Экология      Бош саҳифа

ҚИЗЛАР ЭМЛАНАДИ

Одам папиллома вируси ҳақида нималарни билишимиз шарт? Эмлаш қачон амалга оширилади?

ҚИЗЛАР ЭМЛАНАДИ

Одам папиллома вируси қандай хасталик? Унинг инсон саломатлиги учун хавфи қай даражада?

– Одам папиллома вируси (рус тилида ВЧП – вирус папиллома человека) энг кенг тарқалган касалликлардан бири саналади. Кўпчилик уни сўгал ёки хол билан адаштиради. Аслида эса тери устки қаватида юзага келган бу ҳосила жиддий асоратларга олиб келиши мумкин. Унинг юздан ортиқ тури мавжуд. Айрим кўринишлари онкологик хасталикларни ҳам келтириб чиқариши мумкин. ОПВ жуда кўп тарқалган вирусли инфекциядир. Вирус кўпинча ўзини намоён қилмайди, организм ўз-ўзидан уни йўқ қилади.

Папиллома вируси қўл, бўйин­ ёки юз қисмида папиллома тошмаси бўлган бемор билан қучоқлашиб кўришиш оқибатида, ҳосила мавжуд тери қаватига қўл тегади ва ишқаланиш содир бўлиб, вирус инфексияси юқади.

Вирус яллиғланишни келтириб чиқаради. Саратон касаллиги эҳтимолига келсак, хавф мавжуд. Биринчи навбатда, бу чекувчи аёллар, имуннодепрессант ишлатувчилар, кўп туққан аёллар, шунингдек, генетик мойиллиги бўлганларга тааллуқлидир. Юқори хавфли ОПВ билан касалланган аёллар орасидан учдан бир нафарида саратон ривожланиши мумкин. Касалликнинг дастлабки босқичида ташхис қўйиш учун ОПВ ва PAP тестларни ўтказиш тавсия этилади.

 ОПВнинг бачадон бўйни саратони билан қандай боғлиқлик жойи бор? Эмлаш ишончли ҳимоя бўла оладими?

– ОПВ организмга тушгандан сўнг саратонга айланиши 15 йилдан 20 йилгача давом этиши мумкин. Агар иммунитет заифлашган бўлса ва даволаш амалга оширилмаса, жараён жуда тезлашади ва онкология 5-10 йил ичида пайдо бўлиши мумкин.

Хасталикда ёш кўрсаткичи мавжуд эмас. Гўдаклардан то катта ёшлиларгача вирус юқтириб олиши мумкин. Аксарият ҳолларда папиллома боланинг кичиклигида сўгал ёки тери устки ҳосиласи сифатида пайдо бўлади. Аммо «тегиниб бўлмайди» қабилида иш кўрил­гани боис вирус ўз ҳолича қолиб кетади.

 ОПВга қарши қандай курашиш керак? Ушбу вирусни организмдан бутунлай йўқотиш мумкинми?

– Барча аёлларга ҳомила­дорликни режалаштириш даврида одам папиллома вирусига текширувдан ўтиш тавсия этилади. Папиллома вирусли инфекцияларига текшириш полимераза занжирли реакция ёки Digene-тест (ҳужайраларда одам папиллома вирусининг ДНКсини аниқлашга қаратилган юқори сезувчан тест)ни ўз ичига олади. Ушбу вирус аниқланган ҳолларда кольпоскопия (бачадон бўйнини махсус оптик мослама билан кўриш) ва бачадон бўйни ҳужайраларининг цитологик текшируви (пап-тест) ўтказилади. Фаол вирусли инфекция мавжуд ҳолларда ҳомиладорликдан сақланиб, даволаниш курсини ўташ тавсия этилади. Агар ўткир учли кондиломалар ҳомиладорлик пайтида аниқланса, улар механик тарзда йўқотилади, чунки ҳомиладорларда уларнинг кўпайиб ўсиш суърати тезлашади, бундан ташқари туғруқ вақтида онадан болага юқиш хавфи мавжуд.

Ҳозирги кунда папиллома вирусли инфекцияларни даволашнинг барча маълум усуллари фақатгина улар келтириб чиқарган белгиларини йўқотишга қаратилган бўлиб, одам папиллома вирусининг организмдан тўлиқ чиқиб кетишини таъминламайди. Тана терисининг турли қисмларида (қўл кафти, оёқнинг товон қисми ва жинсий аъзоларда) жойлашган сўгаллар ва ўткир учли кондиломалар асосан механик тарзда: суюқ азот (криотерапия), электр токи ёрдамида (электрокоагуля­ция), радиотўлқинли пичоқ (радиотўлқинли коагуляция), лазер нури ёрдамида (лазеротерапия) ва махсус маҳаллий қўлланувчи дори воситалари ёрдамида куйдириб йўқотилади.

Шуни таъкидлаш лозимки, сўгал ва ўткир учли кондиломаларни тўлиқ механик бартараф этиш, одам папиллома вирусини организмдан чиқиб кетишига олиб келмайди ва касаллик қайталаниш (сўгал ва ўткир учли кондиломаларнинг қайта пайдо бўлиш) хавфи сақланиб қолади. Қайталаниш хавфини камайтириш учун механик йўқотиш усули вирусга қарши ва бошқа даволаш усуллари билан биргаликда олиб борилади.

 Эмлаш қандай тартибда олиб борилади?

– Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вакцинация жадвалига мувофиқ 9 дан 13 ёшгача бўлган қизларга ОПВга қарши вакцинациянинг икки дозасини қўллаш тавсия этилади. Ушбу ёшда вакцина кучли иммунитетни таъминлайди.

Бугунги кунга келиб, ОПВга қарши вакциналарни қўллаш юқори даражада бўлган мамлакатларда ОПВ инфекциясининг тарқалиши ва бачадон бўйни патологик ўзгаришлар бўйича кўрсаткичларни аниқ пасайи­ши кузатилмоқда. ОПВнинг тарқалиши камайган барча ҳолларда, кейинги йилларда ёки 10 йил ичида ОПВ билан боғлиқ бачадон бўйни саратони ва бошқа турдаги саратон касалликларининг сони камайиб боради. Бугунги кунга қадар олиб борилган тадқиқотлар натижаларига кўра, вакцинани самарадорлиги кузатилмоқда.

Австралия, Белгия, Германия, Швеция, Буюк Британия, АҚШ ва Янги Зеландияда олиб борилган тадқиқотлар натижаларига кўра, эмлашдан кейин ОПВ инфекция­си ва учи ўткир кондиломалар билан ўспирин қизлар ва ёш аёллар орасида касалланиш ҳоллари 90 фоизга камайган. Вакцинанинг таъсири камида 10 йил мобайнида сақланиб қолади.

Номи ваҳимага солгани билан папиллома – давоси бор ва ўз вақтида муолажа қилиниши керак бўлган касалликдир. Қолаверса, соғлиғингиз эҳтиётини қилиб, яқинларингиз, оила аъзоларингиз­нинг ҳам саломатлигини асраб қолган бўласиз.

 Лайло ҲОЖИЕВА,

Навоий вилояти Давлат санитария эпидемиология назорати маркази бош шифокори




Ўхшаш мақолалар

Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

🕔14:44, 22.10.2026 ✔23

Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

Батафсил
Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

🕔14:32, 22.10.2026 ✔19

Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

Батафсил
Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

🕔13:19, 15.10.2026 ✔95

Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

    ✔ 23    🕔 14:44, 22.10.2026
  • Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

    Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

    Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

    ✔ 19    🕔 14:32, 22.10.2026
  • Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

    Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

    Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

    ✔ 95    🕔 13:19, 15.10.2026
  • Бухорода экологик  плоггинг акцияси

    Бухорода экологик плоггинг акцияси

    Бухоро давлат техника университетида ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши ҳамкорлигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудлар тозалигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган экологик плоггинг акцияси ташкил этилди.

    ✔ 93    🕔 13:16, 15.10.2026
  • PM 2.5  камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    PM 2.5 камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    Пойтахт Тошкент шаҳар ҳавоси яхшиланяптими? Кўпчиликни бирдек қизиқтирадиган бу саволга янги рақамлар ижобий жавоб бермоқда. 2026 йилнинг 1 январидан 21 сентябригача Тошкентда PM 2.5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган. Яхши ҳаво кузатилган кунлар сони эса 81 кундан 147 кунга етган.

    ✔ 115    🕔 14:57, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар