Пазандалик      Бош саҳифа

ТАРВУЗЛИ ШИРИНЛИКЛАР

Айни пайтда тарвузлар пишиб, барча расталардан жой олган. Уни сотиб олганда асосан сўйиб ейишга интиламиз. Лекин тарвуздан бир қанча хуштаъм егулик ва яхна ичимликлар ҳам тайёрлаш мумкин. Шулардан баъзиларини эътиборингизга ҳавола этамиз.   

ТАРВУЗЛИ ШИРИНЛИКЛАР

Шоколадли тарвуз

Масаллиқлар: тарвуз, эритилган шоколад, устига декоратив  безак.
Тайёрланиши: тарвуз катта бўлмаган учбурчак шаклида кесиб олинади ва бир неча соатга музлатгичга қўйилади. Шоколадни эритиб, тарвузнинг устки қисмига қўйиб чиқилади. Безак учун кокос урвоғларини сепиш мумкин. Тарвуз ва шоколад тез эриб кетмаслиги учун дастурхонга тортишдан олдин музлатгичга қўйиш керак.

Тарвузли музқаймоқ

Масаллиқлар: 6 стакан пўчоқсиз тарвуз, 2 ош қошиқ шакар.
Тайёрланиши: блендерда тарвуз ва шакар бўтқа ҳолига келтирилади.  Қолипларга қуйиб таёқча тиқилади ва саккиз соат музлатилади. Хоҳишга қараб лимон, лайм ёки апельсин шарбати қўшиш мумкин.

Тарвуз ва фетали салат

Масаллиқлар: 1 килограмм тарвуз, 200 грамм фета пишлоғи, 20 грамм ялпиз, 1 дона лайм, таъбга кўра зайтун ёғи ва қора мурч.
Тайёрланиши: тарвуз уруғларидан тозаланади ва катта куб шаклида бўлакчаларга бўлинади. Фета пишлоғи ҳам куб шаклида тўғралади. Иккаласи идишга солиб аралаштирилади. Майдаланган ялпиз ва таъбга кўра мурч солиб, зайтун ёғи билан аралаштириб оласиз.




Ўхшаш мақолалар

Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича  ЖССТ тавсиялари

Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари

🕔23:16, 26.03.2023 ✔269

Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.

Батафсил
Олтин меъёрни сақланг,  байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

Олтин меъёрни сақланг, байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

🕔21:12, 29.12.2022 ✔254

Байрам – совғалар, фестиваллар, севимли фильмлар ва албатта байрам дастурхонини тайёрлашнинг айни вақти. Аммо байрам меъёрдан ортиқ овқатланиш ва катта миқдордаги озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.

Батафсил
Баҳор шўрваси

Баҳор шўрваси

🕔15:26, 28.03.2022 ✔386

Зарур масаллиқлар:

700 грамм мол гўшти,

 300 грамм картошка,

 1 дона сабзи,

2 дона пиёз,

4 дона қайнатилган тухум,

400 грамм шавель,

ўсимлик ёғи,

 сметана,

кўкатлар,

таъбга кўра туз ва мурч.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича  ЖССТ тавсиялари

    Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари

    Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.

    ✔ 269    🕔 23:16, 26.03.2023
  • Олтин меъёрни сақланг,  байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

    Олтин меъёрни сақланг, байрамни исрофгарчиликка айлантирманг!

    Байрам – совғалар, фестиваллар, севимли фильмлар ва албатта байрам дастурхонини тайёрлашнинг айни вақти. Аммо байрам меъёрдан ортиқ овқатланиш ва катта миқдордаги озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.

    ✔ 254    🕔 21:12, 29.12.2022
  • Баҳор шўрваси

    Баҳор шўрваси

    Зарур масаллиқлар:

    700 грамм мол гўшти,

     300 грамм картошка,

     1 дона сабзи,

    2 дона пиёз,

    4 дона қайнатилган тухум,

    400 грамм шавель,

    ўсимлик ёғи,

     сметана,

    кўкатлар,

    таъбга кўра туз ва мурч.

    ✔ 386    🕔 15:26, 28.03.2022
  • Лимонли кекс

    Лимонли кекс

    Кекс хамири учун керакли масаллиқлар: ун — 270 грамм, тухум — 4 дона, сариёғ ёки маргарин — 200 грамм, шакар — 200 грамм, 1 дона лимон пўсти қириндиси, 1 дона лимоннинг шарбати, 1 чой қошиқ қабартма, туз ва ванилин. 

    ✔ 652    🕔 15:57, 16.09.2021
  • Нокли пирог

    Нокли пирог

    Нок ва йогурт қўшиб пишириладиган бу пирог иссиқ чой билан ичишга жуда яхши. Бу пирог ўз навбатида жуда юмшоқ, мазали ва ноклар солиниши сабаб ҳам хушбўй ҳидли чиқади.
     

    ✔ 620    🕔 14:50, 06.08.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар