Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

«ИБРАТЛИ ОИЛА» ҒОЛИБИ МИСРГА САЁҲАТ ҚИЛАДИ

Бугун давр биздан оила институтини мустаҳкамлаш масалаларига чуқур илмий ёндашувни, соҳада илмий-тадқиқот муассасалари ва жамоат ташкилотлари билан яқин амалий ҳамкорликда иш олиб боришни талаб этмоқда. 

«ИБРАТЛИ  ОИЛА» ҒОЛИБИ МИСРГА  САЁҲАТ  ҚИЛАДИ

Шундагина оилалар муаммоларини ҳал этиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёр­лаш ва кишилар онгига «Оила – жамият ва давлат ҳимоясида» конституциявий принципини сингдириш мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Республика маънавият ва маърифат маркази каби қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган «Ибратли оила» республика кўрик-танлови ҳам ана шу мақсадларга хизмат қилади. 
Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қув­­ватлаш ва оила институтини мустаҳ­камлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида замонавий оилани ривожлантириш, намунали оила­ларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини ошириш ва «Соғлом оила – соғлом жамият» концептуал ғоя­сини ҳаётга татбиқ этиш каби муҳим масалалар ўрин олган. «Ибратли оила» кўрик-танловидан кўзланган мақсад ҳам оилалар мустаҳкамлигини ошириш, намунали оилалар сафини кўпайтиришдир.
Куни кеча пойтахтимиздаги Банк­лар ассоциациясининг анжуманлар залида мазкур кўрик-танловнинг якуний респуб­лика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Иккинчи бор ташкил этилган «Ибратли оила» кўрик-танловига қизиқувчилар сонининг кўпайганлигини танловда ўтган йилга нисбатан 55 мингдан зиёд, яъни 70 мингга яқин оилалар иштирок этганидан ҳам билсак бўлади. Танловнинг республика босқичига оилавий қадриятларни эъзозлайдиган, жамоат ишларида фаол, маҳаллада ибрат қилиб кўрсатса арзийдиган энг намунали 14 нафар оила саралаб олинди. Якуний босқичда оилалар «Энг ибратли жамоат ишларида фаол оила», «Энг ибратли маърифатли оила», «Энг ибратли тадбиркор оила», «Энг ибратли аҳил оила», «Энг ибратли оилавий қадриятларни улуғ­лаган оила» каби қатор номинациялар бў­йича диплом, статуэтка, китоб­лар жам­ланмаси ва қимматбаҳо сов­ғалар билан тақдирландилар.
– Ибратли оила бўлиш сири, аввало, ота-онанинг бир-бирига бўлган муносабатида. Агар улар аҳил-иноқ бўлиб, ўзаро ҳурмат асосида яшашса, фарзанд­лар ҳам шунга қараб, тарбия олишади. Ота-онасининг китоб ўқиганини кўрмаган фар­занд ҳеч қачон китобга ошно бўлмайди. Биз фарзандларимизни болалигидан китобга муҳаббат руҳида тарбиялаганмиз. Оилавий кутубхонамизда мингдан зиёд ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари бор, – дейди «Энг ибратли китобхон оила» номинацияси билан тақдирланган навоийлик Олия опа Сидиқова.
Маҳаллада ёш оилаларга ҳар томонлама ибрат бўлиб келаётган Тошкент шаҳридан Ражабовлар оиласи 3-ўринга, Самарқанд вилоятидан Норматовлар оиласи ­2-ўринга, Тошкент вилояти Ангрен шаҳридан Ис­мои­ловлар оиласи 1-ўринга муносиб кўрилди.
– Оиламизнинг бугунги ­кунда ма­ҳалладаги ўрни, фарзандларимиз эришиб келаётган санъат, спорт соҳаси­даги ютуқлар, маҳалламиз билан ҳамкорликда боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларга ёрдамимиз, жамоат ишларидаги фаолиятимиз ушбу кўрик-танловда ғолиб бўлишимизга туртки бўлди, деб ўйлайман. Маҳалла негизида барпо бўлаётган ҳар бир оила борки, оила тинч­лиги, фарзандлар камоли юртимизнинг фаровонлигига замин яратишини ёддан чиқармаслиги зарур, – дейди 1-ўринни эгаллаб, Миср Республикасига икки кишилик йўлланмани қўлга киритган «Энг ибратли инновацион, замонавий оила» бошлиғи Аъзам Исмоилов.
Оила – мўъжаз Ватан. Қадриятлар улуғланган  оилада тарбияланган ҳар бир ўғил-қиз юрт шаънини улуғлайдиган, эл фаровонлиги йўлида фидойи инсонлар бўлиб вояга етади.

Маҳфуза ПЎЛАТОВА




Ўхшаш мақолалар

Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

🕔16:36, 02.05.2024 ✔26

Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

Батафсил
Еттинчи синфда  унаштирув

Еттинчи синфда унаштирув

🕔15:57, 08.01.2024 ✔123

ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

Батафсил
Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

🕔17:36, 23.11.2023 ✔200

Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 26    🕔 16:36, 02.05.2024
  • Еттинчи синфда  унаштирув

    Еттинчи синфда унаштирув

    ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

    ✔ 123    🕔 15:57, 08.01.2024
  • Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

    Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

    Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

    ✔ 200    🕔 17:36, 23.11.2023
  • Оилавий ажримлар:  калаванинг учи  кимнинг  қўлида?

    Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

    Ўзбек жамияти ҳақида гап кетганда, европа бизнинг оила анъаналаримизга, қадрият, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, ришталарни мустаҳкамловчи тушунчаларимизга ҳавас билан қарайди, деб мағрурланишга ўрганиб қолганмиз.

    ✔ 204    🕔 10:24, 27.10.2023
  • Фикр  От қачон  қозиғини  топади?..

    Фикр От қачон қозиғини топади?..

    Ўзбекнинг мақоли: «От айланиб қозиғини топади», дейди. Лекин бизнинг таълим-тарбия отимиз узлуксиз айланмоқда. Бир италиён Монтессори, ... кейин корейс, энди фин услубиётига бошини уриб кўрмоқда. Ҳозиргина ўқиб қолдим, Саудия Арабистони таълимини андоза қилишар эмиш...

    ✔ 225    🕔 13:18, 06.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар