари, орзу-истаклари билан танишади, уларнинг мақсад ва режаларини бирма-бир кўздан кечириб, зарур ёрдамлар кўрсатади.
Андижон шаҳридаги Digital City номли технопарк фаолияти билан танишиш асносида бу ерда иш олиб бораётган ёшлар билан суҳбат қурди, уларни доимий ўрганишга, изланишга чорлади. Келажагини шу соҳа ривожи билан боғлаган, кўзидаги шижоату ғайратдан эртанги кунга бўлган ишончи сезилиб турган ёш мутахассисларга янада ғайрат билан меҳнат қилишга, кўпроқ билим эгаллашга илҳомлантирди.
Суҳбат асносида, «сизлар бошқалардан 10-15 йил олдин юришлари­нгиз керак. Энг долзарб йўналишлар бўйича дастурий маҳсулотлар яратиб, халқимизга ва хорижликларга қулай хизматлар кўрсатиб, ҳам оилангизга, ҳам жамиятимизга наф келтиришингиз мумкин», дея таъкидлаб ўтди.
Вилоятда бошқа ҳудудларга нисбатан аҳоли зичлиги анча юқори. Бу эса ёшлар бандлигини таъминлашда ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Биргина 2019/2020 ўқув йилида 40 мингдан зиёд ўқувчи вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 11-синфини тамомлашининг ўзи бу қанчалар долзарб ва кечиктириб бўлмайдиган масала эканлигини кўрсатиб турибди. Давлатимиз раҳбари ана шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда, олий ўқув юртига киролмаган ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг қизиқиш ва лаёқатини ўрганиб, касбга йўналтириш бўйича топшириқлар берди.
Андижон шаҳрида ўтказилган йиғилишда мазкур вазифалар, шунингдек, ишсиз оилаларни тадбиркорликка йўналтириш бўйича 353 миллиард сўм кредит, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 20 миллион доллар ажратилишини маълум қилди. Президентимиз мазкур масалаларга оид ҳар бир жараён ва ундаги кичик жиҳатларга ҳам жиддий эътибор қаратар экан, бундан кўзланган асосий мақсадларини айтиб ўтди:
– Мени энг кўп ўйлантирадиган масала – ёшлар ва хотин-қизлар. Уларга эътибор, кўмак керак. Билими, қўлида касб-ҳунари бўлса, ҳаётда ўз ўрнини топиб кетади, дунёқараши ҳам бошқача бўлади. Ота-онаси, оиласи ҳам давлатдан рози бўлади.
Юртбошимизнинг Андижон вилоятига қилган ташрифи ҳамда унда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ҳозирги вақтда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан аниқ режалар ишлаб чиқилди. Унга асосан, ҳудудда иш тартибини «маҳаллабай» тарзида олиб бориш натижасида мавжуд реал ҳолатлар аниқланади. Бунда эҳтиёжманд ва камбағал оилаларни қисқартириш ишларига устувор вазифа сифатида қаралади. Айниқса, вилоятдаги ­40724 та ёрдамга муҳтож оилаларга манзилли кўмак кўрсатиш бўйича сектор раҳбарлари билан аниқ чоралар кўрилади.
Камбағал оилаларнинг моддий имкониятларини яхшилаш, турмуш даражасини ошириш мақсадида фуқаролар йиғини томонидан эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларнинг рўйхати ҳар бир маҳалла кесимида уйма-уй аниқланади ва уларнинг аниқ рўйхати шакллантириб борилади. Бунда эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бири билан индивидуал суҳбатлар ўтказилади.
Айтайлик, суҳбат давомида маълум бир оиланинг неча йиллар олдин ўз ҳунармандчилик устахонаси бўлганлиги ҳамда молиявий қийинчилик сабаб унинг фаолияти тўхтаб қолганлиги аниқланди. Вазирлик ва ҳудудий бошқарма вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ оиланинг тўхтаб қолган бу тадбиркорлик фаолиятини қайта йўлга қўйиш мақсадида зудлик билан муаммонинг туб сабаблари аниқланади ҳамда уни бартараф этиш бўйича мавжуд имкониятлар ўрганиб чиқилади. Оилага молиявий, ҳуқуқий кўмак берилади.
Шу билан бир қаторда, ҳудуддаги эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш истагини билдирган саховатпеша тадбиркор ва хайрихоҳ шахслар билан ҳамкорликда иш олиб борилади. Энг муҳими, бир оила мисолида давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ҳар бир кўмакнинг фуқароларимиз ҳаётида акс этишини таъминлаш учун барча имкониятлар сафарбар этилади.
Раҳмат МАМАТОВ,
Маҳалла ва оилани 
қўллаб-қувватлаш вазири
 




Ўхшаш мақолалар

Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

🕔16:36, 02.05.2024 ✔26

Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

Батафсил
Еттинчи синфда  унаштирув

Еттинчи синфда унаштирув

🕔15:57, 08.01.2024 ✔123

ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

Батафсил
Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

🕔17:36, 23.11.2023 ✔200

Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 26    🕔 16:36, 02.05.2024
  • Еттинчи синфда  унаштирув

    Еттинчи синфда унаштирув

    ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

    ✔ 123    🕔 15:57, 08.01.2024
  • Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

    Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

    Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

    ✔ 200    🕔 17:36, 23.11.2023
  • Оилавий ажримлар:  калаванинг учи  кимнинг  қўлида?

    Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

    Ўзбек жамияти ҳақида гап кетганда, европа бизнинг оила анъаналаримизга, қадрият, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, ришталарни мустаҳкамловчи тушунчаларимизга ҳавас билан қарайди, деб мағрурланишга ўрганиб қолганмиз.

    ✔ 204    🕔 10:24, 27.10.2023
  • Фикр  От қачон  қозиғини  топади?..

    Фикр От қачон қозиғини топади?..

    Ўзбекнинг мақоли: «От айланиб қозиғини топади», дейди. Лекин бизнинг таълим-тарбия отимиз узлуксиз айланмоқда. Бир италиён Монтессори, ... кейин корейс, энди фин услубиётига бошини уриб кўрмоқда. Ҳозиргина ўқиб қолдим, Саудия Арабистони таълимини андоза қилишар эмиш...

    ✔ 225    🕔 13:18, 06.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар