Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

«БОЛАМГА ЭРИМНИНГ ФАМИЛИЯСИНИ ҚЎЙМАЙМАН...»

ёхуд муқаддас қўрғонни емираётган иллатлар нега ҳамон давом этмоқда?
 

«БОЛАМГА ЭРИМНИНГ ФАМИЛИЯСИНИ ҚЎЙМАЙМАН...»

Халқимизда оила юксак қадрият бўлиб, асрлар давомида эъзозланиб келинмоқда. Оила – инсон бахти, орзулари, мақсад-муддаоларини муштарак қилган, ҳаёт нашидасини сурадиган муқаддас макон. Оила соғлом бўлса, жамият мустаҳкам бўлади. Ҳақиқий оила умрнинг бошланиши, мукаммал ҳаётнинг муқаддимасидир.
Ҳар бир оила эр-хотиннинг ўзаро муносабатига асосланади. Оиланинг ҳуқуқий пойдевори – бу никоҳ. Никоҳ томонларнинг розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланиб тузилади ва ФҲДЁ органларида қайд этилади. Турмуш қуришни истаган йигит-қиз ёки аёл ва эркак никоҳларини давлат органларида қайд этдирмас экан, улар диний расм-русумлар билан тузган бўлсалар ҳам давлат томонидан бу оила деб тан олинмайди. Бинобарин, Оила кодексининг 13-моддасида диний расм-русумларга асосан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмаслиги белгилаб қўйилган. Никоҳ ҳақиқий бўлмаганлиги учун эр-хотин бир-бирларига меросхўр бўла олмайдилар. Шунга қарамай, кейинги вақтларда расмий никоҳни иккинчи даражали тадбир деб қараш ҳолатлари кузатилмоқда: фарзанд тарбиялаган ота-оналар ҳам, турмуш қураётган ёшлар ҳам расмий никоҳнинг туб моҳиятини тушуниб етмай, шаръий никоҳ билан тўйни ўтказиб, бошларига ташвиш тушгандан кейин пушаймонда қолмоқдалар. Кейинги пушаймон – ўзингга душман, дейди халқимиз.
Бир қизни асраб-авайлаб, ўқитиб-ўргатиб, вояга етгандан кейин уни турмушга узатаётган ота-онанинг ўз фарзанди ҳақ-ҳуқуқлари нечун қизиқтирмай қолганига ҳайрон қоласан, киши. Ўқимишли қизларимизнинг бу масалага юзаки муносабатда бўлаётгани икки карра ҳайрон қоларлидир.
Эридан ажрашган аёл фарзандига ўзининг отасининг фамилиясини бериши, ота куёвидан бўлган болани ўз фамилиясига олиши билан жуда катта хатоликка йўл қўйилади. Чунки бола куёвининг зотига тегишли, оила ажрашган тақдирда ҳам бола ўз отасининг фамилиясини олиши керак.
Баъзан эри билан ажрашган аёл аччиқ устида фарзандига ўз фамилиясини беражагини, эрининг фамилиясини муносиб кўрмаётганлигини айтиб қолади. Бундай вақтларда унга масаланинг моҳиятини ётиғи билан тушунтириш керак, боланинг қонида отасининг қони борлиги, бинобарин, кейинчалик фарзанд ўз отасини топиши ва ота-бола аҳил бўлиб кетиши мумкинлиги ҳақида маслаҳат бериши лозим. Шундай мулоҳазалардан кейин аёл ўз фикридан қайтиши мумкин.
Баъзан шўролар даврида шаръий никоҳ инкор қилинган дейишади, ундай эмас. Шаръий никоҳдан ўтиш ҳар доим бўлган, аммо ҳозиргидек тантанавор  равишда ўтказилмасди. Шўролар даврида ҳам расмий никоҳдан ўтмаган келин-куёвга шаръий никоҳ ўқиш ман қилинган эди. Ҳозирги вақтда ҳам расмий никоҳи бўлмаса, шаръий никоҳга рухсат берилмайди. Расмий никоҳдан ўтмаганларга шаръий никоҳни ўқиган шахс ким бўлишидан қатъи назар қонун олдида жавоб бериши шарт.
Ушбу муаммо билан боғлиқ яна бир масала устида тўхталишни лозим топдик. Маълум бўлишича, баъзи ёшлар атайлаб расмий никоҳдан ўтмас экан. Бунинг сабабларини ўрганишга ҳаракат қилдик. Мавжуд тартибга кўра, болали онага нафақа тайинлашда оиланинг даромади ҳисобга олинади. Агар эр-хотин расмий никоҳдан ўтмаган бўлса, боланинг отаси йўқ ҳисобланади. Бундан фойдаланган она ишламаяпман, фарзанд тарбияси билан бандман, деб оила даромадини яширар экан. Биз бундайларга эринг бор-ку десак, расмий никоҳимиз йўқ-ку, деб қўлимизга ФҲДЁдан олган ёлғиз онани ифодаловчи ҳужжатни тутқазади. Уларнинг фуқаролик паспортида ҳам турмушга чиққанлиги тўғрисида маълумот бўлмайди. Давлатимиз икки ёшгача ва 18 ёшгача бўлган болали оилаларга нафақа белгилаб қўйган. Ҳар йили миллионлаб маблағ фақат шу йўналишга сарфланади, аммо эри бўла туриб, уни йўққа чиқаришни қандай тушуниш керак?! Бу давлат маблағини ноқонуний ўзлаштириш-ку, бошқача айтганда қонунни айланиб ўтиш эмасми? Бизнингча, қонуншуносларимиз бу масалага ойдинлик киритиши зарур.
Фарзандларимиз соғлом бўлсин учун келин-куёв тиббий кўрикдан ўтиши  мажбурияти қўйилган. Шунга қарамай бу борада анча муаммолар мавжуд. 
Бу масалада ҳам ошна-оғайнигарчилик, таниш-билишчиликка йўл қўйилмоқда, пора билан иш битиришмоқда. 
Яқинда маҳалламизда бир тўй бўлиб ўтди, ҳаммаси рисоладагидек эди: йигит ҳам, қиз ҳам тиббий кўрикдан ўтишган. Тўйдан кейин маълум бўлдики, қизда жиддий касаллик мавжуд экан. Уч кундан кейин улар ажралиш ҳақида ариза билан мурожаат қилиб келишди. Савол туғилади, қизга соғлом деб кафолат берган шифокор қаерга қараган, нега улар қилмишларига жавоб бермайдилар? Шундан келиб чиқиб, бу жараённи тартибга солишни таклиф этамиз ва уни марказлашган тарзда амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Бинобарин, келгуси авлодларимиз соғлом ўсиши учун юқорида тилга олинган масалалар жуда муҳим ижтимоий ва маънавий аҳамиятга эга эканлигини унутмаслигимиз керак. 
Оиланинг мустаҳкамлигини таъминлаш учун анчагина ижобий ишлар амалга оширилди, давлат дастурлари, ҳукуматнинг махсус қарорлари қабул қилинди. Бундан мақсад – оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, оилани мустаҳкамлаш, оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оилани моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, оилада соғлом муҳит яратишдан иборат. Қонуний талаблар асосида қурилган оила мустаҳкам бўлади.
Содиқ МЎМИНОВ




Ўхшаш мақолалар

Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

🕔16:36, 02.05.2024 ✔26

Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

Батафсил
Еттинчи синфда  унаштирув

Еттинчи синфда унаштирув

🕔15:57, 08.01.2024 ✔122

ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

Батафсил
Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

🕔17:36, 23.11.2023 ✔200

Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 26    🕔 16:36, 02.05.2024
  • Еттинчи синфда  унаштирув

    Еттинчи синфда унаштирув

    ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

    ✔ 122    🕔 15:57, 08.01.2024
  • Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

    Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

    Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

    ✔ 200    🕔 17:36, 23.11.2023
  • Оилавий ажримлар:  калаванинг учи  кимнинг  қўлида?

    Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

    Ўзбек жамияти ҳақида гап кетганда, европа бизнинг оила анъаналаримизга, қадрият, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, ришталарни мустаҳкамловчи тушунчаларимизга ҳавас билан қарайди, деб мағрурланишга ўрганиб қолганмиз.

    ✔ 204    🕔 10:24, 27.10.2023
  • Фикр  От қачон  қозиғини  топади?..

    Фикр От қачон қозиғини топади?..

    Ўзбекнинг мақоли: «От айланиб қозиғини топади», дейди. Лекин бизнинг таълим-тарбия отимиз узлуксиз айланмоқда. Бир италиён Монтессори, ... кейин корейс, энди фин услубиётига бошини уриб кўрмоқда. Ҳозиргина ўқиб қолдим, Саудия Арабистони таълимини андоза қилишар эмиш...

    ✔ 225    🕔 13:18, 06.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар