Экология      Бош саҳифа

1 СЕНТЯБРДАН БОШЛАБ НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

Бир қатор меъёрий ҳужжатларга асосан 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги янги тартиблар амалда қўлланила бошлайди:

1 СЕНТЯБРДАН БОШЛАБ НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

Фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари хусусийлаштирилади
Фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини, шу жумладан таълим муассасалари (академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бундан мустасно), соғлиқни сақлаш ва спорт, маданият, хусусан кинотеатрлар, клублар, концерт-томоша кўрсатиш муассасалари ва кинолаштириш объектлари, шунингдек, давлат ташкилотларининг бўш турган ер участкалари доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида сотилади.

Машинасозлик, қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш ва техник сервис йўналишлари бўйича ходимлар чет элда ўқитилади
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш, машинасозлик ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш ва техник сервиси йўналишлари ходимлари «Эл-юрт умиди» жамғармаси ҳисобидан хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига ўқитиш ва малака ошириш учун юборилади. Таҳсил олаётган иқтидорли бакалавр талабаларнинг хорижий олий таълим муассасасидаги тўлов контракти тўлаб берилади.

Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилади
Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилади ҳамда гувоҳнома эгаларига меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

«Темурбеклар мактаби» ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг ойлик маоши ошади
«Темурбеклар мактаби» ходимларининг ойлик маоши:
– директор ва унинг ўринбосарлари, ўқитувчилар, ўқув бўлими ходимлари учун – 5 баробар;
– тўгарак (секция) раҳбарлари ва психологлари учун – 3 баробар;
– ахборот-ресурс маркази (кутубхона), ахборотлаштириш ва алоқа бўлинмалари ходимлари, инструкторлар ва лаборантлар учун – 2 баробар миқдорда оширилади.
Шунингдек, «Темурбеклар мактаби»да хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг пул таъминотига уларнинг лавозим маошининг 50 фоизига тенг миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.

Хорижда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ўзгаради
Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тўғрисидаги аризалар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Респуб­ликасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.

Давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг маоши оширилади
Давлат кўп тармоқли ихтисослаш­тирилган мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ёрдамчиларининг, ўсишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлар бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда ишлайдиган тарбиячилар, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимлари ёрдамчиларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.

Аёллар учун никоҳ ёши ўзгаради
Ўзбекистон Республикасида эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёши бир хилда ўн саккиз ёш этиб белгиланади.

Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган талабномалар электрон шаклда топширилади
Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган талабномалар фақат электрон шаклда давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали топширилади.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизими ўзгаради
Тошкент шаҳрида жойлашган кўчмас мулкка нисбатан нотариал ҳаракатлар асосида вужудга келадиган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар ҳақидаги маълумотлар Реестрга фақат давлат нотариал идораси орқали тақдим этилган талабномага асосан киритилади ва бир вақтнинг ўзида Реестрдан кўчирма берилади.

Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби белгиланади
Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом кучга киради.
Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари ходимларига ойлик устама ҳақи тўланади
Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларининг раҳбар ва педагог ходимлари, шу жумладан тарбиячилар ва тарбиячи ёрдамчиларига базавий тариф ставкасининг 75 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама ҳақи тўланади.
Иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига янги тушунчалар қўлланилади
Иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига:
– 634 880 сўм миқдорида меҳнат­га ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори;
– 223 000 сўм миқдорида базавий ҳисоблаш миқдори;
– 223 000 сўм миқдорида пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори жорий этилади.

Адлия вазирлигининг «Huquqiy axborot» телеграм канали 
материаллари асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил» иқтисодиётга  ўтиш ишлари қониқарлими?

«Яшил» иқтисодиётга ўтиш ишлари қониқарлими?

🕔11:03, 04.12.2025 ✔33

Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири парламент сўровига жавоб берди

Батафсил
Янги ва «яшил» Ўзбекистоннинг  олий ҳуқуқий  кафолати

Янги ва «яшил» Ўзбекистоннинг олий ҳуқуқий кафолати

🕔11:02, 04.12.2025 ✔34

Сўнгги кунларда қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари давлатимиз экологик сиёсатини юқори босқичга олиб чиқади ва пировардида глобал иқлим ўзгаришларини юмшатиш, экологик вазият кескинлашишининг олдини олиш, самарали давлат бошқаруви назоратини йўлга қўйиш ҳамда фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқининг конституциявий механизмларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Батафсил
Экологик экспертиза  коррупциядан  холи  бўлади

Экологик экспертиза коррупциядан холи бўлади

🕔10:57, 04.12.2025 ✔25

Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан жамият ҳаётида рўй бераётган коррупцион ҳолатлар бу иллатга қарши курашда бир зум ҳам тўхтамасликни талаб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Яшил» иқтисодиётга  ўтиш ишлари қониқарлими?

    «Яшил» иқтисодиётга ўтиш ишлари қониқарлими?

    Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири парламент сўровига жавоб берди

    ✔ 33    🕔 11:03, 04.12.2025
  • Янги ва «яшил» Ўзбекистоннинг  олий ҳуқуқий  кафолати

    Янги ва «яшил» Ўзбекистоннинг олий ҳуқуқий кафолати

    Сўнгги кунларда қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари давлатимиз экологик сиёсатини юқори босқичга олиб чиқади ва пировардида глобал иқлим ўзгаришларини юмшатиш, экологик вазият кескинлашишининг олдини олиш, самарали давлат бошқаруви назоратини йўлга қўйиш ҳамда фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқининг конституциявий механизмларини ривожлантиришга хизмат қилади.

    ✔ 34    🕔 11:02, 04.12.2025
  • Экологик экспертиза  коррупциядан  холи  бўлади

    Экологик экспертиза коррупциядан холи бўлади

    Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан жамият ҳаётида рўй бераётган коррупцион ҳолатлар бу иллатга қарши курашда бир зум ҳам тўхтамасликни талаб этади.

    ✔ 25    🕔 10:57, 04.12.2025
  • Қор қоплонини  ҳимоя  қилиш  минтақавий ҳамкорликни талаб этади

    Қор қоплонини ҳимоя қилиш минтақавий ҳамкорликни талаб этади

    Самарқандда CITES CoP20 конференцияси доирасида «Марказий Осиёнинг қор қоплони ва тоғ ландшафтлари барқарорлигини сақлашдаги қатъияти: сиёсатдан амалиётга – мониторинг, молиялаштириш ва ёввойи табиат ҳайвонлари савдосини тартибга солиш бўйича ҳаракатлар» мавзусида олий даражадаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 44    🕔 15:46, 27.11.2025
  • «Судочье-  акпетки» – мўъжизакор  маскан

    «Судочье- акпетки» – мўъжизакор маскан

    Қорақалпоғистон Республикасининг Оролбўйи туманлари бир-бирини такрорламайдиган ажойиб миллий табиат боғлари ва қўриқхоналар кўплиги билан ажралиб туради.

    ✔ 35    🕔 15:43, 27.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар