Даромад манбаи      Бош саҳифа

БОСТИРИБ КЕЛАЁТГАН ҚУРҒОҚЧИЛИК

Бу катта хавфнинг олдини олиш мумкинми?

БОСТИРИБ КЕЛАЁТГАН ҚУРҒОҚЧИЛИК

Ҳозир иқлим ўзгаришлари ҳар қачонгидан ҳам тезроқ ва шиддатлироқ содир бўлаётгандек. Шу боис ҳам унга мослашиш барча мамлакат олдида турган жиддий муаммолардан.

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Қорақалпоғистоннинг шимолий ҳудудларида фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини ошириш масалаларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида ҳам шу ҳақда атрофлича фикр юритилди.

Мамлакатимизда қурғоқчиликка мослашиш жараёнини ўрганиш, режалаштириш, бу борадаги стратегия ва чора-тадбирларни ишлаб чиқиш энди амалий босқичга ўтди, деб айтиш мумкин. Табиийки, бу ҳар бир ҳудуднинг табиий ва ижтимоий-иқтисодий хусусиятларини эътиборга олган ҳолда олиб борилади.

Сифатсиз ер — сифатсиз маҳсулот

Бу жараёнда асосий эътибор жазирама иссиқ, қаттиқ совуқ, қурғоқчилик, кучли жала-ёмғирларга мослашишга қаратилади. Масаланинг иқтисодий ва ижтимоий томони ҳам бор: қурғоқчилик оқибатида катта майдонларга экилган экинлар қовжираб, қуриб қолади ёки ҳосили кам ва сифатсиз бўлади. Сифатсиз маҳсулотни истеъмол қилиш эса, турли касалликларни келтириб чиқаради, инфекциялар тарқалади. Шу боис кузатилаётган ва келажакда кутилаётган иқлим ўзгаришлари, иқлимий хавфларга барқарорликни ва уларга мослашиш қобилиятини ошириш заруриятини пайдо қилмоқда.

Илк йирик лойиҳа

2014 йилнинг охирида «Ўзбекистоннинг қурғоқчил туманларида жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлимий барқарорлигини таъминлаш» лойиҳаси иш бошлади. Олти йилга мўлжалланган лойиҳанинг асосий мақсади юртимизнинг қурғоқчилик таъсирига мойил бўлган ҳудудларида, хусусан, Оролбўйида иқлим ўзгаришларига барқарор қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик фермер хўжаликлари яратишдан иборат. Лойиҳа фермер ва деҳқон хўжаликларига қурғоқчиликнинг асоратларини бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишга ёрдам беришдан иборат. Хусусан, илгари Қорақалпоғистоннинг шимолий ҳудудлари учун хос бўлмаган иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш, қурғоқчиликни олдиндан огоҳлантириш тизимлари, ерларни лазер ёрдамида текислаш, сувни тежовчи технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилади.

Бу борада тегишли вазирлик ва идоралар, ташкилотлар, олим ҳамда мутахассислар ҳамкорлик қилмоқда.

Мослашиш чоралари

Дарёларнинг қуйи оқимида жойлашган ушбу минтақага кўпинча жуда оз ва паст сифатли сув етиб келади. Кучли қурғоқчилик даврида баъзан оби-ҳаёт умуман етиб бормайди ҳам. Оқибатда сув ресурслари билан боғлиқ ўта танг вазият юзага келади. Бу эса ер унумдорлигига салбий таъсир кўрсатади. Шу муносабат билан Қорақалпоғистоннинг беш тумани лойиҳанинг тажриба ҳудуди сифатида танлаб олинди ва у ерга иқлим ўзгаришининг ноқулай оқибатларини енгиллаштиришга йўналтирилган мослашиш чоралари татбиқ этилди.

— Олдиндан кўрилган мослашиш чоралари мамлакат иқтисодиётининг кескин иқлим ўзгаришларга барқарорлигини ошириш, йўқотишларнинг олдини олиш имконини беради, — дейди лойиҳа раҳбари Александр МЕРКУШКИН. — Лойиҳада ўсимлик ва чорвачилик билан шуғулланувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳам эътибордан четда қолмаган, албатта. Бунда ландшафтлар миқёсида тупроқни ҳимоя қилиш, намни сақлаб қолиш чораларига алоҳида эътибор қаратилади.

Усуллари

— Қумли ва шўрланган ердан кўнгилдагидек ва сифатли ҳосил олиб бўлмайди, — дейди лойиҳа мутахассиси Зиновий НОВИЦКИЙ. — Яйловларда ҳам ўсимликлар камайиб кетиб, чорвачилик маҳсулотлари сифатига путур етади, чорванинг сут-қатиғи камаяди. Бундай ҳудуд озиқ-овқат хавфсизлигига, инсонлар саломатлигига ҳам катта таҳдид солади ва кўплаб экотизимлар ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. Лойиҳа минтақасида иссиқхоналар барпо қилиш, экин майдонларини томчилатиб суғориш усулини жорий этиш ҳам экологик барқарорликка тузуккина ёрдам беради. Бунда иҳоталаш усулининг ҳам фойдаси катта.

Айни дамда Қорақалпоғистондаги фермер хўжаликларининг 1 миллион гектар ерида қумни барқарорлаштириш ва тупроқни шўрсизлантириш мақсадида маҳаллий саксовул ва юлғун экинлари экилмоқда. Уларнинг илдизлари жуда катта миқдордаги қумни тутиб қолишга қодир.

Нурпўлат НУРҚУЛОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔28

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔96

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔302

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 96    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 302    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 495    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 569    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар