Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари
Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.
БатафсилБаҳор фаслидаги илик узилди пайтида кўкатли таомлар танага дармон, руҳимизга тетиклик бағишлайди. Эрта баҳорда кўкатлар солинган қатиқ салатлар, сумалак ва ҳалимлар қишдан толиқиб чиққан организм учун жуда фойдали. Келин-қизларимиз томонидан тайёрланган қатлама, чучвара, сомса, варақиларга асосан кўклар солинади. Ялпиз, жағ-жағ, исмалоқ, беда, отқулоқ, матор сингари кўкатларимиз витаминларга бойлиги сабаб киши танасига қувват бағишлайди.
Нонушта: нон ва қаймоқ
Анъанага айланган нонушта бу янги тандирдан узилган иссиққина нон ва сутдан ажратиб олинган янги қаймоқ. Айниқса ёш болалар ва бувижонларни севимли нонуштаси.
Мастава
Ўзбек халқининг севимли суюқ таоми. Уни хоҳлаган пайтингиз эрталабга, тушликка, кечки овқатга ҳам тайёрласа бўлади. Водийда кўпроқ эрталаб тайёрлашади. Олдин масалиқларни тайёрлаб оламиз. Гўштни майдалаб чопамиз қийма бўлса янада яхши. Пиёз, сабзи қартошка майда кубик қилиб тўғралади.
Қозонда ёғни қиздириб масаллиқларни бирин-кетин соламиз. Помидор ёки томат солинади. Қизартиргач, сув қуйамиз. Қайнаб чиққач, гуруч соламиз. Пишишига яқин зираворлар солинади. Мастава сузилгач, ёнига албатта қатиқ, райҳон кўкатлар, мурч қўйилади.
Ширчой
Ширчой шарқ халқларининг анъанага айланган севимли нонуштаси. Фақат ширчой ҳар бир ҳудудда турлича тайёрлашади.
Қайнаган сувга қора чой солиб озроқ қайнатилади. Сут, туз яна қайнаган сув қўшилади. Таъбга қараб сариёғ солинади. Нон бўлакларини ҳам қўшса бўлади. Фарғона томонларда нон бўлаклари тўғралиб устига қаймоқ, туз солиб қайнаган сув солинади. Хуллас ширчойга сут, туз, сариёғ қайнаган сув ҳамда қуруқ чой ишлатилади.
Қатлама
Ўзбек дастурхонини қатламасиз тасаввур қилиш қийин. Аввало хамир қорилиб ёйилади. Сариёғ ёки қаймоқ суртилади. Пиёз кўкатлар тўғралади. Хамир яна ўралиб, бошқатдан ёйилади. Қатлама пиширадиган қозонда орқа ва олд томонларига ёғ солиб қизартириб пишириб олинади. Қатламага кўкат солмасдан ҳам пишириш мумкин. Устига шакар сепиб берилса, болажонлар учун мазали бўлади.
Ҳилола ИБРОҲИМОВА
Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.
БатафсилБайрам – совғалар, фестиваллар, севимли фильмлар ва албатта байрам дастурхонини тайёрлашнинг айни вақти. Аммо байрам меъёрдан ортиқ овқатланиш ва катта миқдордаги озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.
БатафсилЗарур масаллиқлар:
700 грамм мол гўшти,
300 грамм картошка,
1 дона сабзи,
2 дона пиёз,
4 дона қайнатилган тухум,
400 грамм шавель,
ўсимлик ёғи,
сметана,
кўкатлар,
таъбга кўра туз ва мурч.
Батафсил