Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари
Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.
БатафсилБугун бизлар сизнинг хонадонингизга седанали, юпқа ва қарсилдоқ печенье билан ташриф буюрдик. Унда калцийга бой бўлган седана миқдори кўпдир.
Масаллиқлар:
• 160 грамм оқ рангли седана;
• 120 грамм шакар;
• 70 грамм ун;
• 60 грамм юмшатилган сариёғ;
• 1 та тухум;
• бир чимдим туз, бир чойқошиқ қабартма, бир чойқошиқ ванилин.
Тайёрланиши: Ун, қабартма ва тузни элаб оламиз. Юмшаган сариёғга ванилин ва шакарни солиб, миксерда аралаштирамиз. Устидан тухумни солиб, оқаргунига қадар яхшилаб кўпиртириб оламиз. Элаб олинган унни аралашма устидан солиб аралаштирамиз ва оқ седанани ҳам соламиз. Қошиқ ёрдамида яхшилаб аралаштирамиз. Патнисга пергамент қоғоздан тўшаб, хамирдан бир қошиқдан солиб чиқамиз. Бунда уларнинг орасида 5 см дан жой қолиши керак (чунки пишиш жараёнида печеньелар ёйилиб кетади). Қўлимизни намлаб, печеньеларга шакл берамиз. Хоҳишга қараб, устига яна седанадан сепиш ҳам мумкин. Печеньеларни 180 С даражада қиздирилган газ печида пишириб оламиз.
Ёқимли иштаҳа!
Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.
БатафсилБайрам – совғалар, фестиваллар, севимли фильмлар ва албатта байрам дастурхонини тайёрлашнинг айни вақти. Аммо байрам меъёрдан ортиқ овқатланиш ва катта миқдордаги озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.
БатафсилЗарур масаллиқлар:
700 грамм мол гўшти,
300 грамм картошка,
1 дона сабзи,
2 дона пиёз,
4 дона қайнатилган тухум,
400 грамм шавель,
ўсимлик ёғи,
сметана,
кўкатлар,
таъбга кўра туз ва мурч.
Батафсил