Ўқитувчи: Қани, Доноев, синов варақасини олинг-чи.
Ўқувчи: Хўп, устоз (олади).
Ўқитувчи: Қандай савол экан?
Ўқувчи: Ёрдамчи...
Ўқитувчи: Яхшироқ ўқинг. Ёрдамчи сўзлар бўлса керак.
Ўқувчи: Ҳа, устоз.
Ўқитувчи: Қани, бўлмаса бошланг.
Ўқувчи: Ҳмм, ёрдамчилар...
Ўқитувчи: Яна нотўғри ўқидингиз.
Ўқувчи: Устоз, ёрдамчими, ёрдамчи сўзларми, ҳаммаси бир эмасми?
Ўқитувчи: Ҳа майли, гапиринг-чи.
Ўқувчи: Устоз, ёрдамчилар уч хил бўлади: кўмакчилар, боғловчилар ва юкловчилар.
Ўқитувчи: Охиргисини сал ғалати айтдингизми, нима дедингиз?
Ўқувчи: Йўқ, устоз, ғалати эмас, юкловчилар. Мана, масалан, ўтган ҳафта биз ўқувчилар сизникига ёрдамга — буғдой ўришга бордик. Олти киши ўриб кетишди, булар — кўмакчилар. Икки киши боғлаб боришди, булар — боғловчилар, икки киши аравага юклаб, уйингизга олиб борди, булар — юкловчилар, тўғрими, устоз?
Ўқитувчи: Тўғрику-я... Майли, унда ундов сўзларга ҳам мисол келтиринг-чи?
Ўқувчи: Устоз, ўшанда ўзингиз ёнимизда юриб: «Баракалла!» «Офарин!» деб яхши ишлашга ундаб турдингиз, шундайми?..
Ўқитувчи: Оббо, сен ёрдамчи сўзлар билан ёрдамчиларнинг фарқига бормас экансан-ку. Дарсликдаги қоида билан ҳаётдаги воқеани аралаштириб, юбординг. Шунинг учун сенга «2» баҳо қўйишим мумкин, лекин ҳаётий воқеани қоидага мослаб айтганинг учун «4» қўяман. Чиқ!
Ўқувчи: Раҳмат, устоз! Ёрдам учун!..
Абдували НАБИЕВ,
Ургут тумани
Сайёр қабул – айёр қабул
🕔13:48, 24.01.2023
✔949
(Ҳажвия)
Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.
Батафсил
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔886
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси
🕔11:06, 23.10.2022
✔970
(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)
Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.
Батафсил