Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Оилаларни ажратаётган учунчи қўл

— Шерзод, икки кундан бери нега мактабга бормаяпсан? Ёки дарслар ёқмаяптими?..
Аввалига у бироз жим қолади, саволга жавоб бергиси келмайди. Лекин яна нимадандир ташвишланиб, бошини эгганича секин гап бошлайди:

Оилаларни ажратаётган учунчи қўл

— Йўўқ... Мен устозларимни яхши кўраман. Ҳар куни мактабга боргим келади. Аммо... мен йўғимда дадам ойимни уриши мумкин-да. Ўтган куни мактабдан келсам, ойим йиғлаб ўтирибдилар. Дадам ойимни яна калтаклабдилар... Энди биз алоҳида яшар эканмиз. Ойим айтдилар…
Бу гапларни эшитиб донг қотиб қолдим. Бу тўртинчи синф — айни билим олишга иштиёқманд боланинг сўзлари.

2019 йилнинг 11 ойи давомида 277,4 мингта никоҳ қайд этилганию ажралишлар сони 28,7 мингтага етгани ўтган йилнинг сўнгги ҳайратомуз хабарларидан бири бўлди мен учун. Аввало, давлат раҳбари бу борадаги вазият жуда ачинарли эканини айтиб ўтган эди. Бу шунчаки оддий статистика эмас. Унинг ортида қанчадан-қанча фарзандлар тирик етим бўлиб қоляпти. Оилавий ажрашишларга қарши давлат миқёсида қанча курашилса-да, у худди печак ўт сингари бизни қамраб оляпти. Энг ачинарлиси бир-бирини тушунмаслик, қайнона-келин муносабатлари, учинчи бир томоннинг аралашуви каби арзимас нарсалар бир қўрғоннинг вайрон бўлишига сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
«Ажрашишлар сони ўсишда давом этмоқда. Ҳамма жим… сайловлар, сайловолди учрашувларда ҳам бу масала кўтарилмади. Нима, бу ҳеч кимга тааллуқли эмасми?» — деб таъкидлаган эди Президентимиз 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказилган учрашув давомида.
Ҳақиқатан ҳам оилавий ажрашишлар йил сайин кўпайиб бормоқда. Мисол учун, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2017 йилда никоҳдан ўтиш ва ажрашишлар сони 306,2 мингга 31,9 мингни, 2018 йилда 311,3 мингга 32,3 мингтани ташкил этган. Хўш, оилаларнинг бузилиши бундай тез суръатда ўсиб боришига сабаб нима?

«Гендер тенглик» тарғиботи тўғрими?
— Жамиятдаги гендер тенглиги яъни эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқли эканини нотўғри тушиниш ва уни оилага нисбатан нотўғри татбиқ қилиш ҳам оилавий ажримларни келтириб чиқармоқда, — дейди Ўзбекистон Миллий университети ўқитувчиси Баркамол Рафиқов. — Оқибатда икки томон ҳам бараварига ўз сўзини ўтказишга ҳаракат қилиши юзага келади. Тўғри, жамиятда ҳамма тенг ҳуқуқли, ўз ўрнига эга. Аммо менталитетни унутмаслик, ўзбекона қадриятларни, эр-хотиннинг ўзаро бир-бирига нисбатан керак бўладиган ҳурматни эсдан чиқармаслигимиз шарт. Мисол учун аёл киши раҳбар бўлган тақдирда ҳам буни оилага кўчириб бўлмайди. Қадимдан ота-боболаримиз эркак киши оила устуни, аёл эса шу рўзғор эгаси, шу хонадонни ҳаракатлантирувчи кучи сифатида кўрган. Эркак кишининг бир неча поғона устунлиги бу асло ҳуқуқий жиҳатдан эмас. Бу эркак кишига ҳеч қачон аёлни камситишга ёки «айтганим айтган, деганим деган» қабилидаги раҳбарлик ҳуқуқини бермайди. Аксинча, эркак масъулиятини ошириб, аёл кишига эрининг ёнида доим елкама-елка туриб, уни доим қўллаб-қувватлаш вазифасини юклайди.
Масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Кўпчилик аёллар ишни ҳам, оилани ҳам бирдек олиб боради. Бироқ беш қўл баробар эмас. Уйда ўтирганлари-чи? Улар нима билан банд? Ҳамма нарса бекорчилик ва зерикишдан келиб чиқади-ку, аслида.

Никоҳ — муқаддас, унинг бузилиши эса...
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Бахтиёр оила» китобида келтирилишича, Аллоҳ таолонинг барча анбиё алайҳимуссаломларини бирлаштириб турувчи суннатлардан бири никоҳдир. Бу иш энг муқим суннатлардан ҳисобланмаганида, Аллоҳ таоло уни ҳамма Пайғамбарларига раво кўрмас эди. Бу эса, ўз навбатида никоҳга алоҳида аҳамият бериш лозимлигини билдиради. Ҳанафий мазҳабининг энг йирик уламоларидан бўлган Ибн Обидин роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Одам алайҳиссаломдан то қиёматгача ибодат қилиб белгиланган ҳамда охиратда жаннатда ҳам давом этадиган амал иккитадир: иймон ва никоҳ».
Кўриниб турибдики, никоҳ тузиш ва уни сақлаб қолиш ҳар бир инсоннинг ўз олдидаги энг катта бурчи ҳисобланади. Никоҳ қанчалик муқаддас экан, демак уни бузиш ҳам Аллоҳ олдида шунчалик номақбул иш ҳисобланади.

«Ҳомиладор бўлишни хоҳламайман...»
Оилавий ажрашишларга яна иқтисодий эҳтиёжларнинг ортиб бориши ва йигитларимизнинг оилага нисбатан масъулятсизлиги ҳам сабаб бўлмоқда.
— Яқинда янги келинчак билан танишиб қолдим, — дейди Чуст туман Оила маркази раҳбари Мўътабар Арипова. — Оила қурганига атиги икки ой бўлибди. Негадир хомуш. Ўзимга яқин олиб кўнглига қўл солдим. «Ҳомиладор бўлишни хоҳламайман, опажон» деди. Нима дейишни билмай қолдим. «Бу хонадонга энди мослашяпман», сўзида давом этди келинчак. «Хўжайиним билан совчилар орқали танишганмиз. Ҳали бир-биримизни яхши билмаймиз. Қайнотам айтди тўйдан анчагина қарз билан чиқишибди. Шунинг учун ҳомиладор бўлишим билан хўжайиним Россияга ишлашга кетмоқчи экан. Ҳали танишиб улгурмасимиздан кетиб қолсалар, мен янги оилада, янги муҳитда қандай яшайман? Ҳомиладорликда ҳар хил ҳолат бўларкан. Қайнонамга қандай айтаман...»
Ана, холос! Ёшларнинг масъулиятсизлиги деймизу аммо катталар-чи, ортиқча дабдаба деб уларнинг ўзи фарзандларни қийнаб қўймаяптими? Мана шундай ҳолатлар оила қўрғонига дарз еткизмаяптими?

Фарзандсизлик – бош сабаб эмас
«Турмуш қурганимга тўрт йил тўлди, — дейди Зарнигор Эргашева. — Эр-хотин Аллоҳдан чин дилдан фарзанд сўраб дуо қилдик. Аввалига уйдагилар бепарво бўлишди. Бир йил ўтиши билан қайнонам ўғлига ажрашиш ҳақида тез-тез айта бошлади. Турмуш ўртоғим эса мендан кўнгил узолмади. Қайнонам бўлса, мени ёмон кўрсатиш учун турли баҳоналар ўйлаб топарди. Охири хўжайиним ҳам тақдирга тан бериб, судга ариза топширди. Сабаб — фарзандсизлик. Ишонасизми, судга чақиришган кун бўйимда борлигини билиб қолдим. Ўзимда йўқ хурсанд эдим. Энди ҳаётимиз ўзгаради, менинг ҳам фарзандим бўлади, дея дунёларга сиғмадим. Бу янгиликни қай йўсинда айтишни билмай тилим лол эди. Хўжайиним ҳам жуда хурсанд эди. Энди улар билан кетаман, деб ўйладим. Аммо қайнонам бунга йўл қўймади. Хўжайиним икки ўртада нима қилишини билмай сарсон бўлди. Мана, фарзандимни ҳам қўлимга олдим, 6 ойлик бўлди, бироқ ҳали ҳам ота уйимдаман. Гап-сўзлардан эшитишимча, аслида қайнонамга ота-онамнинг олди-бердилари ёқмаган эмиш. Байрамлар ҳам совғаларсиз ўтаётган экан. Наҳотки, мол-дунё фарзанд тақдири ва бахтидан устун турса. Аллоҳим ҳам ажрашишимизни хоҳламай бизга олий неъмат — фарзандни инъом этди-ку, ахир! Аммо... молингизни, жонингизни ўртага қўйиб, янги бир оила барпо этасизу арзимаган инжиқликлар сабаб пароканда бўлганда жуда алам қилар экан одамга.
Оилавий ажримлар фақат бир оиланинг муаммоси эмас. Қачонки, биз жам бўлиб ҳаракат қилсак, кейингина аниқ мақсадга эришамиз. Бу борада яқинда фаолиятини бошлаган янги тузилма – Маҳалла ва оила масалалари вазирлиги тизимли иш олиб бориши зарур, назаримда. Чунки, битта-иккита оилани яраштириб қўйиш билан иш битмаслигини ҳаммамиз биламиз. Муаммони қуйидан бошлаб ўрганиш ҳамда комплекс равишда бартараф этиш зарурати аллақачон етиб келган. Айниқса, ёши улуғ кексаларимизнинг йўл-йўриқлари, минг йиллик тутумларимиз бу йўлда жуда асқатади.
Олдинлари қизлар ҳақида гап кетганда «бувисининг тарбиясини олган» деган таърифнинг ўзи етарли эди. Бундай қизлар тежамкор, одобли, эсли-ҳушли, бувисидан кўп нарсаларни ўрганган дейишарди. Қани энди қизларимиз шундай бувижонлар қўлида камол топса.
Шу ўринда яна бир мулоҳаза: Қайноналар мактаби лойиҳасини ривож­лантириш лозим. Айрим қайноналар борки, тўкис бахтга ўзи билиб-билмай рахна солади, энди барпо бўлаётган оилага путур етказиб қўяди. Бу оқила аёлларга сира ҳам ярашмайди. Афсуски, юқорида келтирилган қаҳрамонимиз тақдири бунга яққол мисолдир. Жамиятда ажрашиш­ларнинг олди олинишида маърифатли қайноналар ҳам катта кўмак бера олади. Фақат бунинг энг муқобил йўлларини татбиқ этиш лозим, деб ўйлайман.
Жорий йилда «Йилнинг барчага ўрнак ёш оиласи» республика танловини ўтказиш таклиф этилди. Ўйлайманки, бу бежиз эмас. Бу тотув оилаларни кўпайтиришга ҳаракатнинг дебочаси бўлса, ажаб эмас.
Дилфуза ТИЛЛАЕВА
 




Ўхшаш мақолалар

Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

🕔16:36, 02.05.2024 ✔27

Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

Батафсил
Еттинчи синфда  унаштирув

Еттинчи синфда унаштирув

🕔15:57, 08.01.2024 ✔123

ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

Батафсил
Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

🕔17:36, 23.11.2023 ✔200

Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 27    🕔 16:36, 02.05.2024
  • Еттинчи синфда  унаштирув

    Еттинчи синфда унаштирув

    ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

    ✔ 123    🕔 15:57, 08.01.2024
  • Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

    Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

    Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

    ✔ 200    🕔 17:36, 23.11.2023
  • Оилавий ажримлар:  калаванинг учи  кимнинг  қўлида?

    Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

    Ўзбек жамияти ҳақида гап кетганда, европа бизнинг оила анъаналаримизга, қадрият, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, ришталарни мустаҳкамловчи тушунчаларимизга ҳавас билан қарайди, деб мағрурланишга ўрганиб қолганмиз.

    ✔ 204    🕔 10:24, 27.10.2023
  • Фикр  От қачон  қозиғини  топади?..

    Фикр От қачон қозиғини топади?..

    Ўзбекнинг мақоли: «От айланиб қозиғини топади», дейди. Лекин бизнинг таълим-тарбия отимиз узлуксиз айланмоқда. Бир италиён Монтессори, ... кейин корейс, энди фин услубиётига бошини уриб кўрмоқда. Ҳозиргина ўқиб қолдим, Саудия Арабистони таълимини андоза қилишар эмиш...

    ✔ 225    🕔 13:18, 06.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар