«Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида» Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра:
уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда кўп квартирали уйлардан республика бўйича жами 3 462 та хонадон ажратилади;
меҳнат мигрантлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган кредитларни қайтаришни «Азия инвест банк» АЖ ва Россиядаги бошқа ҳамкор-банклар орқали Россия рублида, шу жумладан электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш механизми жорий қилинади.
2019 йил 1 октябрдан:
меҳнат мигрантларига – 1 банк куни давомида паспорт, ариза ва меҳнат органининг илтимосномаси асосида 2019-2020 йилларда 10 фоиз ва 2021 йилда 12 фоиз ставкада 2 млн. сўм миқдорида 1 йил муддатга микроқарзлар бериш;
суғурта компанияларига – йилига 1 маротаба хориждаги вақтинчалик меҳнат мигрантлари ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун ҳар бир меҳнат мигранти учун 50 000 сўм миқдорида бир марталик субсидиялар тақдим этиш амалиёти жорий этилади.
2019 йил 1 октябрга қадар меҳнат мигрантлари учун:
2020 йилда уй-жойлар қуриш параметрлари;
уй ажратиш тартибига оид низом тасдиқланади.
2021 йил ва кейинги йилларда ушбу параметрларни шакллантиришда меҳнат мигрантлари учун кўп квартирали уйлардан хонадонлар киритилиши назарда тутилади.
Меҳнат мигрантлари учун қўшимча имтиёзлар
Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2020 йил 1 январгача чет элга ишга кетаётган фуқароларни кетишдан олдин касбга йўналтириш марказлари ташкил этилади. Бунда, ҳар бир таълим олувчи учун бир ойда 4 базавий ҳисоблаш миқдоридан ортиқ бўлмаган миқдорда грантлар ажратилади.
Меҳнат мигрантлари учун қуйидагилар имтиёзли суғурта қилинади:
ишга жойлашишга патент ва бошқа ҳужжатлар берилишини рад этилиши таваккалчилигини суғурта қилиш;
транспорт харажатлари ва бошқа харажатлар учун кредитлар қайтарилмаслиги таваккалчилигини суғурта қилиш;
ихтиёрий тиббий суғурта.
Қарорга кўра, Ватанга қайтиб келган ишсиз ва банд бўлмаган меҳнат мигрантларига Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан грантлар бериш йўли билан бепул касбий ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш чоралари кўрилади.
2020-2021 йилларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург, Новосибирск, Волгоград, Пятигорск, Истанбул, Нур Султон, Дубайда ваколатхоналари очилади.
Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги
🕔11:42, 20.08.2026
✔60
Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.
Батафсил
Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади
🕔11:39, 20.08.2026
✔58
1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисослаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.
Батафсил
Экологик Меъёрларга риоя қилган тадбиркор барқарор ривожланади
🕔14:32, 14.08.2026
✔108
Давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири – қонуний ва масъулиятли тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш билан бир қаторда, атроф-муҳитни ишончли муҳофаза қилишдан иборат.
Батафсил