Пазандалик      Бош саҳифа

КРУАССАН

Масаллиқлар: 600 грамм ун, 2 та тухум, 1 стакан сут, 100 грамм шакар, 300 грамм сариёғ, озгина туз, 2 чойқошиқ хамиртуруш. 

КРУАССАН

Тайёрланиши: 
Стаканга хамиртуруш, бир ошқошиқ шакар ва озгина сут солиб аралаштириб 10 дақиқа дам берамиз. Каттароқ идишга унни элаб, туз, қолган ­шакарни ва тухумларни чақиб соламиз. Кейин хамиртурушли массани солиб, аралаштириш жараёнида сутни қўшамиз. 10 дақиқа қорамиз, қўлга ёпишмайдиган юмшоқ хамир бўлиши керак. Бир соатга ошириш учун қўйиб қўямиз, бу орада 300 грамм сариёғни елим пакетга солиб, жўва ёрдамида тўртбурчак қилиб ёямиз ва музлатгичга қўямиз. Ошган хамиримизни ҳалиги сарёғ ҳажмидан икки баробар каттароқ ёямиз. Сариёғни хамиримизнинг яримига жойлаймиз, ярмини устидан ёпиб, четларини букиб чиқамиз. Кейин жўва билан 60 х 20 сантиметр қилиб ёямиз, кейин учдан бирини букамиз, қолган учдан бирини ҳам букамиз ва елим пакетга ўраб музлатгичга 30 дақиқага қўямиз.
Шу жараённи уч маротаба такрорлаймиз. Ва ниҳоят тайёр бўлган хамиримизни ун сепилган стол устига энига 18-20 сантиметр, бўйига 80-100 сантиметр, қалинлиги 0,5 сантиметрқилиб ёямиз. Узунчоқ учбурчаклар қилиб кесиб оламиз ва рогаликка ўхшатиб ўраймиз. 30 дақиқа кўтарилиши учун қолдирамиз ва 180-200 даража қизиган духовкага солиб, усти қизаргунча пиширамиз. Пишгач, сиропга ботириб оламиз.
Ёқимли иштаҳа!




Ўхшаш мақолалар

Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича  ЖССТ тавсиялари

Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари

🕔23:16, 26.03.2023 ✔437

Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.

Батафсил
Олтин меъёрни сақланг,  байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

Олтин меъёрни сақланг, байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

🕔21:12, 29.12.2022 ✔424

Байрам – совғалар, фестиваллар, севимли фильмлар ва албатта байрам дастурхонини тайёрлашнинг айни вақти. Аммо байрам меъёрдан ортиқ овқатланиш ва катта миқдордаги озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.

Батафсил
Баҳор шўрваси

Баҳор шўрваси

🕔15:26, 28.03.2022 ✔563

Зарур масаллиқлар:

700 грамм мол гўшти,

 300 грамм картошка,

 1 дона сабзи,

2 дона пиёз,

4 дона қайнатилган тухум,

400 грамм шавель,

ўсимлик ёғи,

 сметана,

кўкатлар,

таъбга кўра туз ва мурч.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича  ЖССТ тавсиялари

    Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари

    Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.

    ✔ 437    🕔 23:16, 26.03.2023
  • Олтин меъёрни сақланг,  байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

    Олтин меъёрни сақланг, байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

    Байрам – совғалар, фестиваллар, севимли фильмлар ва албатта байрам дастурхонини тайёрлашнинг айни вақти. Аммо байрам меъёрдан ортиқ овқатланиш ва катта миқдордаги озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.

    ✔ 424    🕔 21:12, 29.12.2022
  • Баҳор шўрваси

    Баҳор шўрваси

    Зарур масаллиқлар:

    700 грамм мол гўшти,

     300 грамм картошка,

     1 дона сабзи,

    2 дона пиёз,

    4 дона қайнатилган тухум,

    400 грамм шавель,

    ўсимлик ёғи,

     сметана,

    кўкатлар,

    таъбга кўра туз ва мурч.

    ✔ 563    🕔 15:26, 28.03.2022
  • Лимонли кекс

    Лимонли кекс

    Кекс хамири учун керакли масаллиқлар: ун — 270 грамм, тухум — 4 дона, сариёғ ёки маргарин — 200 грамм, шакар — 200 грамм, 1 дона лимон пўсти қириндиси, 1 дона лимоннинг шарбати, 1 чой қошиқ қабартма, туз ва ванилин. 

    ✔ 848    🕔 15:57, 16.09.2021
  • Нокли пирог

    Нокли пирог

    Нок ва йогурт қўшиб пишириладиган бу пирог иссиқ чой билан ичишга жуда яхши. Бу пирог ўз навбатида жуда юмшоқ, мазали ва ноклар солиниши сабаб ҳам хушбўй ҳидли чиқади.
     

    ✔ 813    🕔 14:50, 06.08.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар