Даромад манбаи      Бош саҳифа

ШИРИН  ҚОВУНЛАР  МАКОНИ 

Хоразм воҳасини ширин қовунлар макони десак янглишмаймиз. Чунки бу заминда етиштириладиган бир-биридан тотли қовунлар тилими тилни ёради.

ШИРИН  ҚОВУНЛАР  МАКОНИ 

Дунёнинг бошқа ерида учрамайдиган ноёб турдаги қовун навлари айнан шу ерда етиштирилади. Айниқса, гурвакнинг пўсти ва рангига қараб, «Шаббоз гурваги», «Оқгурвак», «Олагурвак», «Кўкгурвак», «Қорагурвак» хиллари мавжуд бўлиб, улар етилиш ва оғирлиги, қанд миқдори, ҳиди ва мазаси билан бир-биридан фарқ қилади. Бироқ уларни етиштириш усулида фарқ йўқ.

«Олагурвак» уруғдан чиққандан кейин 90-105 кунда пишади. Шакли думалоқ, баъзан тухумсимон. Йирик, оғирлиги 5-9 килограммгача етади. Сирти текис, тўрлари йирик, туси оқиш, тўқ яшил холлари бўлади. Пўсти қаттиқ бўлиб, эти 7-9 сантиметрча келади. Таркибида 8,8-10,4 фоизгача қанд бор. Мағзи оқ, сершира, юмшоқ, ширин бўлиб, уруғи йирик, наштар шаклида оқ бўлади.

«Кўкгурвак» уруғдан чиққач, 95-105 кунда пишади. Думалоқ, йирик, 5-8 килограмм тош босади. Сирти текис, яшил. Эти 6-8 сантиметргача етади. Мағзи яшил, сершира, қанд миқдори 7,4-9,7 фоизгача.

«Оқгурвак» 85-95 кунда пишади. Думалоқ, йирик бўлиб, оғирлиги 5-7 килограмм келади. Сирти текис, сертўр, туси оч яшил. Пўсти қаттиқ бўлгани ҳолда мағзи 5-6 сантиметргача етади. Сершира, қанд миқдори — 7,6-10,4 фоиз. 

Гурвак қовуннинг эртапишар нави бўлиб, июль-август ойларида етилади. Уни ўн-ўн беш кундан ортиқ сақлаб бўлмайди. Яхшиси, пайкал бошида тановул қилган афзал. Чунки пишиб етилган қовун узоқ йўлга чидамсиз бўлади. Гурвакнинг барча хили шифобахш хусусиятга эга: қон таркибини тозалашга, иштаҳа очишга, томирларни кенгайтиришга, буйракни тозалашга хизмат қилади. Энг асосийси, у инсон организмидан холестеринни ҳайдаб чиқаради. Танага қувват бериб, кайфиятни кўтаради.

Гўзал МАТЁҚУБОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔28

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔96

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔302

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 96    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 302    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 495    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 569    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар