Долзарб мавзу      Бош саҳифа

АЁЛ ҲАЁТДАН РОЗИ БЎЛСА...

Қизлар касб-ҳунарни ошхонада эмас, коллежда ўрганади

АЁЛ ҲАЁТДАН РОЗИ БЎЛСА...

Бугун хотин-қизларнинг жамиятда ва оиладаги ўрнини мустаҳкамлашга, уларни ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доимий эътибор қаратилмоқда. Ўтган 25 йилни сарҳисоб қилсак, бу вақт ичида аёлнинг барча жабҳада ўзини намоён қилиши учун кенг имконият яратилгани ва ўз ўрнида, хотин-қизлар ҳам бундан унумли фойдаланаётганига амин бўламиз.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Тошкент вилояти Янгийўл тумани «Гулбаҳор» шаҳарча фуқаролар йиғинида ўтказган семинар ва давра суҳбатида ана шулар хусусида сўз борди. Тадбир Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрами муносабати билан, ­«Соғлом она ва бола» йили Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

— Бугун юртимизда аёлларнинг ҳам сиёсий, ҳам ижтимоий нуфузини кўтариш, оила ва жамиятдаги фаол иштирокини таъминлаш учун қизалоқларга боғча ёшиданоқ эътибор қаратилмоқда, — дейди Янгийўл туманидаги 7-мактабгача таълим муассасаси мудири Шарифа ДАДАХЎЖАЕВА. — Бола тарбияси жуда нозик масала. Унга ёшлигидан тўғри йўл-йўриқ кўрсатилса, бу кўникма бутун умр сақланиб қолади. Болажонларни соғлом турмуш тарзига одатлантириш, миллий қадриятлар ҳақидаги илк тасаввурларини тўғри шакллантириш, меҳнатсеварлик, катталарга ҳурмат каби фазилатларни ривожлантириш мақсадида боғчамизда «Зумрадойлар давраси» тўгараги ташкил этилган. Тўгаракда болалар салом бериш одобидан то уй ишларини бажаришгача ўргатилмоқда. Ота-оналар ҳам фарзандлари тарбияси, хулқ-атворидаги яхши томонга ўзгаришлардан мамнун. Қизалоқлар уй ишларига ёрдам беришга интилаётгани, ҳатто, қўлидан унча-мунча иш ҳам келаётганини тез-тез айтишади.

Дарҳақиқат, тўгарак аъзоларининг машғулотларини кузатиб, рости, ҳайратландик: 3-6 ёшли қизалоқларнинг болаларча беғуборлик билан салом бериши, меҳмон кутиши, дастурхон атрофида ўзини чиройли тутишига ҳавас қилса арзийди. Боғчада яхши тарбия олган бундай қизалоқлар мактабда ҳам аъло баҳоларга ўқиши тайин. Намунали хулқ ва кучли билимга эга ўқувчи эса келажакда ўзига муносиб касбни танлай олади.

Бу фикрга келишимизга Янгийўл туманидаги 1-умумтаълим мактабида туман хотин-қизлар қўмитаси мактаб жамоаси ва таълим-тарбия сектори ­аъзолари иштирокида 12 йиллик мажбурий таълимнинг қизлар учун ўта муҳим ва зарурлиги хусусида ўтказган давра суҳбати асос бўлди.

— Бу йил мактабимизни 135 ўқувчи битирди, улардан 75 нафари қизлар, — дейди 1-умумтаълим мактаби директори Сайёра ИНОҒОМОВА. — Мактаб маъмурияти, маҳаллалардаги таълим-тарбия сектори аъзолари, аввало, қизларни ўзига мос касб-ҳунар танлашига кўмаклашиб, уларга тўғри йўналишлар берди. Ҳозирда барча битирувчиларимиз касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга тўлиқ қамраб олинган. Бир ўқувчимиз саломатлиги тақозоси билан уйида таълим олди. Мактабимизнинг энг масъулиятли нуқтаси ҳам айни шу битирувчи эди. Яқинда унга ҳам шаҳодатнома топширдик.

— Маҳалламиздан 32 ўқувчи қиз умумий ўрта таълимни якунлади, — дейди «Кўкаламзор» маҳалла фуқаролар йиғини фаоли, таълим-тарбия сектори аъзоси Турғуной ­ҲАСАНОВА. — Ўқувчилар битирув имтиҳонларини топшириб бўлгач, уларнинг касб лаёқати, қизиқишларини ўргандик. Ҳар бири билан алоҳида-алоҳида суҳбатлашиб, келажакдаги режалари ҳақида қизиқдик. Сўнг битирувчиларнинг хонадонларида бўлиб, ота-оналари билан учрашдик. Ота-она ва битирувчининг касб танлаш бўйича танлови бир жойдан чиқмаганда, ўқувчининг қизиқиши ва лаёқатини ҳисобга олиш лозимлиги тушунтирилди. Мана шундай ишлар натижасида келажакда чевар бўлишни ният қилган қизларимиздан бири Гулбаҳор Саноат касб-ҳунар коллежига ҳужжат топширди.

Кўринмас занжир каби бир-бирига боғланган таълим тизимининг кейинги ҳалқаси — касб-ҳунар коллежи ва академик лицейлар. Мактабгача таълим муассасасида ижобий фазилатлари тўғри шакллантирилган, миллий қадриятларга ҳурмат ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбияланган қизалоқлар мактабда барча фандан умумий билимни олади. Сўнг таълимни ўрта махсус босқичда ихтисослаштирилган тарзда давом эттиради. Коллежни битиргач, қизлар нималар билан машғул? Улар ўзларига муносиб ишни топяптими? Ўн икки йиллик таълим ҳосили қайси хирмонларда кўтарилмоқда?

Шу ва бошқа саволларимизга Гулбаҳор Саноат касб-ҳунар коллежида ўтказилган «Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси» мавзусидаги давра суҳбатида жавоб олдик. Янгийўл туман хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, коллеж маъмурияти, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида ўтган тадбирни коллеж битирувчиси, тадбиркор қиз — Хуршидахон Қурбонова ўзининг бизнес-лойиҳаси тақдимоти билан очиб берди:

— Янгийўл шаҳридаги истироҳат боғида «Қизалоқ ва айиқполвон» номли болалар учун ошхона очишни режалаштиргандим, — дейди Хуршидахон. — Битирув имтиҳонларидан олдин устозларимга лойиҳамнинг хомаки режасини кўрсатдим, улар буни қўллаб-қувватлашди. Уни янада бойитиш бўйича таклифлар беришди. Бизнес-режам туман ҳокимлигида ҳам юқори баҳоланди. «Қизалоқ ва айиқполвон» ошхонаси учун Агробанкнинг Янгийўл туман филиалидан икки йил ичида тўлаш шарти билан 15 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди. Ҳозир мен очаётган ошхонада ўзим билан бирга яна тўрт курсдошим ҳам ишли бўлади. Солиқ борасида ҳам каттагина имтиёзларга эгамиз. Ишимиз юришиб кетишига ишонаман. Чунки биз очаётган муассаса шаҳар марказидаги истироҳат боғида жойлашади. Таомларни болалар учун фойдали маҳсулотлардан пишириб, қизиқарли шаклларда тортмоқчимиз. Келажакда ҳар хил аттракционлар, қизиқарли машғулотлар ўтказиладиган хоналар, ўйингоҳлар билан ишимизни кенгайтириш ниятимиз бор.

19 ёшли Хуршидахон Қурбонованинг катта ҳаёт сари дадил қадам билан чиқаётгани йиғилганларни ҳам ҳайратлантириб, ҳам ҳаваслантиргани рост. Битирувчининг ўз лойиҳасини дадил туриб, тақдимот қилаётгани, кўзлари ёниб, келажак режалари билан ўртоқлашаётганини эшитиб турган бир онахон кўпчиликнинг кўнглидан ўтаётган сўзларни айтди:

— Балли, отангга раҳмат, қизим. Биз сенинг ёшингда юрардик арғамчи сакрасамми ё бошқа ўйин ўйнасамми, деб. Савод ҳам, ўқиш ҳам шунга яраша эди. Сен эса тадбиркорликдай катта бир ишни бошлаб, тенгдошларингни ишга ҳам оляпсан. Мана, банк ишониб, 15 миллион сўм бераётган экан, демак, сен уддалайсан. «Ёш қизлар ҳам бизнес қиляпти, тадбиркор бўлишяпти», дейишса, «Ҳа, энди дўппи, қуроқ тикиб сотаётгандир-да», деб ўйлардим. Йўқ, хотин-қизлар ҳам ҳақиқий ишбилармон, тадбиркор экан.

Ҳақиқатдан ҳам, сўнгги йилларда тадбиркорлик, хусусий ва оилавий бизнес соҳасида аёлларнинг иштироки ортмоқда. Масалан, мамлакатимиз миқ­ёсида охирги ўн йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарига раҳбарлик қилаётган хотин-қизлар улуши 1,6 баробарга ошган. Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш учун тижорат банклари ажратаётган кредитлар ҳажми ҳам йил сайин кўпаймоқда: 2007 йилда 90,1 миллиард сўм, 2015 йилда 1 триллион 255 миллиард сўмдан ортиқ маблағ хотин-қизларнинг истиқболли лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилди.

Аёлга нозик хилқат сифатида қаралиши билан бирга, у ҳаёт чархпалагини айлантирувчи катта куч деб ҳам эътироф этилади. Чунки оила мустаҳкамлиги, эл-юрт хотиржамлиги кўп ҳолларда уларга боғлиқ. ­Президентимиз Ислом Каримов «Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш — энг олий саодатдир» асарида таъкидлаганидек, «Аёлларимизнинг турмуш шароитини енгил қилиш борасида биз учун майда нарсанинг ўзи йўқ ва бўлмайди ҳам. Аёлнинг кайфияти яхши бўлса, аёл ҳаётдан рози бўлса, оила ҳаётдан рози бўлади. Агар оила рози бўлса, маҳалла, бутун эл-юрт рози бўлади».

Халқаро эътироф

Яқинда Ҳиндистоннинг «Indian Diplomacy» электрон порталида эълон қилинган мақолада Ўзбекистонда аёллар бандлигини таъминлашда хусусий тадбиркорликка алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланади: «Оилавий бизнесни ташкил этиш, аёлларнинг ҳуқуқий билимлари ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги кўникмаларини ошириш мақсадида давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказилмоқда. Мутахассислар томонидан уларга аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, бизнес-режа тузиш, ҳужжат юритиш, солиқ имтиёзлари, кредит олиш сингари масалалар бўйича маслаҳат ҳамда тавсиялар бериляпти. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида эндигина иш бошлаётган аёллар учун бепул юридик маслаҳатлар тизими йўлга қўйилган… Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларига йўналтирилган кредитлар ҳисобидан минглаб аёллар ўз бизнесини йўлга қўйиб, оиласи ҳаёт даражасини ошириш имконига эга бўлмоқда…»

 

Дилроз АБРАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔5

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔70

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 5    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 70    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 74    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 103    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар