Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилУмумтаълим мактабларида дарсликлар тўплами учун ижара тўлови миқдори республика бўйича ягона бўлиб, унинг нархлари 2019/2020 ўқув йили учун қуйидагича белгиланган:
умумтаълим мактабларининг биринчи синф ўқувчилари учун – бепул;
2-синфлари учун 12 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 23 200 сўмни;
3-синфлар учун 10 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 25 800 сўмни;
4-синфлар учун 11 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 18 300 сўмни;
5-синфлар учун 13 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 13 000 сўмни;
6-синфлар учун 15 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 15 800 сўмни;
7-синфлар учун 16 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 20 000 сўмни;
8-синфлар учун 16 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 40 700 сўмни;
9-синфлар учун 16 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 38 500 сўмни;
10-синфлар учун 17 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 27 200 сўмни;
11-синфлар учун 19 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 34 700 сўмни ташкил қилади.
Тўлов муддати
Мактабдаги дарсликлар тўплами учун ижара тўлови 30 сентябргача тўлиқ ҳажмда тўланади.
Ўқувчиларнинг ота-оналари пул маблағлари вақтинчалик йўқлиги сабабли, ижара тўлови муддатини узайтириш тўғрисида умумтаълим мактаби маъмуриятига мурожаат қилиши мумкин. Ижара тўлови муддати узайтирилган тақдирда, мазкур тўловнинг 50 фоизи 30 сентябргача, қолган қисми эса 30 ноябргача тўланиши лозим.
Бепул дарсликлар кимларга?
Биринчи синф, «Меҳрибонлик» уйи, махсус мактаб, мактаб-интернатлари ва ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари мактабнинг кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади.
Бунда ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари рўйхати 1 сентябргача фуқаролар йиғини илтимосномаси ва ота-оналар қўмитаси хулосаси асосида мактабнинг педагогик кенгаши томонидан тасдиқланади.
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилСалар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.
БатафсилСиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.
Батафсил