Етти кун      Бош саҳифа

«ТИРИКЧИЛИК УЧУН ЗАРУР ЭНГ КАМ МИҚДОР» ҲОЗИР ҚАНЧА?

«Истеъмол саватчаси» нима ва ундан қандай мақсадларда фойдаланилади? «Тирикчилик учун зарур энг кам миқдор»ни белгилашда нималар ҳисобга олинади? Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги мутасаддилари ушбу саволларга жавоб беришга ҳаракат қилишди.
 

Мутахассислар фикрича, «Истеъмол саватчаси» – муайян вақт давомида инсон ҳаёти ва унинг саломатлигини сақлаш учун зарур маҳсулотлар, товарлар ва хизматларнинг энг кам тўплами. Албатта, барча фуқаролар овқатланиши, кийи­ниши, коммунал ва бошқа хизматлар ҳақини тўлаши, зарур дори-дармонларни харид қилиши лозим. Булар «Истеъмол саватчаси»ни бутлаш учун асос ҳисобланади. Энг кам иш ҳақи ва пенсиялар, базавий ижтимоий тўловлар, турли нафақалар миқдорларини белгилаш учун ҳисоб-китобга асос бўлмоғи керак, дейилади ЎзА хабарида.
Одатда «Истеъмол саватчаси» аҳолининг учта асосий ижтимоий-демографик гуруҳи – меҳнатга лаёқатли аҳоли, пенсионерлар ва болалар учун ишлаб чиқилади. Яъни аҳолининг турли қатламлари тирикчилиги учун зарур энг кам миқдорни белгилашда муайян даврда истеъмол саватчасидаги барча неъматларни истеъмол қилиш нормаларини аниқлаш зарур. Масалан, оддий фуқаро нормал ҳаёт кечириши учун ҳар куни истеъмол қилиши керак бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами ва миқдорини ҳисоблаш ёки барча коммунал харажатларни қоплаши учун ойига қанча сумма зарурлиги аниқланади.
Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида республикамизда «Тирикчилик учун зарур энг кам миқдор» ва «Истеъмол саватчаси» тушунчаларини 2018 йилнинг 1 июлидан ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш белгиланган.
Бироқ бугунги кунгача бу тушунчалар ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмади, амалиётга жорий этилмади. Нега?
– «Истеъмол саватчаси»ни жорий этиш дунё тажрибасига кўра мажбурий равишда қилинмайди, – деди иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев. – Аввало, «хуфиёна иқтисодиёт»ни камайтириш мақсадида «Истеъмол саватчаси» методологиясини ишлаб чиқдик. Бугунги кунда Фарғона ва Тошкент вилоятида эксперимент тариқасида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. «Истеъмол саватчаси» ва «Тирикчилик учун зарур энг кам миқдор»ни амалиётга жорий этиш учун ташкилий масалаларни амалга ошириш лозим. Бундан сўнг аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кўришимиз керак.
«Ўзбекистонда «истеъмол саватчаси» деган тушунчани жорий қилиш тахминан 2021 йилларга мўлжалланмоқда. Ҳозир ҳам «Истеъмол саватчаси» ва «Тирикчилик учун зарур энг кам миқдор» тест тизимида синаб кўрилмоқда ва сўровномаларга кўра, улар 650 минг ва 800 минг сўмни ташкил қилади», дея вазирнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔34

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔35

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔92

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 34    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 35    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 92    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 113    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар